Байбабаева Шоирахон Исматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак инглиз тили мутахассисларининг дискурсив компетенсиясини “Флиппед леарнинг” технологияси асосида такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8619
Илмий раҳбар:Мурадкасимова Камола Шухратовна, педагогика фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, PhD.03/07.06.2024.Ped.27.02.
Расмий оппонентлар: Жуманазаров Умид Умурзоқович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Машарипова Феруза Жуманазаровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  Хорижий тил ва адабиёти таълим ёʻналиши иккинчи босқич бўлажак мутахассисларнинг дискурсив компетенсиясини “Флиппед леарнинг” технологияси ёрдамида такомиллаштириш.
III.     Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бўлажак инглиз тили мутахассислар коммуникатив хатти-ҳаракатларининг мақсадини белгилашда дискурсив компетенсиянинг  жанр субкомпоненти зарурати мулоқотнинг доминант омили сифатида оғзаки/ёзма матнни кодлаш ва декодлашда изчиллик, узвийлик ҳамда тактик компонентларни бутундан қисмга герменевтик ёндашув асосида Грайснинг максимлари хулқ категориясига интеграция қилиш орқали исботланган; 
дискурсив таҳлилга ўргатишда рефлекция даражалари ўртасида юзага келувчи интерференсия ҳодисасини бартараф этишга қаратилган лингво-методик таъминот рецептив-репродуктив машқлар ўртасидаги тафовутни махсус профессионал йўналтирилган мазмун (cонтент-ориентед) ва жараён (проcесс-ориентед) интерфаол методик воситалар мувозанатини таъминлашга қаратилган спектрли моделнинг ташкилий-стратегик консептуал блокнинг функсионал компонентини синергетик мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
“Флиппед леарнинг” технологиясига асосланган инверсив мустақил ва аудитория таълими узвийлиги самарадорлиги Cонсcиоуснесс-раисинг леарнинг (когнитив ақлий фаолият) таълим босқичига иерархик стратегияларни таркибий қисм сифатида киритиш ҳамда сcаффолдинг технологиясининг стимуллаштириш хусусиятлари билан ўзаро интеграциясини таъминлаш орқали  далилланган;
бўлажак мутахассисларнинг дискурсив компетенсиясини баҳолаш мезони CЕФРда тақдим этилган дискрипторлар ҳамда “Флиппед леарнинг” технологияси компонентларини Блум таксономиясининг когнитив даражалари билан вертикал интеграция қилиш орқали дискурсив компетенсия компонентларининг дифференциал хусусиятларининг горизонтал чизиқдаги когезия ва когерентлик мазмунига мувофиқ такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тилини ўқитишда бўлажак мутахассислар дискурс компетенсиясини такомиллаштиришда “Флиппед леарнинг” таълим технологияси хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак инглиз тили мутахассислар коммуникатив хатти-ҳаракатларининг мақсадини белгилашда дискурсив компетенсиянинг  жанр субкомпоненти зарурати мулоқотнинг доминант омили сифатида оғзаки/ёзма матнни кодлаш ва декодлашда изчиллик, узвийлик ҳамда тактик компонентларни бутундан қисмга герменевтик ёндашув асосида Грайснинг максимлари хулқ категориясига интеграция қилиш орқали исботланганлигига оид хулосалардан Андижон давлат университетида 2022-2023-йилларда бажарилган “№ ИЛ-402104213. Ўзбек тилида электрон лингвистик энциклопедик луғат ишлаб чиқиш” давлат инновацион-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган. Натижада, дискурсив компетенсия, компетенсия компонентлари, ёзма ва оғзаки матн кабилар билан боғлиқ атамаларнинг илмий изоҳлари ҳамда амалиётга татбиқ этилиши имкониятлари таъминланган. Шунингдек, ушбу янгиликдан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Жаҳон Адабиёти” эшиттиришлари ссенарийсида 2024-йилда феврал ойида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” ДМ 2024-йил 8-майдаги 04- 36-627-сон маълумотномаси). Натижада, эшиттиришларнинг илмий савияси ортган ҳамда дискурсив компетенсия терминини келиб чиқиши, чет тили ўқитиш методикаси унинг даврий ривожланиши чет тилини ўқитишда таълим технологиялари, чет тилини ўқитишда мустақил таълимни тизимли ташкил этиш орқали, “Флиппед леарнинг” технологияси кириб келиши, босқичи ва тамойиллари қиёсий таҳлилига асосланганлиги таъминланган.
дискурсив таҳлилга ўргатишда рефлекция даражалари ўртасида юзага келувчи интерференсия ҳодисасини бартараф этишга қаратилган лингво-методик таъминот рецептив-репродуктив машқлар ўртасидаги тафовутни махсус профессионал йўналтирилган мазмун (cонтент-ориентед) ва жараён (проcесс-ориентед) интерфаол методик воситалар мувозанатини таъминлашга қаратилган спектрли моделнинг ташкилий-стратегик консептуал блокнинг функсионал компонентини синергетик мослаштириш асосида такомиллаштирилганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида 2020-2022-йилларда бажарилган ҲММ Радиотехника қўшинлари ўқув-терминологик луғати “Эрудит” шифрли мақсадли инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги 2024-йил 27-мартдаги 10/593-сон маълумотномаси). Натижада, диссертация илмий натижалари лойиҳа доирасида қўлланма, дастур ва ишланмалар ишлаб чиқишда тавсиялар амалиётга татбиқ этилиши юзасидан эришилган ижобий натижалар лойиҳа доирасида ўз аксини топган. 
“Флиппед леарнинг” технологиясига асосланган инверсив мустақил ва аудитория таълими узвийлиги самарадорлиги Cонсcиоуснесс-раисинг леарнинг (когнитив ақлий фаолият) таълим босқичига иерархик стратегияларни таркибий қисм сифатида киритиш ҳамда сcаффолдинг технологиясининг стимуллаштириш хусусиятлари билан ўзаро интеграциясини таъминлаш орқали  далилланганлигига доир илмий натижалари Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги педагогларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш тармоқ маркази касбий қайта тайёрлаш ва малака ошириш тармоқ маркази касбий қайта тайёрлаш курси ўқув режасининг 3.7. “Тил аспектлари амалиёти” модул дастурини яратиш доирасида фойдаланилди (2024-йил 10-октябрдаги 07/4069-сон маълумотномаси). Натижада, диссертация илмий натижалари 3.7- “Тил аспектлари амалиёти” модули дастури асосида фан ресурси, тестлар банки ва дарс ишланмалар яратилди. Диссертация натижаларининг самарадорлиги ва улар асосида ишлаб чиқилган тавсиялар дискурсив компетенсияни такомиллаштиришда “Флиппед леарнинг” технологияси орқали мустақил таълим ҳамда аудитория машғулотларини интеграциясини амалиётга татбиқ этилиши таъминланган.
бўлажак мутахассисларнинг дискурсив компетенсиясини баҳолаш мезони CЕФРда тақдим этилган дискрипторлар ҳамда “Флиппед леарнинг” технологияси компонентларини Блум таксономиясининг когнитив даражалари билан вертикал интеграция қилиш орқали дискурсив компетенсия компонентларининг дифференциал хусусиятларининг горизонтал чизиқдаги когезия ва когерентлик мазмунига мувофиқ такомиллаштирилганлигига доир янгилигидан Ўзбекистон Республикаси Халқаро таълим бўйича Америка кенгашлари ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамкорлигида амалга оширилган 2022-2024-йилларга мўлжалланган С-УЗ2800-21-ГР-3106 “Аccесс Миcросчоларшип Програм” халқаро инновацион грант лойиҳасида фойдаланилди (2024-йил 21-октябрдаги 01/650-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот янгилиги лойиҳанинг илмий қиммати ошишига ижобий таъсир кўрсатди ва лойиҳа иштирокчиларининг дискурсив компетенсияни “Флиппед леарнинг” технологияси асосида баҳолаш бўйича билимларини кенгайишига ҳисса қўшди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish