Рахмонов Улуғбек Каримовичнинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мусиқа таълими орқали бўлажак тарбиячиларнинг эстетик компетентлигини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш”. 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3428.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Шермуҳаммадов Баҳодиржон Шермуҳаммадович педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/27.09.2024.Ped.05.07.
Расмий оппонентлар: Бахриев Ахмад Рахматович педагогика фанлари доктори, профессор;
Туйчиева Иноятхон Ибрагимовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор; Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мусиқа таълим орқали бўлажак тарбиячиларнинг эстетик компетентлигини ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришга доир илмий-методик таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мусиқий таълим орқали бўлажак тарбиячиларнинг эстетик компетентлигини ривожлантириш мазмуни адабиёт, тасвирий санъат, театр ҳамда мусиқани инновацион технологиялар (импровизация, мусиқий терапия, мултимедия), психологик ривожланиш машғулотлари билан боғлаб, эстетик-эмоционал тарбияни кучайтириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак тарбиячиларни мусиқа фаолиятлари орқали уларда эмоционал ва ижодий ривожланишига хизмат қилишда асосий восита сифатида қўллашнинг аҳамияти ўрганилди, тадқиқот жараёнида эстетик компетентликни бўлажак тарбиячилар томонидан қабул қилиниши ва уларнинг касбий ривожланишида мусиқанинг ўрни ҳақида янги тушунчалар такомиллаштирилган;
мусиқа таълими орқали бўлажак тарбиячиларнинг эстетик компетентлигини ривожлантириш моделининг мазмунли-жараёнли компоненти “Тизимли ва ижодий ёндашувлар”, “Интерактив усуллар”, “Рақамли ва онлайн таълим ресурсларидан фойдаланиш”, “Нотали ўқитиш” методларини аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотлар мазмунига импровизация, мусиқий терапия, мултимедия технологиялари, мусиқий драма ва лойиҳа методлари билан интегратив қўллаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тарбиячиларни эстетик компетентликнинг бир неча компонентларидан мусиқий билиш, визуал тасаввур, тасаввур қилиш маҳорати ва ижодий фаолиятлари алоҳида ва тизимли равишда ривожлантириш асосида контекстуал технологиялар орқали бўлажак тарбиячиларнинг субект сифатида эстетик қарашлар ривожлантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мусиқа таълим орқали бўлажак тарбиячиларнинг эстетик компетентлигини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
мусиқий таълим орқали бўлажак тарбиячиларнинг эстетик компетентлигини ривожлантириш мазмуни адабиёт, тасвирий санъат, театр ҳамда мусиқани инновацион технологиялари (импровизация, мусиқий терапия, мултимедия), психологик ривожланиш машғулотлари билан боғлаб, эстетик-эмоционал тарбияни кучайтириш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида 2020-2022-йиллар давомида бажарилган ФЗ-2020010829 сонли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган ва юқоридаги тавсиялар ушбу лойиҳа доирасида нашр этилган ишларда (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2024-йил 12-ноябрдаги 11-05-6491/04 сонли далолатномаси)да ўз аксини топган. Натижада мусиқа таълим орқали бўлажак тарбиячиларнинг эстетик компетентлигини ривожлантиришнинг мезон ва кўрсаткичлари ишлаб чиқилган ҳамда эмпирик баҳолаш самарадорлиги аниқланган.
бўлажак тарбиячиларни мусиқа фаолиятлари орқали уларда эмоционал ва ижодий ривожланишига хизмат қилишда асосий восита сифатида қўллашнинг аҳамияти ўрганилди, тадқиқот жараёнида эстетик компетентликни бўлажак тарбиячилар томонидан қабул қилиниши ва уларнинг касбий ривожланишида мусиқанинг ўрни ҳақида янги тушунчалар такомиллаштиришга оид таклифлар “Болаларнинг мусиқа таълими” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2024-йил 12-ноябрдаги 11-05-6491/04 сонли далолатномаси). Натижада мусиқа таълим орқали бўлажак тарбиячиларни эстетик компетентлигини ривожлантиришга доир мустақил таълимни ташкил этиш методикаси ишлаб чиқилган.
мусиқа таълими орқали бўлажак тарбиячиларнинг эстетик компетентлигини ривожлантириш моделининг мазмунли-жараёнли компоненти “Тизимли ва ижодий ёндашувлар”, “Интерактив усуллар”, “Рақамли ва онлайн таълим ресурсларидан фойдаланиш”, “Нотали ўқитиш” методларини аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотлар мазмунига импровизация, мусиқий терапия, мултимедия технологиялари, мусиқий драма ва лойиҳа методлари билан интегратив қўллаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Мусиқа тўгаракларини ташкил этиш” номли ўқув-қўлланма мазмунига сингдирилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2024-йил 12-ноябрдаги 11-05-6491/04 сонли далолатномаси). Натижада мусиқа таълим орқали бўлажак тарбиячиларда эстетик компетентлигини ривожлантириш ҳамда бадиий-эстетик онг ва дидни шакллантириш жараёнида ижтимоий-гуманитар фанлар интеграциясидан самарали фойдаланишга асосланган инновацион педагогик технология ишлаб чиқилган.
бўлажак тарбиячиларни эстетик компетентликнинг бир неча компонентларидан мусиқий билиш, визуал тасаввур, тасаввур қилиш маҳорати ва ижодий фаолиятлари алоҳида ва тизимли равишда ривожлантириш асосида контекстуал технологиялар орқали бўлажак тарбиячиларнинг субект сифатида эстетик қарашлар ривожлантиришга оид таклифлар “Хор ва хоршунослик” номли дарслик мазмунига сингдирилган. (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2024-йил 12-ноябрдаги 11-05-6491/04 сонли далолатномаси). Натижада фанлараро ҳамкорликка асосланган мусиқа таълим орқали бўлажак тарбиячиларнинг эстетик компетентлигини ривожлантиришга қаратилган интерфаол методлар такомиллаштирилган.