Назирова Хилола Зохиджановнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тақсимловчи тармоқларда электр энергия исрофларини прогнозлаш моделларини ишлаб чиқиш (Юнусобод ТЕТ мисолида)”, 05.05.02 – “Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар” (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2023.1.PhD/Т3480
Илмий раҳбар:Аллаев Кахраман Рахимович, техника фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Худаяров Музаффар Бурханович, техника фанлари доктори, профессор; Мирзаев Абдурашид Тухтасинович, техника фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: “Тошкент давлат транспорт университети”.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 0,4 кВли тақсимловчи электр тармоқларида энергия исрофларини юқори аниқликда баҳолаш ва прогноз қилиш имконини берувчи интеллектуал прогнозлаш моделларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электр энергияси исрофини прогнозлаш ва таҳлил қилишнинг рационал моделини танлаш усули ва алгоритми актив қувват, атроф-муҳит ҳарорати ва ҳавонинг нисбий намлиги омилларининг биргаликдаги таъсирини оптималлаштириш мезонларини ҳисобга олиб ишлаб чиқилган; 
дастлабки маълумотларни тузилма жиҳатидан ажратишда ДБСCАН кластерлаш алгоритмини ва прогнозлаш жараёни учун электр энергияси исрофларини прогнозлашнинг гибрид усули тақсимловчи тармоқ режимларининг ўзгарувчанлигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган; 
электр энергияси исрофини прогнозлашда минимум хатоликни таъминлаш мезони асосида бирламчи маълумотларни классификациялаш усули Биг Дата маълумотларни автоматик тарзда оптимал моделларга бириктириш ёндашувига асосланган ҳолда ишлаб чиқилган; 
дастлабки маълумотларнинг ҳажми, таркиби ва статистик хусусиятлари вақт бўйича ўзгарувчан шароитда бўлишини инобатга олган ҳолда, прогнозлаш моделларини автоматик аниқлаш, баҳолаш ва танлашни таъминлайдиган электр энергияси исрофларини прогнозлашнинг адаптив ахборот тизими ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тақсимловчи тармоқларда электр энергияси исрофларини прогнозлаш усуллари ва алгоритмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
электр энергияси исрофларини прогнозлашнинг гибрид усули “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖнинг Юнусобод туман электр тармоқларига жорий қилинган, (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2025-йил 28-апрелдаги 04-25-742-сонли маълумотномаси). Натижада электр энергияси исрофларини ҳисоблаш усулини автоматлаштириш ва прогнозлаш хатолигини 2,1% гача камайтириш имконияти яратилган;
бирламчи маълумотларни классификациялаш усули “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖнинг Юнусобод туман электр тармоқларига жорий қилинган, (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2025-йил 28-апрелдаги 04-25-742-сонли маълумотномаси). Натижада йилига 175 937 472 (бир юз етмиш беш миллион тўққиз юз ўттиз етти минг тўрт юз етмиш икки) сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имконияти яратилган;
электр энергияси исрофларини прогнозлашнинг ахборот тизими “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖнинг Юнусобод туман электр тармоқларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2025-йил 28-апрелдаги 04-25-742-сонли маълумотномаси). Натижада электр энергия исрофларини юқори аниқликда прогнозлаш ҳисобига авариявий ўчишлар сонини 12% камайтириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish