Хабибуллаева Гавхар Носиржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Жадидлар насрий асарларида қўлланган этнографизмлар ва уларнинг лексикографик талқини”, 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослиги (Филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Fil5228.
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.76.04.
Расмий оппонентлар: Мадраҳимов Илҳомжон Собирович, филология фанлари доктори, доцент; Нормаматов Султонбек Эрмаматович, филология фанлари доктори, профессор.                                                                
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жадидлар насрий асарлари учрайдиган этнографик бирликларнинг лексик-семантик ҳамда лексикографик хусусиятларини аниқлаб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳон, туркология ҳамда ўзбек тилшунослигида этнографизмларга доир илмий талқин ва қарашлар қарашларнинг воқеланиш ҳолатлари ҳамда лисоний кўринишларидаги тарихий-маданий, миллий-этник ҳамда ҳудудий жиҳатлари очиб берилган ва тизимлаштирилган;
Ўзбекистон тарихидаги жадидлар ҳаракати вакиллари бўлган адибларнинг насрий асарлари матнидаги лексик бирликлар оъша давр ўзбек халқининг урф-одатлари, турмуш тарзига хос этнографик бирликлар сифатида тарихий давр нуқтаи назаридан баҳоланган, тилнинг этнолексик бирликлари йиғилиб, лексик-семантик хусусиятлари изоҳланиб таснифланган; 
жадидлар даври этнографик лексикаси кенг қамровда – қиёсий, тарихий-этимологик, статистик ҳамда семантик-структур методологик тамойилларга кўра таҳлил қилинган, этнографизмларнинг тарихий-маданий жараёнлардаги лексик-семантик, функсионал имкониятлари, уларнинг илмий-оммавий ва адабий-бадиий мулоқотлардаги қўлланиш кўлами, даражаси ҳамда услубий жиҳатлари аниқланган; 
жадид адабиёти вакиллари асарларидаги маданий меросга хос этнографизмларнинг архаиклашуви, синонимияси, вариантдошлиги, тарихий-этимологик манбалари изоҳланиб, олти жилдли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да қайд этилмаган этнографик бирликларнинг янги “Жадидлар насрий асарларида қўлланган этнографизмлар изоҳли луғати” яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Жадидлар насрий асарларида этнографизмлар ва уларнинг лексикографик талқини”ни тадқиқ этиш орқали олинган илмий натижалар асосида:
жаҳон, туркология ҳамда ўзбек тилшунослигида этнографизмларга доир илмий талқин ва қарашлар қарашларнинг воқеланиш ҳолатлари ҳамда лисоний кўринишлари тарихий-маданий, этник-миллий ва ҳудудий хусусиятларига кўра очиб берилган ва тизимлаштирилган ҳамда Ўзбекистон тарихидаги жадидлар ҳаракати вакиллари бўлган адибларнинг насрий асарлари матнидаги лексик бирликлар оъша давр ўзбек халқининг урф-одатлари, турмуш тарзига хос этнографик бирликлар сифатида тарихий давр нуқтаи назаридан  баҳоланган, тилнинг этнолексик бирликлари йиғилиб, лексик-семантик жиҳатдан изоҳланган ва таснифланган фикр ва илмий хулосалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 – “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат оъзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 19-февралдаги 04/1-615-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа этнографизм термини, унинг ўрганилиши, семантикаси, луғатларда ифодаланиш хусусиятлари борасида шакллантирилган илмий қарашлар ва таҳлилий ёндашувлар методик асослари бойитилган; 
жадидлар даври этнографик лексикаси кенг қамровда – қиёсий, тарихий-этимологик, статистик ҳамда семантик-структур методологик тамойилларга таянган ҳолда таҳлил этилган ҳамда этнографизмларнинг тарихий-маданий жараёнлардаги лексик-семантик, функсионал имкониятлари, уларнинг илмий-оммавий ва адабий-бадиий мулоқотлардаги қўлланиш кўлами, даражаси аниқланган, услубий белги-хусусиятлари эса махсус тадқиқ этилган ҳолда илмий-назарий мезонлар орқали чиқарилган хулосалардан Давлат илмий техник дастурлари доирасидаги 2020-2022-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172 – “Ўзбек тилининг таʼлимий корпусини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат оъзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 19-февралдаги 04/1-613-сонли маълумотномаси). Натижада ўзбек тилининг таълимий корпусида миллий-маданий лексик қатламни ажратиш, тизимлаштириш ва лингводидактик восита сифатида белгилаш имконияти ортган;
жадид адабиёти вакиллари асарларидаги маданий меросга хос этнографизмларнинг архаиклашуви, синонимияси, вариантдошлиги, тарихий-этимологик манбалари  таснифланган. Шу жараёнда олти жилдли “Ўзбек тилининг изоҳли лугʻати”да қайд этилмаган этнографик бирликлар изоҳланган ва натижада “Жадидлар насрий асарларида қўлланган этнографизмлар изоҳли луғати”да асосланган материаллар асосида 2024-2025-йилларда ЎЗМТРК “Ўзбекистон телерадиоканали”, “Бедорлик”, “лжод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшитиришларининг ссенариясини ёзишда фойдаланилди ва муаллиф билан суҳбатлар уюштирилди (2025-йил 5-майдаги 26-36/984 сонли маълумотномаси). Натжада ушбу кўрсатувларнинг мазмуний томонлари бойитилиб, телекўрсатув ва эшиттиришларнинг томошабоп жиҳатлари ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish