Темирова Фарангис Анваровна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Немис ва швед тилларидаги “ҳанд” компнентли фразеологизмларнинг лексикографик тавсифи “Ҳинтер счwедисчен Гардинен” луғати материаллари асосида, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги.
    Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4704 Илмий раҳбар: Сафаров Шахриёр Сафарович, филология фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти
    ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.2019.Fil.83.01 
    Расмий оппонентлар: Бушуй Татяна Анатолиевна, филология фанлари доктори профессор; Имяминова Шуҳратхон Салимжоновна, филология фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
    Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
    II. Тадқиқотнинг мақсади: Тадқиқотнинг мақдаси швед ва немис тилларида “ҳанд“ лексемаси билан боғлиқ идиомаларни қиёсий таҳлил қилиш, шунингдек, уларнинг воқеланиши семантикаси, эквивалентлиги ва маданий коннотациялари хусусиятларини “Ҳинтер счwедисчен Гардинен” («За шведскими кулисами» “темир панжара ортида”) луғати мисолида аниқлашдан иборат.
    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Швед ва немис тилларидаги фразеологик бирликларнинг мақоми корпус тилшунослиги маълумотлари ва фразеологик қиёсий таҳлил принциплари асосида аниқланаган, шу билан бирга, уларнинг семантик ва функсионал хусусиятлари аниқланиб, турли дискурс турларида қўлланиш қонуниятлари белгилаб олинган ва икки яқин қариндош тил бирликларининг частотаси ва услубий белгиланиши бўйича ўхшашлик ва фарқлар кўрсатилган;
немис ва швед тилларида “ҳанд” компоненти иштирокидаги фразеологик бирликларнинг лексикографик кодланишининг замонавий принциплари ишлаб чиқилган, шу билан бирга луғат мақолаларини таҳлил қилиш асосида маъноларни баён этишдаги номутаносибликлар, дискурсив функсиялар ва тиллараро мосликларнинг етарлича акс этмаслиги аниқланган, шунингдек бу эса икки тилли ва қиёсий луғатларда ушбу идиомаларни ифодалашга оид аниқлаштирилган ёндашувларни таклиф этиш имконини берди;
немис ва швед идиомаларини қиёсий таҳлил қилиш натижасида уларнинг лингвомаданий ўзига хослиги аниқланган, шакл жиҳатидан эквивалент бўлган фразеологизмлар образли ассоциациялар, прагматик функсиялар ва маданий-қадриятли белгиланиш нуқтайи назаридан жиддий фарқланиши исботланган;
корпус маълумотларини таҳлил қилиш орқали “ҳанд” компоненти иштирокидаги фразеологик бирликларнинг дискурсив вариативлиги аниқланган, ва тадқиқот натижасида маълум бўлдики, ушбу фразеологик бирликлар юқори даражадаги контекстуал мослашувчанликка эга: уларнинг маънолари матннинг жанр-услубий мансублиги (публицистика, бадиий адабиёт, оғзаки нутқи) ва баёнотнинг коммуникатив мақсадларига қараб ўзгаради, шунингдек, олинган маълумотлар асосида лексикографик тасвирда мавжуд бўшлиқларни тўлдириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган, жумладан, дискурсив вариативлик ва прагматик хусусиятларни луғат мақолаларида акс эттириш зарурлиги таъкидланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Немис ва швед тилларидаги “ҳанд” компонентли фразеологизмларнинг лексикографик тавсифи тамойилларини аниқлашга доир тадқиқот асосида: 
фразеологизмларнинг лексикографик кодификацияситаҳлили, корпус материаллари ҳамда чоғиштирма фразеология тамойиллари тадқиқи асосида эришилган натижалардан Ўзбекистон Миллий Университетида 2022-2024йилларда бажарилган “РЕП-25112021/113-УзУДТ: „Ўзбек тилида табиий тилни қайта ишлаш учун универсал боғлиқлик дарахти корпуси ва унинг семантик таҳлили” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Оʻзбекистон Миллий университетининг 04/11-7932 сонли маълумотномаси). Натижада, фразеологик бирликларнинг лексикографик тавсифида мавжуд бўлган боʻшлиқларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш боʻйича илмий асосланган тавсиялар лойиҳада белгиланган  вазифаларни ҳал этишга хизмат қилган;
диссертасион тадқиқотнинг немис ва швед тилларидаги “ҳанд” компонентига эга фразеологик бирликларнинг лексик-семантик, структур ва дискурсив хусусиятларига оид маълумотлардан АҚШ Давлат департаменти, Тошкент шаҳридаги АҚШ Элчихонаси ҳамда Халқаро таълим боʻйича Америка кенгаши ҳамкорлигида молиялаштирилган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” дастури доирасида Самарқанд давлат чет тиллар институтида фойдаланилган  (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022 йил, 12 декабрдаги 2/24-4/7-690 сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу маълумотлар немис тили боʻйича магистратура босқичида оʻқув курсларини ташкил қилишда   консептуал асос сифатида қабул қилинган;
швед ва немис идиомалари нутқий фаоллашуви ҳамда тиллараро   эквивалентлигининг оʻзига хос жиҳатларини аниқлаш юзасидан олинган натижалар “СУЗ-800-21ГР-3181 Реинфорcинг Энглиш Лангуаге Cомпетенcе ат Карши Стате Университй” лойиҳаси доирасида инобатга олинган (Қарши давлат университетиниинг 21- июн 2025-йилдаги 04/2697 сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг фразеологик бирликларнинг тиллараро қиёсий таҳлили механизмларига оид тушунчалари мукаммаллашган ва лексик ҳамда фразеологик материаллар билан ишлаш усулларини такомиллаштиришга янги имкониятлар яратилган;
қон-қариндош тиллар тизимида фразеологик бирликларнинг воқеланиши ва уларнинг лингвомаданий ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги хулосалардан Самарқанд вилояти телерадиокомпанияси томонидан “Махсус репортаж” дастури сценариясини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 11-июндаги 01-07/251 сонли маълумотномаси). Натижада, кўрсатув мундарижасининг илмий-оммабоплиги таъминланган ҳамда янги манба ва маълумотлар заҳираси бойитилган; 

Yangiliklarga obuna bo‘lish