Бобожонова Шоҳиста Давронбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Донорлар қонини бруцеллёзга текшириш ҳолати ва уни такомиллаштириш” 14.00.29 – Гематология ва трансфузиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tib2554.
Илмий раҳбар: Саидов Аълонур Бахтинурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSс 04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Махмудова Азиза Джумановна, тиббиёт фанлари доктори; Ибрагимова Сапура Захидовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қон донорлари орасида бруцеллёзни учраш даражаси ва уни аниқланиш усуллари асосида, донорлар қонини хавфсиз ва рационал қўллашни таьминлашда ёндашувларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда илк бор қон донорлари орасида бруцеллёз билан касалланиш кўрсаткичи 100000 донорларга нисбатан 20,3 ташкил қилиши, шунингдек энг юкори кўрсатгичлар Қашқадарё 3,5 ва Сурхондарё 4,27 вилоятларида аниқланган;
бруцеллёзга ижобий натижалар туфайли рад этилган қон топширишнинг миқдорий кўрсаткичлари 0,23% (312,75±11,8 литр/йилига) ташкил қилганлиги, шунингдек бруцеллёзга ижобий бўлган донорлар қонини карантинлаш усулларидан фойдаланиш унинг хавфсизлигини таьминламаслиги асосланган;
стандарт скрининг усуллари билан солиштирганда полимераза занжир реакцияси усулидан фойдаланиш донор қонида бруцеллёз инфекцияси мавжудлигини аниқлаш ва сохта ижобий натижаларни бартараф этишда юқори аниқлик имконини бериши аниқланган;
қон донорларида бруцеллёзни босқичма-босқич скрининг қилишда полимераза занжир реакцияси усулидан фойдаланиш донорлар қонни рад этиш даражасини 56,7% гача ошириш имконини бериши ва ундан оқилона фойдаланиш кўрсаткичини кўтарилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Донорлар қонини бруцеллёзга текшириш ҳолати ва уни такомиллаштириш буйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: Ўзбекистонда илк бор қон донорлари орасида бруцеллёз билан касалланиш кўрсаткичи 100000 донорларга нисбатан 20,3 ташкил қилиши, шунингдек энг юкори кўрсатгичлар Қашқадарё 3,5 ва Сурхондарё 4,27 вилоятларида аниқланганлиги Самарқанд вилояти қон қуйиш станцияси 31.01.2025 йилдаги 1-сонли буйруғи билан ва Хоразм вилояти қон қуйиш маркази 18.02.2025 йилдаги 24-I-сонли буйруғи буйруклари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июндаги 19/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: қон донорлар орасида бруцеллёз инфекциясини учраш даражаси, 100 минг донорларга нисбатан мусбат натижалар, республика худудлари бўйича қон марказларида бруцеллёз инфекциясини хақиқий холатини бахолаш, мусбат натижалар хисобига яроқсиз донорлар қонини (литр) йўқотилиш холатлари. Иқтисодий самарадорлиги: қон донорларини босқичма-босқич тест системаларида текшириш бу сохта мусбат ва мусбат натижалар хисобига йўқотилаётган қон хажми ва доноциялар сонидаги чекловларни тартибга солишга олиб келади. Қон донорларини босқичма-босқич тест системаларда текшириш иқтисодий жихатдан сарф харажатлар ошишига олиб келиши мумкин, лекин бу хавфсиз қон ва қон таркибий қисмларини тайёрлашга, сохта мусбат натижалар хисобига йўқотилаётган донорлар қон хажмларини, яьни бир тамондан кам учрайдиган қон гурухларини ва шу қонни тайёрлаш, донордан қон олиш жараёнларида ишлатилаётган сарф харажатларни сақлаб қолишга имкон беради. Хулоса: олинган натижаларга кўра қон донорлари орасида бруцеллёз инфекциясини учраш даражасини, қон донорларини босқичма-босқич тест системаларида текшириш, бу сохта мусбат ва мусбат натижалар хисобига йўқотилаётган қон хажми ва доноциялар сонидаги чекловларни тартибга солишга олиб келган.
иккинчи илмий янгилик: бруцеллёзга ижобий натижалар туфайли рад этилган қон топширишнинг миқдорий кўрсаткичлари 0,23% (312,75±11,8 литр/йилига) ташкил қилганлиги, шунингдек бруцеллёзга ижобий бўлган донорлар қонини карантинлаш усулларидан фойдаланиш унинг хавфсизлигини таьминламаслиги асосланганлиги Самарқанд вилояти қон қуйиш станцияси 31.01.2025 йилдаги 1-сонли буйруғи билан ва Хоразм вилояти қон қуйиш маркази 18.02.2025 йилдаги 24-I-сонли буйруғи буйруклари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июндаги 19/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: 2021-2023 йиллар орасида қон донорлар орасида бруцеллёзга сохта ва мусбат натижалар хисобига босқичма-босқич скрининг тест системалари орқали текшириш натижасида рад этилган қон топширишнинг миқдорий кўрсаткичлари 0,23% (312,75±11,8 литр/йилига) ташкил қилди ва шу йиллар орасида бруцеллёзга ижобий бўлган донор қонини карантинлаш усулларидан фойдаланиш унинг хавфсизлигини таьминламаслиги асосланди. Иқтисодий самарадорлиги: Босқичма-босқич олиб борилган тадқиқотларда олинган 90 нафар донорларда бруцеллёз инфексиясини янги полимераза занжир реакцияси усули орқали текширилганда 39 нафар донорда мусбат натижалар қайд қилинди ва мусбат натижани ҳисобга олган ҳолда 19,5 литр консервланган қон экспертлар томонидан йўқ қилинган Хулоса: Хедделсон (АУС – 0,34) скрининг усули билан таққослаганда, полимераза занжир реакцияси усулидан фойдаланиш қон донорларида бруцеллёз мавжудлигини аниқроқ (АУС-0,79) аниқлашга ва сохта ижобий натижаларни (100%) истисно қилишга имкон беради.
учинчи илмий янгилик: стандарт скрининг усуллари билан солиштирганда полимераза занжир реакцияси усулидан фойдаланиш донор қонида бруцеллёз инфекцияси мавжудлигини аниқлаш ва сохта ижобий натижаларни бартараф этишда юқори аниқлик имконини бериши аниқланганлиги Самарқанд вилояти қон қуйиш станцияси 31.01.2025 йилдаги 1-сонли буйруғи билан ва Хоразм вилояти қон қуйиш маркази 18.02.2025 йилдаги 24-I-сонли буйруғи буйруклари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июндаги 19/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: хавфсиз қон ва қон таркибий қисмларини тайёрлаш, донор қонида бруцеллёз инфекцияси мавжудлигини аниқлаш ва сохта ижобий натижаларни бартараф этишда юқори аниқлик имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: янги усулнинг қиймати сарф материаллари, реагентлар ва янги усул ускуналарининг нархи, таққословчи усул нархидан бирмунча пастлиги 26% ташкил қилди. Хулоса. Қон донорларида бруцеллёз учун стандарт Хедделсон скрининг тестининг ижобий натижалари 100% яроқсиз қонга асос бўлди (45±0,9 л/йил).
тўртинчи илмий янгилик: қон донорларида бруцеллёзни босқичма-босқич скрининг қилишда полимераза занжир реакцияси усулидан фойдаланиш донорлар қонни рад этиш даражасини 56,7% гача ошириш имконини бериши ва ундан оқилона фойдаланиш кўрсаткичини кўтарилиши аниқланганлиги Самарқанд вилояти қон қуйиш станцияси 31.01.2025 йилдаги 1-сонли буйруғи билан ва Хоразм вилояти қон қуйиш маркази 18.02.2025 йилдаги 24-I-сонли буйруғи буйруклари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 июндаги 19/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Донорлар қонида бруцеллёз инфекциясини аниқлаганда полимераза занжир реакциясини қўллаш яроқсиз донациялар улушини камайишига ва сақланиб қолган қони мақсадли ишлатилишга олиб келади. Иқтисодий самарадорлиги: донорларда бруцеллёз инфексиясини янги полимераза занжир реакцияси усули орқали текширилганда 90 нафар донорларга нисбатан полимераза занжир реакцияси усули ёрдамида текширилганда харажатлар тежалишига олиб келди. Полимераза занжир реакцияси скринингидан фойдаланиш рад етилган қон донацияси даражасини 56,7% гача (19,5±1,9 л/йил) камайтиришга имкон берди. Хулоса. Донорлар қонида бруцеллёз инфексияси эрта башорат қилиш ва хавфини бартараф этиш орқали қон тайёрлашда сохта мусбат бруцеллёз инфексияси туфайли қон ва қон таркибий қисмларини ортиқча йўқ қилиш сарфини камайтириш учун серологик, бактериологик ва молекуляр-биологик усулларни самарадорлигини баҳолашнинг янги усуллар билан боғлиқ иқтисодий самарадорлиги ўртача 26 % ни ташкил қилди.