Халмурзаева Наима Фатиховнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим хизматлари бозорида истеъмолчи хулқини тадқиқ этишнинг замонавий ёндашувлари”. 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/iqt4549
Илмий раҳбар: Темиров Мухаммадали Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё Халқаро Университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё Халқаро Университети, DSc.03/08.05.2025.I.133.01.
Расмий оппонентлар: Ярашева Васила Камаловна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Шадиева Гулнора Мардиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий Университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим хизматлари бозорида истеъмолчи хулқини тадқиқ этишни янада ривожлантиришга оид таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим тизимини – олий ўқув юрти, иш берувчи ва талаба ўртасидаги ўзаро муносабатларни ўз ичига олган мураккаб экотизим сифатида талқин қилувчи, ушбу учта компонентнинг интеграциялашувига асосланган янги концептуал модел таклиф этилган;
таълим хизматлари бозорининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, таълим хизматлари истеъмолчиларининг хулқини чуқурроқ таҳлил қилиш имконини берувчи EKB (Engel-Kollat-Blackwell) ва ABC (Activity-Based Costing) моделларини мослаштириш ва модификация қилиш таклиф қилинган;
маркетинг моделларини қўллаш асосида таълим хизматини кўрсатаётган муайян таълим муассасаси томонидан таълим олаётган талабалар бошқа таълим муассасалари учун потенциал мижоз эканликлари илмий асосланган;
олий таълим муассасалари томонидан тайёрланган мутахассисларнинг олаётган даромадлари ўсишини регрессион эконометрик модель асосида 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Олий таълим хизматлари бозорида истеъмолчи хулқини тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
таълим тизимини – олий ўқув юрти, иш берувчи ва талаба ўртасидаги ўзаро таъсирни ўз ичига олган мураккаб экотизим сифатида талқин қилувчи ҳамда ушбу учта компонентнинг интеграциялашувига асосланган янги концептуал моделга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфидаги ОТМлар бошқарув фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 3 мартдаги № 04/17-526-сонли ва Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг 2025 йил 28 февралдаги № 590-01/8-18-сон маълумотномалари). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида олий таълим муассасаси, иш берувчи ва талабалар ўртасидаги ўзаро таъсир асосида ўқув дастурлари иш берувчиларнинг талаблари ва меҳнат бозори эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда янгиланган, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш ва уларни меҳнат бозорига тайёрлаш самарадорлигини ошириш имконияти яратилган;
таълим хизматлари бозорининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, таълим хизматлари истеъмолчиларининг хулқини чуқурроқ таҳлил қилиш имконини берувчи EKB (Engel-Kollat-Blackwell) ва ABC (Activity-Based-Costing) моделлари мослаштирилган ва модификация қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфидаги ОТМлар бошқарув фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 3 мартдаги № 04/17-526-сонли ва Нукус инновацион институтининг 2025 йил 1 мартдаги № 01-86-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Нукус инновацион институтида таълим хизматлари истеъмолчиларининг қарор қабул қилиш жараёнини чуқурроқ тушуниш, таълим хизматларини танлашга таъсир қилувчи омиллари аниқланиб, мақсадли маркетинг стратегиялари ишлаб чиқилган ва ресурслар самарадорлигини ошириш имконияти яратилган;
маркетинг моделларини қўллаш асосида таълим хизматини кўрсатаётган муайян таълим муассасасида таълим олаётган талабалар бошқа таълим муассасалари учун потенциал мижоз эканликлари илмий таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфидаги ОТМлар бошқарув фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 3 мартдаги № 04/17-526-сонли ва Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг 2025 йил 28 февралдаги № 590-01/8-18-сон маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида маркетинг стратегияси такомиллаштирилган, институт талабаларини олий ўқув юртида қолишга мотивация берувчи воситалари жорий этилган ва таълим жараёни ва инфратузилмани яхшилаш имконияти яратилган;
олий таълим муассасалари томонидан тайёрланган мутахассисларнинг олаётган даромадлари ўсишини регрессион эконометрик модель асосида 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфидаги ОТМлар бошқарув фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 3 мартдаги № 04/17-526-сонли ва Нукус инновацион институтининг 2025 йил 1 мартдаги № 01-86-сон маълумотномалари). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Нукус инновацион институтида регрессион модель натижалари меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар, касбий йўналишларни аниқлашга ёрдам берган ва ўқув дастурларини бозор талабларига мослаштириш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish