Ибрагимова Дилафруз Шухратовнанинг
фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларнинг чет тилда коммуникатив компетенциясини инглиз бадиий асарлари асосида такомиллаштириш лингвотехнологиялари” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Ped8652.
Илмий раҳбар: Эркаев Элмирза Темирович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/27.09.2024.Fil/Ped.05.09 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Иминахунова Ирода Хусеиновна педагогика фанлари доктори (DSc) профессор, Саидумар Сайдалиев – педагогика фанлари номзоди, профессор
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг инглиз тилида коммуникатив компетенциясини инглиз бадиий асарлари асосида такомиллаштириш лингвотехнологияси бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
хорижий тил ва адабиёти йўналишларида чет тил ўқитиш мазмунининг инглиз тилидаги замонавий бадиий асарлар ва лингвистик, културологик, шахснинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш ёндашувлари орқали такомиллашуви, чет тилда коммуникант ва когнизант шахсни ривожлантиришнинг лингвотехнологик жиҳатлари аниқлаштрилган;
чет тилда экстенсив ўқиш кўникмаларини ривожлантиришнинг лингвотехнологияси инглиз тилидаги бадиий асарлар, саҳналаштириш, импровизация, ролли ўйинлар, пантомима, реконструксия, муҳокама ва гуруҳли фаолият усуллари рефлексив мулоқот компетенсияларини ривожлантриш асосида такомиллаштрилган;
талабаларнинг чет тилда коммуникатив компетенсиясини ривожлантриш ва проксимал ривожланиш зонасига эришиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган инглиз бадиий асарлари асосидаги машқлар тизими CЕФР талаблари асосида такомиллаштириган;
талабаларининг чет тилда коммуникатив компетенсияни ривожлантиришга йўналтирилган инглиз бадиий асарларини саҳналаштириш ва драматизациялаштиришга асосланган лингвотехнологик жиҳатлари таълим ресурсларига интрграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг чет тилда коммуникатив компетенциясини инглиз бадиий асарлари асосида такомиллаштириш лингвотехнологияларига оид олинган илмий натижалар асосида:
хорижий тил ва адабиёти йўналишларида чет тил ўқитиш мазмунининг инглиз тилидаги замонавий бадиий асарлар ва лингвистик, културологик, шахснинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш ёндашувлари орқали такомиллашуви, чет тилда коммуникант ва когнизант шахсни ривожлантиришнинг лингвотехнологик жиҳатларини жадаллашувига доир илмий асосланган таклифлари Фарғона давлат университетида 2020-2022 йилларга амалга оширилган “АCCЕСС миcросчоларшип Энглиш Програм” С-УЗ800-20-ГР-0040 амалий лойиҳасида фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2024 йил 23 сентябрдаги № 04-5236 -сон далолатномаси). Натижада инглиз бадиий асарлар асосида экстенсив ўқишни ўргатиш методикаси такомиллаштирилган;
инглиз тилидаги бадиий асарлар, саҳналаштириш, импровизация, ролли ўйинлар, пантомима, реконструксия, муҳокама ва гуруҳли фаолият усуллари асосида чет тилда экстенсив ўқиш компетенсиясини ривожлантиришга доир хулосалари “Девелопинг Бритиш анд Америcан литературе” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 429-сонли гувоҳномаси) Натижада инглиз тилини ўрганиш жараёнида талабаларнинг чет тилда коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришга эришилган;
талабаларнинг чет тилда коммуникатив компетенсиясини ривожлантриш ва проксимал ривожланиш зонасига эришиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган инглиз бадиий асарлари асосидаги машқлар тизимига оид таклифларидан Фарғона давлат университетида 2021-2022 йилларга амалга оширилган “АCCЕСС миcросчоларшип Энглиш Програм" С-УЗ800-20-ГР-0040 амалий лойиҳасида фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2024 йил 23 сентябрдаги № 04-5236 -сон далолатномаси) Натижада талабаларга инглиз тилида коммуникатив компетенциясининг оширишнинг интенсив технологияларини ишлаб чиқиш имконияти кенгайтирилган.
талабаларининг чет тилда коммуникатив компетенсияни ривожлантиришга йўналтирилган инглиз бадиий асарларини саҳналаштириш ва драматизациялаштиришга асосланган лингвотехнологик жиҳатлари таълим ресурсларига интрграциялашга оид таклифлари Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг “Хайрли кун”, “Ёшлар вақти” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг 2024 йил 26 сентябрдаги 148 - сон маълумотномаси) Натижада инглиз бадиий асарларини саҳналаштириш лингвотехнологияси имкониятлари кенгайган.