Бўронов Фахриддин Зайниддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Банан (Муса аcумината) ўсимлигининг агробиологик хусусиятлари ва кўчат кўпайтиришнинг интенсив технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги 06.01.07- Мевачилик ва узумчилик ихтисослиги (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2025.3.PhD/Qx1201
Илмий раҳбар: Маликов Азим Неъматович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Халмирзаев Дилмурад Камилович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Муродова Саёра Собировна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ҳимояланган ерларда етиштирилаётган банан навларини агробиологик хусусиятларини ўрганиш ҳамда кўчат кўпайтиришнинг интенсив технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Республикамиз шаротидаги ҳимояланган ерда банан ўсимлигининг интродуксия қилинган эртапишар (60 кун) навларидан Супер Дwарф бўйининг баландлиги 110,3 см, барг сони 14,2 дона бўлганлиги ва Дwарф Cавендеш навида пишиши 66 кун, бўйининг баландлиги 214,9 см, барг сони 17,8 дона бўлиши аниқланган;
банан навлари ичида Масак хижау (71 т/га), Дwарф Cавендеш (83 т/га) навлари юқори ҳосилли эканлиги, мева таркибида Дwарф Cавендиш навида – қанд миқдори 18,6%, кислоталилик пҲ 4,5, қуруқ модда 27,6% ва витамин C 8,7 мг/100 г бўлиши исботланган;
банан ўсимлигини иссиқхона шароитида вегетатив усулда пиёзчасидан кўпайтиришда бир йил давомида кўчатлар сони Масак хижау навида 7 дона, Гранд Нине навида 6 дона, Дwарф Cавендиш навида 4 дона, Супер Дwарф навида 3 донага кўпайиши аниқланган;
банан навларини ин витро шароитида микроклонал кўпайтириш учун ўсимликларни ташқи стериллаш жараёнида 2,0% ли натрий гипохлорид эритмасида 20 дақиқа давомида стерилланганда, яшаб қолиш даражаси юқори бўлгани аниқланган;
банан ўсимлигини микроклонал кўпайтиришда МС ўзгартирилган озуқа муҳитида БАП 1 литр муҳитга 3,5 мг ва ИБА 0,1 мг консентрацияда қўлланилганда, 30 кун давомида ўсимликнинг кўпайиши 6 тагача, бўйига ўсиши 1,25 см бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Банан (Муса аcумината) ўсимлигининг агробиологик хусусиятлари ва микроклонал кўпайтириш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида
“Ин витро” шароитида ҳужайра ва тўқималар култураси асосида интродуксия қилинган банан ўсимликларини клонли микро кўпайтириш технологияси Тошкент вилояти Қибрай туманидаги “Салар – Носиров Мурод” фермер хўжалигида 0,10 гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 10 май 05/06-03-187-сонли маълумотномаси). Натижада банан навлари хосилга кирган йилдан бошлаб 1 йилда 65 миллион даромад олишга эришилган.
Ҳимояланган майдонларда банан ўсимликларини етиштириш бўйича агротехнологияси ишлаб чиқилган ва Андижон вилояти Асака туманидаги “Мохиржон Тўрақулов” томорқа хўжалигида 0,05 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 10 май 05/06-03-187-сонли маълумотномаси). Натижада банан навларида тез ва сифатли ҳосил ҳамда 40 миллион сўмда даромад олишга эришилган.
Фарғона вилояти Данғара туманидаги “Бахтиёр Замин файз” фермер хўжалигида 0,50 гектар майдонда иссиқхона шароитида банан навларининг кўчатлари амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 10 май 05/06-03-187 -сонли маълумотномаси). Натижада мазкур майдонларда бананнинг Дwарф Cавендеш нави иссиқхона шароитида етиштирилганида бир тупидан ўртача 28,4 кг/туп, “Гранд нине” навидан 31,1 кг/туп, Супер Дwарф навидан 8,2 кг/туп, Масак хижау навидан эса 32,9 кг/туп сифатли мева ҳосили олишга эришилган, натижада 450 миллион сўм даромад олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish