Халбутаева Азиза Камалиддиновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Синхрон моторнинг ўткинчи жараёнларига магнит ўзак тўйинишининг таъсирини таҳлил қилиш”, 05.05.02 – “Электротехника. Электр энергия станциялари,  тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар” (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Т922.
Илмий раҳбар: Пирматов Нурали Бердиёрович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Бобожанов Махсуд Қаландарович, техника фанлари доктори, профессор; Ишназаров Ойбек Хайрилаевич, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: магнит ўзак тўйинишининг таъсирини ҳисобга олган ҳолда аён қутбли синхрон моторнинг ўткинчи жараёнларининг математик модели ва ҳисоблаш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аён қутбли синхрон моторни асинхрон усулда ишга туширишнинг математик модели тўйиниш коеффициентини эътиборга олган ҳолда ишга тушириш токи ва электромагнит моментнинг реал динамикасини аниқ тавсифлаш асосида такомиллаштирилган; 
ўткинчи жараёнда магнит ўзак тўйинишини ҳисобга олган ҳолда синхрон моторнинг магнит майдон гармоникалари ва электромагнит моментини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
чулғамлардаги дифференциал сочилма индуктивликни аниқлашнинг аналитик боғлиқлиги магнит ўзакнинг маҳаллий тўйинганлиги шароитида аён қутбли синхрон моторнинг параметрларини аниқлаш асосида таклиф этилган;
аён қутбли синхрон моторни силлиқ ишга тушириш усули ва схемаси магнитланиш характеристикасининг эгилиш нуқтасида бўлган номинал кучланиш қийматини ҳамда моторнинг барқарор ва силлиқ синхронлашувини таъминлаш мезони асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Синхрон моторнинг ўткинчи жараёнларига магнит ўзак тўйинишининг таъсирини таҳлил қилиш бўйича илмий натижалар асосида:
магнит ўзакнинг тўйиниш даражаси таъсирини ҳисобга олган ҳолда мавжуд иккита усул (бўлак-чизиқли аппроксимация ва кубик полиномлар аппроксимацияси) бўйича ҳисоблаш аниқлигини таққослаш мақсадида асинхрон усулда ишга тушириш жараёнининг математик модели такомиллаштирилди. Натижада, 15 кW аён қутбли синхрон моторнинг магнит ўзак тўйинганлигини ҳисобга олмаслик дифференциал сочилма индуктивлиги, магнит индуксияси, электромагнит моменти ва қувватини аниқлашда 19,3% хатоликка олиб келиши аниқланди.
аён қутбли синхрон моторни микропросессорли ишга туширишнинг тавсия этилган схемаси "Навоий ИЕС" АЖга жорий қилинган ("Навоий ИЕС" АЖнинг 2020 йил 14 октябрдаги 13/1963-сон маълумотномаси). Натижада синхрон моторнинг ишга тушириш токини камайтириш ҳисобига синхрон моторнинг таъмирсиз ишлаш даври 2,7 мартага ошириш имконини берган;
аён қутбли синхрон моторни ишга туширишнинг тавсия этилган усули "Навоий ИЕС" АЖга жорий қилинган ("Навоий ИЕС" АЖнинг 2020 йил 14 октябрдаги 13/1963-сон маълумотномаси). Натижада, синхрон моторнинг ишга тушириш жараёнини яхшилаш ва синхрон моторни таъмирлаш харажатларини камайтириш ҳисобига 161 000 000 (бир юз олтмиш бир миллион) сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish