Охунова Шахноза Ботиржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Экстракорпорал уруғлантириш циклида ташхислаш ва даволаш тадбирларини гомоцистеин миқдорига боғлиқ ҳолда такомиллаштириш”, 14.00.01 – Акушерлик и гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2023.3PhD/Tib3697.
Илмий раҳбар: Садикова Дилфуза Равшанбековна, тиббиёт фанлари номзоди доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Курбанов Жахонгир Жамолович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримова Феруза Джавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бепуштликда гомоцистеиннинг миқдорини аниқлаш ва коррекциялашга қаратилган даволаш тадбирларини такомиллаштириш орқали экстракорпорал уруғлантириш циклларида тухум ҳужайраларнинг ва эмбрионларнинг сифатини, ҳомиладорликни юзага келиши ва унинг кечишини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бепуштлик мавжуд жуфтликларни ЭКУ дастурига тайёрлаш босқичида хавф омилларни аниқлаш ва уни бартараф қилиш ЭКУ амалиёти самарадорлигини 3,2 маротабагача ошириши (р<0,01) исботланган;
ЭКУ амалиётига тайёрлаш босқичида бепуштлиги мавжуд жуфтликларнинг қон таҳлилидаги гомоцистеин миқдорини аниқлаш ва уни коррекция қилиш дастур бўйича тухумдонларни стимуляция қилиш даврини 2,9 маротабагача камайтириши (р=0,002) исботланган;
ЭКУ циклидан олдин аниқланган гомоцистеиннинг патологик даражаси ооцитлар ва эмбрионнинг сифатига тескари корреляцион боғлиқлиги исботланган, бунда M2 ооцитнинг сифати 1,12 мартагача (р=0,02), M1 ооцитнинг сифати 1,1 мартагача (р=0,001), А синф эмбрионнинг сифати 1,82 мартагача (р<0,05) пасайиши исботланган;
ЭКУ циклини олиб бориш алгоритми асосида юзага келган ҳомиладорликнинг дастлабки триместрида ҳомила тушиш хавфи (χ2=9,12; р<0,05), ҳомила тушиши (χ2=10,8; р<0,01) частоталарининг камайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ЭКУ циклидан олдин бепуштлик мавжуд жуфтликларни клиник, биокимёвий, молекуляр-биологик, инструментал, морфологик ва статистик текширув усуллари асосида:
биринчи илмий янгилик: бепуштлик мавжуд жуфтликларни ЭКУ дастурига тайёрлаш босқичида хавф омилларни аниқлаш ва уни бартараф қилиш ЭКУ амалиёти самарадорлигини оширишини асословчи таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 23 декабрда 12-24/536-t сон билан тасдиқланган «Экстракорпорал уруғлантириш циклида гомоцистеин миқдорини барқарорлаштириш орқали даволаш усули» номли услубий тавсиянома таркибига киритилган ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиалининг 20 февраль 2025-йилдаги 54-сонли ҳамда Репродуктив тиббиёт ва генетика институти Doctor-D-IVF клиникасининг 3 февраль 2025-йилдаги 58-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Экспертлар кенгашининг 2025 йил 17 июлдаги №22/19-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бепуштлик мавжуд жуфтликларни ЭКУ дастурига тайёрлаш босқичида хавф омилларни аниқлаш ва уни бартараф қилиш ўтказилаётган ЭКУ амалиётини самарадорлигини оширишга, амалиёт натижасини ижобий тус олишига, қайта ЭКУ амалиётини ўтказишга эҳтиёжнинг минималлаштиришга олиб келди. Иқтисодий самарадорлиги: ЭКУ дастурига тайёрлаш босқичида бепуштлик мавжуд жуфтликларда хавф омилларини тўғри аниқлаш ва эрта ташхислаш орқали ЭКУ амалиётини самарасиз якун топиши ва қайта ўтказишга эҳтиёж қолмаганлиги сабабли 50 нафар жуфтлик учун 1400000000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: бепуштликнинг келиб чиқиш омилларига кўра мурожаат қилган жуфтликларни тўғри ва эрта ташхислаш, 1 нафар жуфтлик учун 1 маротаба ўтказиладиган ЭКУ дастури ҳисобига 28000000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: ЭКУ амалиётига тайёрлаш босқичида бепуштлиги мавжуд жуфтликларнинг қон таҳлилидаги гомоцистеин миқдорини коррекция қилиш дастур бўйича тухумдонларни стимуляция қилиш даврини камайтиришини асословчи таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 23 декабрда 12-24/536-t сон билан тасдиқланган «Экстракорпорал уруғлантириш циклида гомоцистеин миқдорини барқарорлаштириш орқали даволаш усули» номли услубий тавсиянома таркибига киритилган ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиалининг 20 февраль 2025-йилдаги 54-сонли ҳамда Репродуктив тиббиёт ва генетика институти Doctor-D-IVF клиникасининг 3 февраль 2025-йилдаги 58-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Экспертлар кенгашининг 2025 йил 17 июлдаги №22/19-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ЭКУ амалиёти ўтказилиши зарур бўлган бепуштлиги мавжуд жуфтликларнинг қонида гомоцистеин миқдорини аниқлаш шу аёлларнинг олиб бориш ва стимуляция дастури давомийлигини аниқлаб берди. Бу эса ушбу жуфтликларда ЭКУ амалиёти самарадорлигини яхшилашга имкон яратди. Иқтисодий самарадорлиги: ЭКУ амалиётига тайёрлаш босқичида бепуштлиги мавжуд жуфтликларнинг қон таҳлилидаги гомоцистеин миқдорини даражасига мувофиқ ЭКУ амалиётини қўллаш натижасида ўртача 50 бемор учун 60000000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: бепуштлиги мавжуд жуфтликларнинг қонида гомоцистеин миқдорига кўра ЭКУ дастурини оқилона тузиш 1 нафар жуфтлик ҳисобига стимуляция учун фойдаланиладиган маблағларини 1200000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: ЭКУ циклидан олдин аниқланган гомоцистеиннинг патологик даражаси ооцитлар ва эмбрионнинг сифатига корреляцион боғлиқлигини исботловчи таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 23 декабрда 12-24/536-t сон билан тасдиқланган «Экстракорпорал уруғлантириш циклида гомоцистеин миқдорини барқарорлаштириш орқали даволаш усули» номли услубий тавсиянома таркибига киритилган ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиалининг 20 февраль 2025-йилдаги 54-сонли ҳамда Репродуктив тиббиёт ва генетика институти Doctor-D-IVF клиникасининг 3 февраль 2025-йилдаги 58-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Экспертлар кенгашининг 2025 йил 17 июлдаги №22/19-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: қонда гомоцистеиннинг патологик даражасини ЭКУ дастурини амалга оширишдан олдин аниқлаш ва мувофиқлаштирилмаслиги ёмон сифатли ооцитлар ва эмбрионларнинг ҳосил бўлишини прогнозлаш аҳамиятига имкон берди. Иқтисодий самарадорлиги: ЭКУ амалиётига тайёрлаш босқичида бепуштлиги мавжуд жуфтликларнинг қон таҳлилидаги гомоцистеин миқдорини мувофиқлаштириш натижасида ўртача 50 нафар жуфтлик учун 280000000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: қондаги гомоцистеиннинг патологик даражасини мувофиқлаштириш орқали ЭКУ дастури давомида эмбрионни кўчириб ўтказиш амалиётини асосли қўллаш натижасида 1 нафар жуфтлик ҳисобига 5600000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: ЭКУ циклини олиб бориш алгоритми асосида юзага келган ҳомиладорликнинг дастлабки триместрида ҳомиладорлик асоратлари частоталарининг камайиши исботланганлигини асословчи таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 23 декабрда 12-24/536-t сон билан тасдиқланган «Экстракорпорал уруғлантириш циклида гомоцистеин миқдорини барқарорлаштириш орқали даволаш усули» номли услубий тавсиянома таркибига киритилган ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиалининг 20 февраль 2025-йилдаги 54-сонли ҳамда Репродуктив тиббиёт ва генетика институти Doctor-D-IVF клиникасининг 3 февраль 2025-йилдаги 58-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Экспертлар кенгашининг 2025 йил 17 июлдаги №22/19-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ЭКУ усули амалга ошириш зарур бўлган бепуштлиги мавжуд жуфтликларга олиб боришнинг тавсия этилган усули ҳомиладорликнинг дастлабки триместрида салбий оқибатларини олдини олишга ва минималлаштирилишига олиб келди. Иқтисодий самарадорлиги: ЭКУ амалиётидан сўнг ҳомиладорлик кечишини прогнозлаш ва шунга мувофиқ даволаш чора-тадбирларини қўллаш натижасида ўртача 50 нафар жуфтлик учун 100000000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: ЭКУ амалиётидан олдин зарурий текширувларни амалга ошириш ва даволаш чора-тадбирларини асосли қўллаш натижасида 1 нафар аёл учун койка ҳисобига бюджет маблағларини 2000000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.