Бойтураева Гулбахор Камолиддин қизининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Физика курсини фанлараро алоқадорлик асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш (7-синф мисолида)” 13.00.02-“Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (физика) ихтисослиги бўйича
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2023.2.PhD/Ped4999
Илмий раҳбар: Захидов Иброхимжон Обиджонович, педогогика фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Наманган давлат техника университети, PhD.03/30.11.2022.FM/Т.66.04-рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
1. Зайнабидинов Сирожиддин Зайнабидинович – Андижон давлат университети, физика математика фанлари доктори, ЎзРФА академиги.
2. Абдуллаева Озода Сафибуллоевич – Наманган давлат техника университети, факултет декани, педагогика фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. умумий ўрта таълим мактабларининг 7-синф физика фанини фанлараро алоқадорлик асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
7-синф физика фанини фанлараро алоқадорлик асосида ўқитишнинг ахборот-методик таъминоти, таълим сифати ва самарадорлиги ўсишига хизмат қилувчи дидактик воситаларни (ишлаб чиқилган фанлараро мазмундаги дарс ишланмалари ва услубий қўлланма) табиий фанлар ўзаро интеграцияси (вертикал ва горизонтал ёʻналишлардаги) интенсивлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
7-синф физика фанини қуйи синфларда ва ёндош фанлардан ўрганилган билимларга таяниб фанлараро алоқадорликда ўқитиш орқали ўқувчиларнинг рефлексив кўникмаларини (ахборотлар тўплаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш) шахсий, фаолиятга ёʻналтирилган, субектив, интерфаол ёндашувларнинг методик имкониятларини такомиллаштириш асосида ривожлантирилган;
физикани фанлараро алоқадорликда ўқитиш методикасининг дидактик имкониятлари ўқувчиларнинг когнитив қобилиятларини ривожлантирувчи ҳамда касбга ёʻналтириш имконини берувчи тамойиллар (шахсга ёʻналтирилганлик, амалиётда қўллаш, узвийлик, дифференциал ёндашув, ахборот очиқлиги ва оммабоплик)ни таълим муҳитига интеграция қилиш орқали такомиллаштирилган;
7-синфда физикани фанлараро алоқадорлик асосида ўқитиш модели назарий билимларнинг натижадор-амалийлигини таъминлашга қаратилган тузилмавий компонентларни педагогик жараёндаги ўзаро интеграциясини таъминлаш орқали ўқувчиларнинг мустақил фикрлаши, креатив-ижодий фаоллигини ошириш, табиий-илмий билимларни яхлит ва уйғун ҳолда ўзлаштиришига динамик устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 7-синфда физик билимларни фанлараро алоқадорликда ўқитиш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
7-синф физика фанини фанлараро алоқадорлик асосида ўқитишнинг ахборот-методик таъминоти, таълим сифати ва самарадорлиги ўсишига хизмат қилувчи дидактик воситаларни (ишлаб чиқилган фанлараро мазмундаги дарс ишланмалари ва услубий қўлланма) табиий фанлар ўзаро интеграцияси (вертикал ва горизонтал ёʻналишлардаги) интенсивлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялардан, 7-синф физика фани “Табиатда куч”, “Энергия” ва “Иссиқлик ҳодисалари”, “Электр”, “Ёруғлик ҳодисалари” боблари учун ишлаб чиқилган фанлараро алоқадорликда ўқитиш жадвалларидан умумий ўрта таълим мактаблари учун “Физика” фанидан дарслик ва унинг мултимедияли иловаларини ишлаб чиқишда, физика фанини фанлараро алоқадорлик асосида ўқитишда фойдаланилган(Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 23-майдаги 01/11-5-336-сонли маълумотномаси). Натижада, 7-синф физика фани бобларини ўқитишда фанлараро билимларни қўллаш орқали ўқувчиларнинг абстракт фикрлаш қобилиятлари шаклланиши ва ривожлантирилишига ҳамда таълим жараёни узвийлиги ва изчиллигини таъминлашга эришилган;
7-синф физика фанини қуйи синфларда ва ёндош фанлардан ўрганилган билимларга таяниб фанлараро алоқадорликда ўқитиш орқали ўқувчиларнинг рефлексив кўникмаларини (ахборотлар тўплаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш) шахсий, фаолиятга ёʻналтирилган, субектив, интерфаол ёндашувларнинг методик имкониятларини такомиллаштириш асосида ривожлантиришга оид таклиф ва тавсиялар, 7-синфгача табиат ҳақида билим берувчи “Табиий фанлар” ўқув фани орқали олган билимларидан фойдаланган ҳолда физик ҳодисаларни кузатиш орқали ўқувчиларнинг табиий ва иқтисодий фанларни ўзлаштиришда эгаллаган билимлари асосида фикрлашини ривожлантириш ҳамда ўқув машғулотларини ташкил этишнинг дидактик таъминоти “7-синфда физика фанини фанлараро ўқитиш” номли услубий қўлланма мазмунига сингдирилган(Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 23-майдаги 01/11-5-336-сонли маълумотномаси). Натижада, фанлараро мазмундаги ишлаб чиқилган дарс ишланмалари орқали ўқувчиларнинг рефлексив кўникмаларини ривожлантириш имконияти яратилган;
физикани фанлараро алоқадорликда ўқитиш методикасининг дидактик имкониятлари ўқувчиларнинг когнитив қобилиятларини ривожлантирувчи ҳамда касбга ёʻналтириш имконини берувчи тамойиллар (шахсга ёʻналтирилганлик, амалиётда қўллаш, узвийлик, дифференциал ёндашув, ахборот очиқлиги ва оммабоплик)ни таълим муҳитига интеграция қилиш орқали такомиллаштиришга оид тавсиялардан фойдаланиб 7-синфда физикага оид билимларни фанлараро алоқадорлик асосида ўқитиш самарадорлигини оширишнинг ахборот-методик таъминоти бўйича “Турли температурали сувлар аралашганда иссиқлик алмашувини кузатиш” (№ ДГУ 33239), “Нотекис ҳаракатнинг ўртача тезлигини аниқлаш” (№ ДГУ 42480) номли электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган(Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 23-майдаги 01/11-5-336-сонли маълумотномаси). Натижада, физикадан дарс машғулотларини мазмуни ишлаб чиқилган дидактик воситалар билан бойитилиб, ўқувчиларнинг мустақил таълим олиш кўникмалари, илмий-аналитик фикрлаш кўникмалари, илмий дунёқараши ҳамда уларнинг шахсий интеллектуал қобилиятлари интелектуал-рефлексив компетентлигини ривожлантиришга эришилган;
7-синфда физикани фанлараро алоқадорлик асосида ўқитиш модели назарий билимларнинг натижадор-амалийлигини таъминлашга қаратилган тузилмавий компонентларни педагогик жараёндаги ўзаро интеграциясини таъминлаш орқали ўқувчиларнинг мустақил фикрлаши, креатив-ижодий фаоллигини ошириш, табиий-илмий билимларни яхлит ва уйғун ҳолда ўзлаштиришига динамик устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадуокомпанияси “Наманган” телерадиокомпаниясининг “Гулдаста” кўрсатуви орқали 7-синфда физика фанини фанлараро алоқадорлик воситасида ўқитишнинг илмий аҳамияти ва педагогик имкониятларини, фанлараро боғланишлар(далиллар, тушунчалар, назарий ва амалий)ни мавзулар, боблар ва машғулотларни режалаштириш даражаларини умумий ўрта таълим мактабларининг “Физика” фани ўқитувчиларига етказишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадуокомпанияси “Наманган вилояти телерадиоканали” Давлат муассасасининг 2025-йил 18-февралдаги 02-4-27-сонли маълумотномаси). Натижада, физикадан фаналараро мазмундаги ўқув жараёни ташкил этилиши дарс натижадорлигига эришиш омили эканлиги аниқланган ва ўқувчиларнинг физикадан олган билимларини ўзлари танлаган касбда фойдаланиш компетенциясини ривожлантириш имконияти яратилган.