Нортожиев Бобошер Шералиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Лимон ҳосилдорлигини оширишда биоўғитларнинг таъсирини ва меваларини сақлаш технологиясини илмий асослаш” мавзусидаги 06.01.07- Мевачилик ва узумчилик ва  06.01.11- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш технологияси ихтисосликлари (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2024.4.DSc/Qx331
Илмий маслаҳатчи: Исламов Сохиб Яхшибекович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Додаев Қўчқор Одилович, техника фанлари доктори, профессор; Фахриддинов Нуриддин Зайниддинович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Гулов Саидали Мамурович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳимояланган иншоотларда, лимон ҳосилдорлигини оширишда турли биоўғитларни қўллаш усуллари ва меъёрларини ишлаб чиқиш, лимон меваларини сифатли ҳамда узоқ муддат сақлашни илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор лимон навларининг 2-3 ёшли ўсимликлари ТЕРИА (5 л/га) биоўғити билан 4 маротаба баргидан озиқлантирилганда, Меер навида 10,2 см, Ташкенцкий навида 10,0 см, Юбилейний навида 11,0 см, СЕРҲОСИЛ (10 л/га) биоўғитда озиқлантирилганда эса Меер навида 14,2 см, Ташкенцкий навида 11,8 см, Юбилейний навида 14,5 см новдаларнинг ўсуш кўрсаткичлари юқори бўлганлиги аниқланган;
лимон навларининг ўсимликлари -6-8 оC паст ҳароратда зарарланганда, қайта тикланиш кўрсаткичлари, НОВО ОРГАНИC МЕ (5 л/га) биоўғити билан 4 маротаба озиқлантирилганда, Меер навида 80 %, Ташкенцкий навида 82 %, Юбилейний навида 78 %, бўлганлиги исботланган;
лимон навларининг ўсимликлари СЕРҲОСИЛ (10 л/га) биоўғитда 6 маротаба озиқлантирилганда ҳосилдорлик Меер навида 20 % га Ташкенцкий навида 19 % га, Юбилейний навида 18 % га юқори бўлган ва 1 дона лимон мевасининг оғирлиги Меер навида 25-30 г, Ташкенцкий навида 15-20, Юбилейний навида 35-40 г га ортганлиги аниқланган;
лимон меваларини сифатли ҳолатда совутгичли омборхоналарда сақлашда, ҳаво ҳарорати 2-3 оС,  нисбий намлиги эса 85-90 % энг мақбул шароит эканлиги исботланган; 
лимон мевалари оддий омборхоналарда, ҳаво ҳарорати 6-14 оC нисбий намлиги 45-55 % ўзгарувчан шароитда 90 кун давомида сақланганда, товарбоп махсулот чиқиш кўрсаткичлари пергамент қоғозда сақланганда 82,1 %, полиетилен қопчаларда сақланганда эса 85,2 % бўлганлиги аниқланган;
лимон мевалари оддий омборхоналарда, ҳаво ҳарорати 6-14 оC, нисбий намлиги 45-55 % ўзгарувчан шароитда турли қадоқлаш материалларига қадоқланиб, 90 кун давомида пергамент қоғозда қадоқлаб сақланганда 12,2 %, полиетилен қопчаларда сақланганда эса 8,5 % табиий камайиши аниқланган;
лимон меваларини сақлашдан сўнг мевалар таркибидаги қуруқ моддалар ва қандлилик кўрсаткичлари таҳлил этилганда қуруқ модда миқдори 0,4-0,6 % га, қандлилик даражаси эса 0,2-0,3 % ортганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон шароитида лимон ўсимликларини парваришлашда биоўғитлардан кенг фойдаланиш ва ҳосилдорликни ошириш ҳамда лимон меваларини сифатли ва узоқ вақт давомида сақлашнинг илмий асослари бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
Лимон ўсимлигини парваришлаш ва ҳосилдорлигини ошириш технологияси Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани “Тўлғоной” фермер хўжалигида 0,8 га майдонида жорий этилган (Ситрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасининг 17.05.2025-йилдаги № 157-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида 1 га майдондан олинган ҳосилдорлик кўрсаткичлари назорат вариантида 52,6 т/га, ТЕРИА биоўғити қўлланганда 58,3 т/га, СЕРҲОСИЛ биоўғити қўлланганда 62,1 т/га ва НОВО ОРГАНИC МЕ биоўғити қўлланганда эса 56,4 т/га маҳсулот олишга эришилган. Маҳсулот сотишда рентабеллик даражаси эса назорат вариантида 73,4 %, ТЕРИА биоўғити қўлланганда 80 %, СЕРҲОСИЛ биоўғити қўлланганда 96,5 %  ва НОВО ОРГАНИC МЕ биоўғити қўлланганда эса 71,4 % рентабелликка эришилган.
Лимон меваларини сақлаш ишланмаси Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани “ЭCО АГРО ПРОДУCТ” фермер хўжалигининг 100 т сиғимга эга совутгичли омборхонасида ҳар бир лимон нави мевасидан 10 т жами 30 т лимон меваси сақлашга жорий этилган (Ситрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасининг 17.05.2025-йилдаги № 157-сонли маълумотномаси). Натижада тавсия этилган ишланма асосида лимон навлари мевалари сақлашдан сўнг табиий камайиш кўрсаткичлари таҳлил этилиб, 1000 кг маҳсулотдан Меер навида 826 кг, Ташкенцкий навида 846 кг ва Хитойдан келтирилган лимон навида эса 837 кг сифатли маҳсулот сақлаб қолинган. Маҳсулотни сотишда рентабеллик даражаси Меер навида 44,3 %, Ташкенцкий навида 64,7 % ва Хитойдан келтирилган лимон мевасида эса 26,0 % рентабелликка эришилган.
Лимон меваларини етиштириш технологияси Андижон вилояти Асака тумани “Валлед сеедс” МЧЖ га қарашли 1,8 га ҳимояланган иншоотда жорий этилган (Ситрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасининг 17.05.2025-йилдаги № 157-сонли маълумотномаси). Натижада, лимоннинг “Тошкент” навидан 250 туп лимон дарахти парваришланиб 1 га майдондан ўртача 7,5 т маҳсулот олишга эришилган. Тавсия этилган ишланма асосида лимон ўсимлигини парваришлашда биоўғитлардан фойдаланилганда ҳосилдорлик кўрсаткичи 0,8-1,0 баробарга ортиб, 72,8 % рентабелликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish