Адилова Манзурахон Равшановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Миофунксионал коррексия ва логопедик массаж асосида реабилитацион ишни ташкил этиш технологиялари. 13.00.03 - Махсус педагогика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped6699
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Шокирова Шахноза Дилмуродовна, педагогика фанлари доктори, профессор в.б.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Турғунбоев Сирожиддин Фахриддинович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миофунксионал коррексия ва логопедик массаж асосида реабилитацион ишни ташкил этиш технологияларини жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болалар серебрал фалажлиги натижасида ривожланган спастик дизартрияда оғиз-юз мушаклари ва миофунксионал бузилишларининг симптоматик-этиопатогенетик имкониятлари нутқ бузилишларида қўлланилган даволаш усуллари ва муддатларига боғлиқлик клиник белгиларга таъсир этувчи ижтимоий, биологик-ирсий, терапевтик-реаблитацион, ташкилий-методик омилларнинг мураккаб нисбатига кўра мотор кўникмаларни сенсор интеграция даржаси орқали тадрижий кузатиш асосида аниқлаштирилган;
спастик дизартрияда “миофунксионал-логопедик реабилитация” модели миофунксионал ҳолатнинг нутқ функсияси ва коммуникатив ижтимоий мезонларнинг диагностик-ривожлантирувчи таълим муҳитида нейродинамик мақсадлар орқали шахснинг нейрокогнитив барқарорлигигига кўра уйғунлашувини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
болалар серебрал фалажлиги натижасида ривожланган спастик дизартрияда миофунксионал коррексия ва логопедик массаж асосида реабилитацион ишни ташкил этиш технологиялари эрта ёрдам, компенсатор имкониятларнинг шаклланиши учун зарур сенсомотор таълим муҳити, ихтисослаштирилган коррексия, нутқий нафас ва овозни ривожлантиришда ота-оналар билан ишлаш муҳимлиги туфайли нутқий ва мотор кўникмалар нейро-логопедик ёндашувга кўра такомиллаштирилган;
болалар серебрал фалажлиги натижасида ривожланган спастик дизартрияда реабилитацион ишни ташкил этиш технологиясининг самарадорлиги артикуляцион апракцияни баҳолашга йўналтирилган дифференциал диагностика ёрдамида орофациал соҳадаги проприоцептив сенсориканинг ривожланганлиги ҳамда гносто-праксик функсияларни, орофациал мушакларга йўналтирилган тактил-кинестетик стимуляцияни нутқ функсияларига боғлиқ намоён бўлишига кўра орал-моторли миогимнастикани қўллаш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миофунксионал коррексия ва логопедик массаж асосида реабилитацион ишни ташкил этиш технологиялари бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
болалар серебрал фалажлиги натижасида ривожланган спастик дизартрияда оғиз-юз мушаклари ва миофунксионал бузилишларининг симптоматик-этиопатогенетик имкониятларини нутқ бузилишларида қўлланилган даволаш усуллари ва муддатларига боғлиқлик клиник белгиларга таъсир этувчи ижтимоий, биологик-ирсий, терапевтик-реаблитацион, ташкилий-методик омилларнинг мураккаб нисбатига кўра мотор кўникмаларни сенсор интеграция даржаси орқали тадрижий кузатиш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Фонопедия асослари” номли ўқув қўлланмасининг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 12-июндаги 11-05-3818/04 рақамли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг фанга доир билим, кўникма ва малакаларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
спастик дизартрияда “миофунксионал-логопедик реабилитация” моделини миофунксионал ҳолатнинг нутқ функсияси ва коммуникатив ижтимоий мезонларнинг диагностик-ривожлантирувчи таълим муҳитида нейродинамик мақсадлар орқали шахснинг нейрокогнитив барқарорлигигига кўра уйғунлашувини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Фонопедия асослари” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 12-июндаги 11-05-3818/04 рақамли маълумотномаси). Натижада, кўп тармоқли, давлат мактабгача таълим ташкилотлари, нутқ марказларида логопедлар томонидан болалар нутқ камчиликларини аниқлаш, тўғри ташхис қўйиш ҳамда коррексион-логопедик иш сифатининг оширилишига хизмат қилган;
болалар серебрал фалажлиги натижасида ривожланган спастик дизартрияда миофунксионал коррексия ва логопедик массаж асосида реабилитацион ишни ташкил этиш технологияларини эрта ёрдам, компенсатор имкониятларнинг шаклланиши учун зарур сенсомотор таълим муҳити, ихтисослаштирилган коррексия, нутқий нафас ва овозни ривожлантиришда ота-оналар билан ишлаш муҳимлиги туфайли нутқий ва мотор кўникмалар нейро-логопедик ёндашувга кўра такомиллаштиришга оид таклифлар “Фонопедия асослари” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 12-июндаги 11-05-3818/04 рақамли маълумотномаси). Натижада, дизартрия нутқ нуқсони бўлган болалар нутқини ривожлантиришнинг педагогик-дидактик аспектлари такомиллаштирилган;
болалар серебрал фалажлиги натижасида ривожланган спастик дизартрияда реабилитацион ишни ташкил этиш технологиясининг самарадорлигини артикуляцион апракцияни баҳолашга йўналтирилган дифференциал диагностика ёрдамида орофациал соҳадаги проприоцептив сенсориканинг ривожланганлиги ҳамда гносто-праксик функсияларни, орофациал мушакларга йўналтирилган тактил-кинестетик стимуляцияни нутқ функсияларига боғлиқ намоён бўлишига кўра орал-моторли миогимнастикани қўллаш асосида оширишга оид тавсиялар “Фонопедия асослари” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 12-июндаги 11-05-3818/04 рақамли маълумотномаси). Натижада, дизартрияли болалар билан коррексион логопедик ишларни ташкил қилиш ҳамда иккиламчи бузилишларнинг олдини олишга эришилган.