Аминова Дилноза Хикматуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маданиятлараро мулоқот аспектида инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги ҳарбий терминологиянинг полисемияси”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Fil5289.
Илмий раҳбар: Далиева Мадина Хабибуллаевна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар: Сиддикова Ирода Абдузухуровна, филология фанлари доктори, профессор; Курганов Анвар Мухторович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги ҳарбий терминология полисемиясининг структур-семантик хусусиятлари ҳамда маданиятлараро мулоқот аспектида қўлланилиш қонуниятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги ҳарбий терминологиянинг структур-семантик ва маданиятлараро мулоқотда қўлланилиш хусусиятларини аниқлаш орқали полисемантик ҳарбий терминларнинг лексик-семантик гуруҳлари, уларнинг бирламчи ва иккиламчи маънолари, метафорик ва метонимик кўчиш асосида маъноларнинг кенгайиш ва торайиш механизмлари семантик трансформация аспектида очиб берилган;
ҳарбий терминологияда полисемияни шакллантирувчи интралингвистик (метафора, метонимия, контекстли дисамбигуация) ва экстралингвистик (контекст, лингвистик конвенсиялар, когнитив имкониятлар, тилнинг тарихий ривожланиши ва ижтимоий-маданий) омилларни аниқлаш асосида ўрганилаётган тилларда ҳарбий терминларнинг тадрижий ривожланиш хусусиятлари (семантик кенгайиши, функсионал о'згариши, терминологизация ва детерминологизация жараёнлари, миллий мослашуви) аниқланган;
ҳарбий терминлар полисемияси механизмларини чоғиштирма ва структур-семантик таҳлил қилиш орқали ўрганилаётган тилларда метафорик, метонимик, функсионал турлари, сўз ясаш ва семантик деривация асосида маъно кўчишларининг радиал, занжирсимон ва радиал-занжирсимон шаклланиш моделлари лингвосемантик ва маданиятлараро мулоқот назарияси уйғунлигида очиб берилган;
структур-семантик ва компонент таҳлил ёрдамида полисемантик ҳарбий терминлар маъноларининг шаклий алоқалари турлари, чоғиштирилаётган тилларда уларнинг маданиятлараро коммуникация аспектида шаклланишининг тиллараро симметрия, маъно кўчиш механизмлари ва полисемия моделлари каби универсал ва тиллараро асимметрия, маданий детерминантлар ва адаптив стратегиялар сингари миллий ўзига хос усуллари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маданиятлараро мулоқот аспектида инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги ҳарбий терминологиянинг полисемияси тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги ҳарбий терминологиянинг полисемантик хусусиятларини комплекс таҳлил қилиш, уларнинг структур-семантик хусусиятлари ва маданиятлараро мулоқотда қўлланилиш қонуниятларини аниқлаш орқали полисемантик ҳарбий терминларнинг лексик-семантик гуруҳлари, уларнинг бирламчи ва иккиламчи маънолари, метафорик ва метонимик кўчиш асосида маъноларнинг кенгайиш ва торайиш механизмлари ҳамда семантик трансформация хусусиятлари очиб берилганига оид хулосалардан Ўзбекистонда олий ва ўрта махсус таълим жараёнларини модернизациялаш ва компютер саводхонлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида АҚШ Давлат департаменти ва Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда 2022-2024-йилларда амалга оширилган СУЗ80021ГР3106 рақамли “Тҳе Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” (“Инглиз тили бўйича микростипендиялар дастури”) инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 8-январдаги 01/01-52-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган ресурслар ўқув жараёни мазмунини бойитиш имконини берган;
ҳарбий терминологияда полисемияни шакллантирувчи лингвистик ва экстралингвистик омилларни таснифлаш асосида ўрганилаётган тилларда ҳарбий терминлар полисемияси ривожланишининг тарихий-маданий, ижтимоий ва касбий хусусиятлари асослангани борасидаги хулосалардан Европа Иттифоқи ҳамда Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасида халқаро тажриба алмашинуви доирасида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда Бохумдаги Рур университети (Германия) ўртасидаги кредит мобиллигига асосланган ҳолда 2020-2023-йилларда амалга оширилган “2020-1-ДЕ01-КА107-005433 рақамли Эрасмус+ CМ, КА-107 – Интернатионал Cредит Мобилитй бетwеен Эуропеан Унион анд Узбекистан ҲЕИс” лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 7-январдаги 17/1-14-сон маълумотномаси). Натижада ўқув жараёни мазмуни лойиҳа доирасида яратилган ресурслар билан бойитилган;
ҳарбий терминлар полисемияси механизмларини чоғиштирма ва структур-семантик таҳлил қилиш орқали ўрганилаётган тилларда маъно кўчишларининг метафорик (фиелд оф таcтиcс / тактическое поле / тактик майдон), метонимик (cомманд / командование / қўмондонлик), функсионал (фире / огонь / ўт) турлари, сўз ясаш моделлари (басе-басиc-басиcаллй / база-базовый-базово / база-базавий-базавий тарзда) ва семантик деривация (аттаcк-ассаулт-оффенсиве / атака-наступление-нападение / ҳужум-тааруз-зарба) жараёнлари аниқланганига доир хулосалардан ИЛ-662204405 рақамли “Экспериментал фонетик лаборатория яратиш (хорижий тиллар мисолида)” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 11-январдаги 04/01-86-сон маълумотномаси). Натижада таклиф ва тавсиялар лойиҳанинг ижтимоий самарадорлигини таъминлашда муҳим ўрин тутган;
структур-семантик ва компонент таҳлил ёрдамида полисемантик ҳарбий терминлар маъноларининг шаклий алоқалари турлари, чоғиштирилаётган тилларда уларнинг маданиятлараро коммуникация аспектида шаклланишининг универсал ва миллий ўзига хос усуллари далиллангани хусусидаги илмий-назарий мулоҳазалардан “Таржима назарияси ва амалиёти” йўналишининг 2.10 “Таржиманинг экстралингвистик муаммолари” модули бўйича ўқув дастури ва ўқув-услубий мажмуаларни яратишда, шунингдек, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети қошидаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ марказининг малака ошириш курслари тингловчилари учун қўшимча ўқув материалларини танлаш ва ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ марказининг 2025-йил 16-январдаги 24-сон маълумотномаси). Натижада ўқув-услубий мажмуалар мазмунини бойитиш, модул бўйича тестларни ишлаб чиқиш ҳамда малака ошириш курслари тингловчилари учун онлайн платформада жойлаштириладиган материалларни шакллантиришга хизмат қилган.