Джураева Лола Рустамовнанинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак ўқитувчиларда танқидий фикрлашни ривожлантириш механизмлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped4756
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат педагогика институти, PhD.03/12.02.2025.Ped.167.01.
Илмий раҳбар: Избуллаева Гулчеҳра Валериевна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Расмий оппонентлар: Сафарова Рохат Гайбиллаевна педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳасанова Зебо Давлатовна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларда танқидий фикрлашни ривожлантириш йўлларини аниқлаш ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
метакогнитив мониторинг ва рефлексив-аналитик стратегиялар, рақамли кузатув консепсияларига таянган ҳолда талабаларда танқидий, дивергент-конвергент фикрлаш, контекстуал мулоҳаза, муаммоларга рационал ечим топиш компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари аниқланган; 
талабаларда танқидий фикрлашни ривожлантириш мазмуни ўз фикрини моделлаштириш, уни янги вазиятларга мослаштириш, ноаниқликни бартараф этиш ҳамда далилларга асосланиб қарор қабул қилиш кўникмалари диалогик-консенсус (қарор қабул қилишда турли фикрлар ўртасида мулоқот, ўзаро ҳурмат ва келишув асосида ягона позицияни шакллантириш) ёндашуви орқали интегратив тафаккурни фаоллаштириш ҳамда рефлексив мулоқот жараёни узвийлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган; 
ПИКТАР кўникмаларини мужассамлаштирган консептуал – технологик ҳамда тўрт босқичли (когнитив, амалий, рефлексив ва коммуникатив) мезонлардан иборат натижавий-баҳоловчи компонентлар “флиппед cлассроом”, муаммоли ва лойиҳавий таълим, рақамли дастурлар шунингдек, сунъий интеллект воситалари интеграцияси асосида бўлажак ўқитувчиларда танқидий фикрлашни ривожлантиришнинг комплекс модели такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда танқидий фикрлашни ривожлантириш самарадорлиги таълимий (интерфаол, симулятив, геймификацион) ҳамда тарбиявий (мунозарали, жамоавий) воситаларни ўқув жараёнида комплекс қўллаш натижасида талабанинг мустақил таҳлил қилиш, далилларга асосланиш ва ижодий ечимлар топиш кўникмалари ривожлантириш динамикасини ўзлаштириш даражалари (репродуктив, продуктив, қисман изланишли, креатив) орқали босқичма-босқич баҳолаш асосида оширилди. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Бўлажак ўқитувчиларда танқидий фикрлашни ривожлантириш механизмлари” мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
метакогнитив мониторинг ва рефлексив-аналитик стратегиялар, рақамли кузатув консепсияларига таянган ҳолда талабаларда танқидий, дивергент-конвергент фикрлаш, контекстуал мулоҳаза, муаммоларга рационал ечим топиш компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини аниқлаштиришга оид тавсиялар “Педагогик технология” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 194-сон буйругʻи асосида берилган 194-194 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларда танқидий фикрлашни ривожлантириш тизимининг ташкилий-педагогик, ижтимоий-тарбиявий имкониятлари аниқлаштирилган; 
талабаларда танқидий фикрлашни ривожлантириш мазмуни ўз фикрини моделлаштириш, уни янги вазиятларга мослаштириш, ноаниқликни бартараф этиш ҳамда далилларга асосланиб қарор қабул қилиш кўникмалари диалогик-консенсус (қарор қабул қилишда турли фикрлар ўртасида мулоқот, ўзаро ҳурмат ва келишув асосида ягона позицияни шакллантириш) ёндашуви орқали интегратив тафаккурни фаоллаштириш ҳамда рефлексив мулоқот жараёни узвийлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Педагогик технология” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил, 27-августдаги 22-01-535/22-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларда танқидий фикрлашни ривожлантиришнинг методик таъминотини такомиллаштиришга эришилган;
ПИКТАР кўникмаларини мужассамлаштирган консептуал – технологик ҳамда тўрт босқичли (когнитив, амалий, рефлексив ва коммуникатив) мезонлардан иборат натижавий-баҳоловчи компонентлар “флиппед cлассроом”, муаммоли ва лойиҳавий таълим, рақамли дастурлар шунингдек, сунъий интеллект воситалари интеграцияси асосида бўлажак ўқитувчиларда танқидий фикрлашни ривожлантиришнинг комплекс модели такомиллаштирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 194-сон буйругʻи асосида берилган 194-194 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларда танқидий фикрлашни ривожлантириш механизми такомиллаштирилган; 
бўлажак ўқитувчиларда танқидий фикрлашни ривожлантириш самарадорлиги таълимий (интерфаол, симулятив, геймификацион) ҳамда тарбиявий (мунозарали, жамоавий) воситаларни ўқув жараёнида комплекс қўллаш натижасида талабанинг мустақил таҳлил қилиш, далилларга асосланиш ва ижодий ечимлар топиш кўникмалари ривожлантириш динамикасини ўзлаштириш даражалари (репродуктив, продуктив, қисман изланишли, креатив) орқали босқичма-босқич баҳолаш асосида оширилди. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил, 27-августдаги 22-01-535/22-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларда танқидий фикрлашни ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараён самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish