Атамурадов Дилшод Олимбой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларда миллатлараро мулоқот маданиятини шакллантиришга тайёрлаш механизмлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped8957
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат педагогика институти, PhD.03/12.02.2025.Ped.167.01
Илмий раҳбар: Педагогика фанлари доктори, профессор Сафарова Роҳат Гайбиллаевна
Расмий оппонентлар: Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Қўчқорова Наргиза Мамажоновна, педагогика фанлари доктори,профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларда миллатлараро мулоқот маданиятини шакллантиришга тайёрлашнинг назарий асослари. Педагогик шарт-шароитлари ва механизмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларда миллатлараро мулоқот маданиятини шакллантиришга тайёрлашнинг назарий методологик асослари маданиятлараро компетенсия, диалогик маданият ва мулоқот компетенсияси, миллатлараро идентивлик ва толерантлик маданияти, эмоционал ва ижтимоий интеллектни ривожлантиришга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларда миллатлараро мулоқот маданиятини шакллантиришга тайёрлаш жараёнининг модели мақсад, вазифалар, методологик асослар, тайёргарликнинг асосий компонентлари, технологик блок, ташкилий шакллар, кутилган натижаларни ўзаро мутаносибликда уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларда миллатлараро мулоқот маданиятини шакллантиришга тайёрлаш мазмуни ва педагогик шарт-шароитлари диалогик, маданиятшунослик, коммуникатив, аксиологик, психологик ва ижтимоий психологик, прагматик ва компетентли ёндашувларга таянишни назарда тутган ҳолда такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларда миллатлараро мулоқот маданиятини шакллантиришга тайёрлаш жараёнининг самарадорлиги интерактив ва коллаборатив (Cасе-студй, Wорлд Cафе, Роунд-табле), тарбиявий (Қадриятли муҳокама, Ҳаётий мисоллар таҳлили, “Инсон қадри” дебатлари), маданиятлараро симуляция ва эмпатияни ривожлантириш (Cултурал симулатион, Эмпатия тренинглари, Медиа-диалог), рефлексив (Рефлексив кундаликлар, “Мен ва бошқалар” эссеси), лингвомаданий ва медиа-коммуникатив методларни тизимли қўллаш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларда миллатлараро мулоқот маданиятини шакллантиришга тайёрлаш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва хулосалар асосида:
бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларда миллатлараро мулоқот маданиятини шакллантиришга тайёрлашнинг назарий методологик асослари маданиятлараро компетенсия, диалогик маданият ва мулоқот компетенсияси, миллатлараро идентивлик ва толерантлик маданияти, эмоционал ва ижтимоий интеллектни ривожлантиришга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган илмий маълумотлардан №Ф3-2016-0909111822 “Дарслик ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда “оммавий маданият”га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” (2017-2020-йй) мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги ТДПУнинг 29.01.2025-йил 11-05-558/04-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларда миллатлараро мулоқот маданиятини шакллантиришга тайёрлашнинг назарий асослари бойитилган;
бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларда миллатлараро мулоқот маданиятини шакллантиришга тайёрлаш жараёнининг модели мақсад, вазифалар, методологик асослар, тайёргарликнинг асосий компонентлари, технологик блок, ташкилий шакллар, кутилган натижаларни ўзаро мутаносибликда уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган методологиялардан “Ижтимоий Педагогика” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Низомий номидаги ТДПУнинг 29.01.2025-йил 11-05-558/04-сонли маълумотномаси). Натижада, Олий таълим жараёни бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларда миллатлараро мулоқот маданиятини шакллантиришга тайёрлашга оид методик манбалар билан таъминланган;
бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларда миллатлараро мулоқот маданиятини шакллантиришга тайёрлаш мазмуни ва педагогик шарт-шароитлари диалогик, маданиятшунослик, коммуникатив, аксиологик, психологик ва ижтимоий психологик, прагматик ва компетентли ёндашувларга таянишни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқилган тавсиялардан (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 1-августдаги 277-сонли буйруғига асосан маълумотномаси) фойдаланилган. Натижада, таълим жараёнида ўқувчиларнинг миллатлараро мулоқот маданиятига оид билимларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари кенгайган.
бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларда миллатлараро мулоқот маданиятини шакллантиришга тайёрлаш жараёнининг самарадорлиги интерактив ва коллаборатив (Cасе-студй, Wорлд Cафе, Роунд-табле), тарбиявий (Қадриятли муҳокама, Ҳаётий мисоллар таҳлили, “Инсон қадри” дебатлари), маданиятлараро симуляция ва эмпатияни ривожлантириш (Cултурал симулатион, Эмпатия тренинглари, Медиа-диалог), рефлексив (Рефлексив кундаликлар, “Мен ва бошқалар” эссеси), лингвомаданий ва медиа-коммуникатив методларни тизимли қўллаш асосида ишлаб чиқилган тавсиялардан “Компаративистик педагогика” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил "29" сентябр даги "438"-сонли буйруғига асосан маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларда миллатлараро мулоқот маданиятини шакллантиришга тайёрлашга оид педагогик механизмлар такомиллаштирилган.