Сафаров Тулқин Назаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: ““Геометрия асослари ” фанини ўқитишни замонавий билимларни қўллаш йўли билан такомиллаштириш”, 13.00.02- “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (педагогика фанлари).
    Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped5153  
    Диссертация бажарилган муассаса номи:Термиз давлат университети. Тошкент давлат транспорт университети
    ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.FM.01.01 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: ф.-м.ф.д., профессор Артикбаев Абдуллаазиз 
Расмий оппонентлар: п.ф.д., проф. Юнусова Дилфуза Исраиловна (Тошкент давлат педагогика университети. МЎМ кафедраси профессори)
ф.-м.ф.ф.д, PhD. Султанов Бекзод Мақсуд ўғли (Урганч давлат университети, Алгебра ва математик инженеринг кафедраси доценти)
    Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси қошидаги Романовский номидаги Математика институти.
    Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади замонавий билимларни қўллаш орқали олий таълим муассасаларида “Геометрия асослари” фани мазмунини такомиллаштириш ҳамда талабаларнинг ноевклид геометрияларга оид илмий тадқиқотларга қизиқишларини орттиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дунёнинг нуфузли университетларининг “Геометрия асослари” ва унга турдош фанлари мазмунининг қиёсий таҳлили асосида геометрияга оид назарий ва амалий билим-кўникмалар олий таълимда таҳсил оладиган талабаларнинг фазовий тасаввурларини ривожлантириши учун ГеоГебра ва Cабри 3Д дастурлари орқали когнитив қобилиятларни босқичма-босқич ривожлантиришга кўра такомиллаштирилган;
университетлар “Геометрия асослари” фанининг ўқув дастури мазмуни уч ўлчовли аффин фазолардаги ноевклид геометриялар орасидаги фарқни, ўхшаш хоссаларини, шунингдек бу геометрияларнинг келиб чиқиш тарихини очиб беришга тўла мос келган ва кичик гуруҳларда рақобат муҳитини яратадиган ўқув-педагогик дастурлар билан мантиқан уйғунлаштирилиб, Гоогле Шеес, ЛМС ва Моодле автоматлаштирилган рағбатлантириш платформаларига конструктивистик ёндашув орқали интеграция қилиниши асосида такомиллаштирилган;
уч ўлчовли аффин фазолардаги геометриялар ҳамда эллиптик ва гиперболик текисликдаги геометриялар модулларини ўқитиш методикаси амалий ва ижодий компетенсияларни шакллантирувчи интегратив ўқув-амалий материаллар мажмуасининг назарий, амалий ва ижодий блоклар уйғунлиги ҳамда муаммоли ечимлар ва таҳлилий кўникмаларидан фойдаланиш асосида Блум таксономияси классификацияси орқали когнитив қобилиятларни босқичма-босқич ривожлантиришга кўра такомиллаштирилган;
“Геометрия асослари” фанининг такомиллаштирилган мазмуни, талабаларда танқидий фикрлаш ва ижодий муаммоларни ҳал қилиш компетенсияларини ривожлантиришнинг структуравий-компонентли модели халқаро тажрибада кенг қўлланилаётган cогнитиве аппрентиcешип (мутахассис тажрибаси орқали ўқитиш) ва инқуирй-басед леарнинг (тадқиқотга йўналтирилган ўқитиш) элементларини миллий таълим амалиётида эмпирик-экспериментал таҳлилларнинг методик апробацияси асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: “Геометрия асослари” фанини ўқитишда замонавий геометрия элементларидан фойдаланиш методикаси бўйича олинган натижалар асосида:
“Геометрия асослари” фанидан проектив метрикали фазоларга оид билимларни инновацион та'лим технологиялар воситасида талабаларга етказиш ҳамда уларда замонавий геометрия элементларига оид билимларини ривожлантириш доирасида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялари ва илмий хулосалари амалиѐтга татбиқ этилан  (Олий та'лим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 26 октябрдаги 2/14-3/1-82-л59-сон маълумотномаси). Натижада  талабаларнинг ноевклид геометриясидан замонавий билимларини билиш ва масалалар ечиш орқали ўрганиш жараёнида илмий-методик маҳорати, илмий-ижодкорлик қобилиятларини шаклланиш, фанга бўлган қизиқишини ошириш, та'лим сифатини ошириш имконини берган.
“Геометрия асослари” фанини ўқитиш ўқув-методик таъминоти, талабаларда ноевклид геометриясини ривожлантиришга қаратилган мавзулар кетма-кетлиги билан узвий боғланган “Янги геометрия асослари” номли ўқув қўлланма (2023 й.) мазмунига сингдирилган (Термиз давлат университетининг 2023-йил 11-октябрдаги 024-сон буйруғи, 366-ПЎрақамли гувоҳномаси). Мазкур ўқув қўлланма ноевклид геометрия элементларини ўқитишда талабаларда фанга қизиқишни уйғотиш,  ижодий ва интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш, иқтидорли талабаларларни танлаб олиш ва таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish