Каримова Шоира Турсуновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Болаларда алалияни бартараф этиш бўйича коррексион логопедик иш 13.00.03 -Махсус педагогика (Педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Ped 1691 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Муминова Лола Раҳимовна, педагогика фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар:  Ҳакимова Муҳаббат Файзиевна педагогика фанлари доктори (DSc) профессор; Турғунбоев Сирожиддин Фаҳриддинович,  педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори   (PhD). 
Етакчи ташкилот:  Қўқон давлат педагогика университети         
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади болаларда алалияни бартараф этиш бўйича коррексион-логопедик ишларини такомиллаштиришга қаратилган  тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мотор алалияси бор болаларда нутқни адекват шакллантиришнинг педагогик имкониятлари нутқ товушларини кодлаш ва декодлаш жараёнлари, психомотор ва когнитив ривожланиш,  вербал ассоциациялар кўринишидаги семантик майдоннинг ёш хусусиятларига боғлиқ лингвистик сензитивлигига кўра артикуляцион праксис ва синкинезияга дидактик-логоритмика орқали таъсир этиш асосида нутқ марказларини фаоллашиши билан боғлиқлиги аниқланган;
мотор алалияси бор болалар билан логопедик иш методикасининг мазмуни товуш ҳосил бўлишидаги фонематик тасаввурлар таъсирида нутқ бойлиги, сўз, сўз бирикмаларининг мантиқий тузилмасини тўғри шаклланиши асосида фонетик-фонематик ва лексик-грамматик нутқ бузилишларини психик жараёнларни ривожланганлиги орқали тузатишда нейрологопедик ёндашувни қўллашнинг дидактик мақсадларини белгилашга кўра такомиллаштирилган;
мотор алалияси бор болаларда нутқни ривожлантиришнинг коррексион-логопедик технологияси болалардаги экспрессив ва импрессив нутқни ассоциациялаш, товушларни фарқлаш, синтактик ва сўз ясовчи морфемаларни нутқ бирикмаларидан ажратиш кўникмасини шакллантириш муҳимлиги туфайли лексик, грамматик, фонетик нуқтни сенсомотор хусусиятларга нейродидактик ўйинларни қўллашга кўра уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
илк бор мактабгача ёшдаги болаларда мотор алалияни бартараф этиш модели “Алфа-Баланс” индивидуал дастури ҳамда ДЕНАС-терапияни анъанавий логопедик коррексия йўналишлари билан интегратив қўлланилишига кўра нутқ ва психофизиологик жараёнларга нейропсихологик таъсир даражасини лингводидактик мақсадлар орқали киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алалийли болаларда нутқ бузилишларини ўрганиш ва бартараф этиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
Мотор алалияси бор болаларда нутқни адекват шакллантиришнинг педагогик имкониятларини нутқ товушларини кодлаш ва декодлаш жараёнлари, психомотор ва когнитив ривожланиш, вербал ассоциациялар кўринишидаги семантик майдоннинг ёш хусусиятларига боғлиқ лингвистик сензитивлигига кўра артикуляцион праксис ва синкинезияга дидактик-логоритмика орқали таъсир этиш асосида нутқ марказларини фаоллашиши билан боғлиқлиги асосида аниқлашга оид таклифлар “Логопедик массаж” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 2-июндаги 11-05-3631/04 рақамли маълумотномаси). Натижада  мотор алалияси бўлган болаларда нутқни шакллантиришнинг назарий-методологик асосларини ва мавжуд коррексион ёндашувларни таҳлил қилинган.
Мотор алалияси бор болалар билан логопедик иш методикасининг мазмунини товуш ҳосил бўлишидаги фонематик тасаввурлар таъсирида нутқ бойлиги,  сўз, сўз бирикмаларининг мантиқий тузилмасини тўғри шаклланиши асосида фонетик-фонематик ва лексик-грамматик нутқ бузилишларини психик жараёнларни ривожланганлиги орқали тузатишда нейрологопедик ёндашувни қўллашнинг дидактик мақсадларини белгилашга кўра такомиллаштиришга оид таклифлар “Логопедик массаж” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 2-июндаги 11-05-3631/04 рақамли маълумотномаси). Натижада мактабгача ёшдаги мотор алалияси бўлган болаларнинг психологик-педагогик ва нутқий ривожланиш хусусиятларини ўрганишга эришилган.
Мотор алалияси бор болаларда нутқни ривожлантиришнинг коррексион-логопедик технологиясини болалардаги экспрессив ва импрессив нутқни ассоциациялаш, товушларни фарқлаш, синтактик ва сўз ясовчи морфемаларни нутқ бирикмаларидан ажратиш кўникмасини шакллантириш муҳимлиги туфайли лексик, грамматик, фонетик нуқтни сенсомотор хусусиятларга нейродидактик ўйинларни қўллашга кўра уйғунлаштиришга оид таклифлар “Логопедик массаж” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 2-июндаги 11-05-3631/04 рақамли маълумотномаси). Натижада  мотор алалияси бўлган болаларда нутқни шакллантириш самарадорлиги ошган.
Илк бор мактабгача ёшдаги болаларда мотор алалияни бартараф этиш моделини “Алфа-Баланс” индивидуал дастури ҳамда ДЕНАС-терапияни анъанавий логопедик коррексия йўналишлари билан интегратив қўлланилишига кўра нутқ ва психофизиологик жараёнларга нейропсихологик таъсир даражасини лингводидактик мақсадлар орқали киритиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Логопедик массаж” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 2-июндаги 11-05-3631/04 рақамли маълумотномаси). Натижада болаларда алалияни бартараф этиш бўйича коррексион логопедик ишнинг амалий самарадорлиги ошган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish