Мирзаева Умида Захидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ковид асоратларини ривожланишида метаболик синдром ва унинг таркибий қисмлари» 14.00.03 – Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Тib3728.
Илмий раҳбар: Насирова Хуршидахон Кудратуллаевна, тиббиет фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02 рақамли илмий кенгаш қошидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шагазатова Барно Хабибуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алимухамедова Гулруҳ Ойбековна, тиббиёт фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: метаболик синдром ва унинг таркибий қисмлари ҳамда COVID-19 ўртасидаги патогенетик ўзаро боғлиқликларни, шунингдек, коронавирус инфекциясини бошидан кечирган беморларда асоратлар ривожланишини башорат қилишда уларнинг аҳамиятини баҳолашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги :
метаболик синдром таркибий қисмлари, COVID-19 кечишининг оғирлиги ва триглицерид-глюкоза индекси ва ApoB/ApoA1 нисбатининг кардиал, эндокрин-метаболик, тромботик, респиратор, иммун-яллиғланиш, неврологик, нефрологик ва гепатогастроэнтерологик асоратлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликлар комплекс баҳоланиб, хавф гуруҳини шакллантиришда юқори диагностик аҳамиятга эга эканлиги асосланган;
ROC-таҳлили ёрдамида илк бор МС билан оғриган беморларда COVID-19 нинг оғир кечиш хавфи юқори бўлган яллиғланиш, гемодинамик ва метаболик белгилар учун диагностик аҳамиятли кесиш нуқталари (cut-off) аниқланган;
сунъий нейрон тармоғи асосида тўрт модулли - метаболик, яллиғланиш-тромботик, клиник ва антропометрик - оригинал комплекс прогностик моделнинг COVID-19 дан кейинги асоратлар ривожланиш хавфини ва COVID-19 нинг турли оғирлик даражаларини (енгил, ўртача оғир, оғир ва ўта оғир шакллари) башорат қилиши асосланган;
COVID-19нинг оғир кечиши ва кўп аъзоларга таъсир этувчи асоратлар хавфини эрта аниқлашда ишлаб чиқилган моделнинг валидацияси ўтказилиб, унинг юқори аниқлик кўрсаткичлари (прогностик қиймат — 99,0%, сезгирлик — 97,0%, махсуслик — 85,7%) аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
COVID-19 ўтказган беморларда метаболик синдром ва унинг таркибий қисмларининг клиник-прогностик аҳамиятини баҳолаш ва прогнозлаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик. метаболик синдром компонентлари, COVID-19 кечишининг оғирлиги ва триглицерид-глюкоза индекси (ТГИ) ва ApoB/ApoA1 нисбатининг кардиал, эндокрин-метаболик, тромботик, респиратор, иммун-яллиғланиш, неврологик, нефрологик ва гепатогастроэнтерологик асоратлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликлар комплекс баҳоланиб, хавф гуруҳини шакллантиришда юқори диагностик аҳамиятга эга эканлиги асосланганлиги Ё.Х. Тўрақулов номидаги РИИАТЭМ Самарқанд филиалининг 26.03.2024 йилдаги 21-сон ва РИИАТЭМ Фарғона филиалининг 16.03.2024 йилдаги 16-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 10 июндаги 19/20-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: шифокорлар яллиғланиш маркерлари, қон босими кўрсаткичлари ва метаболик алмашинув биомаркерлари асосида постковид асоратлар хавфини эрта аниқлаш воситасига эга бўлдилар. Бу ҳар бир беморга индивидуал ёндашиш ва профилактика ҳамда даволаш тадбирларини ўз вақтида ўтказиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: юқори хавф гуруҳидаги беморларни эрта аниқлаш билан ифодаланади, бу эса асоссиз касалхонага ётқизилишлар сонини камайтиришга, касалхонада даволаниш муддатини қисқартиришга ва бир беморни даволаш харажатларини камайтиришга ёрдам беради. Хулоса: Метаболик синдром билан оғриган беморларда асоратлар ривожланиши хавфи юқори бўлган гуруҳларни аниқлашда ТГИ ва ApoB/ApoA1 нисбати юқори диагностик аҳамиятга эга экани исботланган. Бу аҳоли саломатлигини яхшилаш, профилактик тадбирларни самарали ташкил этиш ва асоратларни олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.
иккинчи илмий янгилик: ROC-таҳлили ёрдамида илк бор МС билан оғриган беморларда COVID-19 нинг оғир кечиш хавфи юқори бўлган яллиғланиш, гемодинамик ва метаболик белгилар учун диагностик аҳамиятли кесиш нуқталари (cut-off) аниқланганлиги Ё.Х. Тўрақулов номидаги РИИАТЭМ Самарқанд филиалининг 26.03.2024 йилдаги 21-сон ва РИИАТЭМ Фарғона филиалининг 16.03.2024 йилдаги 16-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 10 июндаги 19/20-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: яллиғланиш маркерлари, артериал қон босими кўрсаткичлари ва метаболик алмашинув биомаркерлари асосида постковид асоратлар хавфини эрта аниқлаш имконияти яратилди. Иқтисодий самарадорлиги: юқори хавф гуруҳидаги беморларни эрта аниқлаш асоссиз касалхонага ётқизишлар сонини камайтириш, стационар даволаниш муддатларини қисқартириш ва даволаш харажатларини камайтириш имконини беради, бу эса бемор ва давлат бюджетига тушадиган молиявий юкни енгиллаштиради. Хулоса: таклиф этилган усулларни қўллаш соғлиқни сақлаш тизими ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Бу беморларга индивидуал ёндашувни таъминлайди, даволаш сифатини яхшилайди ва ногиронлик даражасини пасайтириш орқали тиббий ёрдам самарадорлигини оширади.
учинчи илмий янгилик: сунъий нейрон тармоғи асосида тўрт модулли - метаболик, яллиғланиш-тромботик, клиник ва антропометрик - оригинал комплекс прогностик моделнинг COVID-19 дан кейинги асоратлар ривожланиш хавфини ва COVID-19 нинг турли оғирлик даражаларини (енгил, ўртача оғир, оғир ва ўта оғир шакллари) башорат қилиши асосланганлиги Ё.Х. Тўрақулов номидаги РИИАТЭМ Самарқанд филиалининг 26.03.2024 йилдаги 21-сон ва РИИАТЭМ Фарғона филиалининг 16.03.2024 йилдаги 16-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 10 июндаги 19/20-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Ишлаб чиқилган математик модел жамоат саломатлигига сезиларли ҳисса қўшади, чунки у COVID-19 билан касалланган беморларда асоратлар ривожланиш хавфини тез ва аниқ баҳолаш имконини беради. Бу замонавий тиббий ёндашувларни такомиллаштириш, самарали профилактика чораларини жорий этиш ва соғлиқни сақлаш тизимини оптималлаштиришга кўмаклашади. Иқтисодий самарадорлиги: клиник амалиётда кўп таркибли математик моделни қўллаш тиббий ресурсларни самарали тақсимлаш ва харажатларни камайтиришга ёрдам беради. Асоратларни эрта ташхислаш беморларнинг такрорий касалхонага ётқизилишини минималлаштириш ва уларни даволаш харажатларини камайтириш имконини беради.. Хулоса: Сунъий нейрон тармоғига асосланган кўп таркибли математик моделдан фойдаланиш метаболик синдромли беморларда турли орган тизимларини қамраб олган постковид асоратлар - юрак-қон томир, эндокрин-метаболик, тромботик, нафас олиш, иммун-яллиғланиш, неврологик, нефрологик ва гепатогастроэнтерологик асоратлар ривожланиш хавфини прогноз қилиш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: COVID-19нинг оғир кечиши ва кўп аъзоларга таъсир этувчи асоратлар хавфини эрта аниқлашда ишлаб чиқилган моделнинг валидацияси ўтказилиб, унинг юқори аниқлик кўрсаткичлари (прогностик қиймат — 99,0%, сезгирлик — 97,0%, махсуслик — 85,7%) аниқланганлиги Ё.Х. Тўрақулов номидаги РИИАТЭМ Самарқанд филиалининг 26.03.2024 йилдаги 21-сон ва РИИАТЭМ Фарғона филиалининг 16.03.2024 йилдаги 16-сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 10 июндаги 19/20-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сунъий интеллектга асосланган модел касалликнинг кечишини прогноз қилиш ва салбий оқибатларнинг олдини олишга ёрдам беради, шунингдек, тиббий хизмат сифатини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: моделнинг юқори прогностик аҳамияти ва сезувчанлиги беморларнинг хавфларини аниқ аниқлаш ва оғир ҳолатларга олиб келмасдан, эрта босқичларда индивидуаллаштирилган терапевтик аралашувларни ўтказиш имконини беради. Натижада, қимматбаҳо ва мураккаб таҳлилларни ўтказиш зарурати қисқаради, бу эса соғлиқни сақлаш тизимидаги умумий харажатларни самарали тарзда камайтиришга хизмат қилади. Хулоса: Сунъий нейрон тармоғига асосланган кўп таркибли математик моделдан фойдаланиш метаболик синдромли беморларда турли орган тизимларини қамраб олган постковид асоратлар - юрак-қон томир, эндокрин-метаболик, тромботик, нафас олиш, иммун-яллиғланиш, неврологик, нефрологик ва гепатогастроэнтерологик асоратлар ривожланиш хавфини прогноз қилиш имконини беради.