Ўрозов Азамат Отабоевичнинг
фан доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларини эконометрик тадқиқ этиш усулини такомиллаштириш (Хоразм вилояти мисолида)”08.00.06-Экононетрика ва статистика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt5704.
Илмий раҳбар: Мадрахимов Қахрамон Эгамберганович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Саухонов Жонибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуғаниев Отабек Аллажонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларини эконометрик тадқиқ этиш усулини такомиллаштириш боʻйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини эмпирик таҳлил этишда квасиекспериментал ёндашувлар ва ЯИМни декомпозитсия қилиш, β- ва σ-конвергентсия моделлари, эконометрия усуллари, Моран И индекси ҳамда фазовий автокоррелятсия каби статистик методологиялар қўлланилиб, ҳудудлараро тафовутларнинг сабаблари ва уларнинг ўзаро таъсир механизмлари аниқланган;
ҳудудларда саноатни ривожлантиришда ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари (географик, иқлимий, демографик ва ишлаб чиқариш салоҳияти) каби омилларни инобатга олувчи кластер механизми таклиф этилган;
ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишида Регрессион Трее графиги шохланишлари ва Рандом Форест феатуре импортанcе натижалари асосида лн(Х7) (чакана ва улгуржи савдо ҳажми), лн(Х11) (кичик бизнес фаолияти), илмий тадқиқот харажатлари (лн(Х6)), ташқи савдо (лн(Х10)) кўрсаткичларни устуворлик даражаси аниқланган;
Хоразм вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг 2030-йилгача прогнозини стратегик дастур, омиллар таъсири (лн(Й1)), оптимистик стсенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларини эконометрик тадқиқ этиш усулини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини эмпирик таҳлил этишда квасиекспериментал ёндашувлар ва ЯИМни декомпозитсия қилиш, β- ва σ-конвергентсия моделлари, эконометрия усуллари, Моран И индекси ҳамда фазовий автокоррелятсия каби статистик методологиялар қўлланилиб, ҳудудлараро тафовутларнинг сабаблари ва уларнинг ўзаро таъсир механизмлари бўйича таклиф Хоразм вилояти иқтисодиёт ва молия бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 10-октябрдаги 06-15-09/10354-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини эмпирик таҳлил этишда илғор эконометрия усулларининг комплекс қўлланилиши амалиётда ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини реал баҳолаш, ресурсларни самарали тақсимлаш, инвестиция қарорларини пухта асослаш, ривожланиш сиёсатини мақсадли йўналтириш, ҳудудлар ўртасидаги номутаносибликларни камайтириш ва барқарор ўсишни таъминлаш имконини берган;
ҳудудларда саноатни ривожлантиришда ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари (географик, иқлимий, демографик ва ишлаб чиқариш салоҳияти) каби омилларни инобатга олувчи кластер механизми бўйича таклиф Хоразм вилояти иқтисодиёт ва молия бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 10-октябрдаги 06-15-09/10354-сонли маълумотномаси). Натижада, мамлакатимиз ҳудудларида ресурслардан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқариш тармоқлари ўртасида самарали кооперацияни таъминлаш, ҳудуднинг рақобат устунликларини кучайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва иқтисодий ўсишни барқарорлаштириш имконини берган;
ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишида Регрессион Трее графиги шохланишлари ва Рандом Форест феатуре импортанcе натижалари асосида лн(Х7) (чакана ва улгуржи савдо ҳажми), лн(Х11) (кичик бизнес фаолияти), илмий тадқиқот харажатлари (лн(Х6)), ташқи савдо (лн(Х10)) кўрсаткичларни устуворлик даражаси бўйича таклиф Хоразм вилояти иқтисодиёт ва молия бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 10-октябрдаги 06-15-09/10354-сонли маълумотномаси). Натижада, хизматлар соҳаси, савдо ҳажми, кичик тадбиркорлик, таълим, илмий тадқиқотлар ва ташқи савдо каби детерминантларга устувор аҳамият бериш орқали ҳудудлар иқтисодиётини диверсификатсия қилиш, янги иш ўринларини яратиш, инновацион фаолликни ошириш, маҳаллий тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, ташқи савдо салоҳиятини кенгайтириш ҳамда ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий номутаносибликларни камайтириш орқали мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишига хизмат қилган;
Хоразм вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг 2030-йилгача прогнозини стратегик дастур, омиллар таъсири (лн(Й1)), оптимистик стсенарийлари бўйича таклиф Хоразм вилояти иқтисодиёт ва молия бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 10-октябрдаги 06-15-09/10354-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича ишлаб чиқилган дастурларда фойдаланилган.