Ибрагимов Нодиржон Нусриддиновичнинг
фан доктори (DSc) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақада аграр секторни оптимал ривожлантириш механизмини такомиллаштириш” (Қашқадарё вилояти мисолида), 08.00.06-Эконометрика ва статистика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Iqt972.
Илмий маслаҳатчи: илмий маслаҳатчисиз
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Байхонов Баходир Турсунбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саухонов Жонибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуғаниев Отабек Аллажонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аграр сектор тизимини ривожланишининг оптимал тартибга солиш усулларини аниқлаш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аграр сектор тизимини ривожлантириш асосларини мустахкамлаш ислоҳотларининг самарадорлик кўрсаткичлари ички ва ташқи омиллар (ўсиш, ёруғлик, ҳарорат, ҳавонинг нисбий намлиги) индекслари асосида рентабелликни таъминловчи экстенсив ва интенсив усуллар даражасини баҳолашнинг к=(∏_(ж=1)^4▒к_(дss(ж)) )^0,25 модели таклиф этилган;
минтақа аграр сектор тармоқларида ишлаб чиқариш интенсивлигини ошириш даражаларининг (0,55; 0,52; 0,52) реал, (0,55; 0,54; 0,53) барқарор ва (0,56; 0,54, 0,53) оптимал кўрсаткичлари бўйича динамик симулятсион моделлар асосида баҳолаш методологияси таклиф қилинган;
аграр сектор тизимини оптимал тартибга солишда иқтисодий, молиявий, технологик, ижтимоий, экологик ва табиий-иқлим шарт шароитларини ҳисобга олган ҳолда барқарор ривожлантиришнинг (IK=(∏_(j=1)^6▒k_j )^(0,125)) модели таклиф қилинган;
аграр сектор тизимида истеъмол саватига кирувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш салоҳияти индексининг (СI≤0,31) паст, (0,31<СI≤0,66) ўрта, (СI>0,66) юқори самарадорлик мезонлари асосида минималлаштирилган адаптив эконометрик моделлар таклиф қилинган;
аграр сектор маҳсулот ишлаб чиқариш тизимини ривожланишининг истиқболдаги 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичларини аниқлашнинг кўп вариантли эконометрик моделлари таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Аграр сектор тизимининг ривожланишини оптимал тартибга солиш усуллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аграр сектор тизимини ривожлантириш асосларини мустахкамлаш ислоҳотларининг самарадорлик кўрсаткичлари ички ва ташқи омиллар (ўсиш, ёруғлик, ҳарорат, ҳавонинг нисбий намлиги) индекслари асосида рентабелликни таъминловчи экстенсив ва интенсив усуллар даражасини баҳолашнинг к=(∏_(ж=1)^4▒к_(дss(ж)) )^0,25 модели бўйича берилган таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг 2025-йил 6-ноябрдаги 07-07/9916-сон маълумотномаси). Натижада, аграр сектор маҳсулотларини этиштириш жараёнлари бўйича тезкор, ишончли ва бирламчи маълумотларни олиш имконияти яратилган;
минтақа аграр сектор тармоқларида ишлаб чиқариш интенсивлигини ошириш даражаларининг (0,55; 0,52; 0,52) реал, (0,55; 0,54; 0,53) барқарор ва (0,56; 0,54, 0,53) оптимал кўрсаткичлари бўйича динамик симулятсион моделлар асосида баҳолаш методологияси бўйича берилган таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг 2025-йил 6-ноябрдаги 07-07/9916-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф аграр сектор тармоқларини барқарор ривожлантириш йўналишларини белгилаш имконини берган;
аграр сектор тизимини оптимал тартибга солишда иқтисодий, молиявий, технологик, ижтимоий, экологик ва табиий-иқлим шарт шароитларини ҳисобга олган ҳолда барқарор ривожлантиришнинг (IK=(∏_(j=1)^6▒k_j )^(0,125)) модели бўйича берилган таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг 2025-йил 6-ноябрдаги 07-07/9916-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш натижасида мавсумий тебранишларни аниқлаш ҳамда вилоятда этиштирилган аграр сектор маҳсулотининг реал қиймати 2030-йилга келиб 1,16 баробарга ошириш имконини берган;
аграр сектор тизимида истеъмол саватига кирувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш салоҳияти индексининг (СI≤0,31) паст, (0,31<СI≤0,66) ўрта, (СI>0,66) юқори самарадорлик мезонлари асосида минималлаштирилган адаптив эконометрик моделлар бўйича берилган таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг 2025-йил 6-ноябрдаги 07-07/9916-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф аграр сектор тизимида истемол саватига кирувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш имконини берган;
аграр сектор маҳсулот ишлаб чиқариш тизимини ривожланишининг истиқболдаги 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичларини аниқлашнинг кўп вариантли эконометрик моделлари бўйича берилган таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг 2025-йил 6-ноябрдаги 07-07/9916-сон маълумотномаси). Ушбу натижалардан аграр сектор тизими ҳажмининг прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган.