Исақова Гулзода Анваржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Она тили таълимида юқори синф ўқувчилари саводхонлигини инновацион ёндашув асосида ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили), (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Ped8660
Илмий раҳбар: Абдурахманова Барнохон Мухаммаджоновна педагогика фанлари номзоди , доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: Асқарова Ўғулхон Мамашакировна, педагогика фанлари доктори, профессор; Лутфетдинова Раънохон Хуснетдиновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади она тили таълимида юқори синф ўқувчилари саводхонлигини инновацион ёндашув асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
она тили таълимида юқори синф ўқувчилари саводхонлигини инновацион ёндашув асосида ривожлантиришда орфоепик, фонетик, лексик-семантик (сўз қўллаш), аксентологик(урғунинг тўғрилиги), грамматик, сўз ясалиш, график (ёзув), услубий меъёрларга амал қилишлилик ҳамда ўз фикрини аниқ ва равон баён қила олишга йўналтирилган нутқий компетенсияни шакллантириш релевантлиги асосланган;
ўқувчилар саводхонлигини инновацион ёндашув асосида ривожлантириш модели тил компетенсияси, нутқ маданияти ва коммуникатив фаоллигини оширишда рақамли ресурслардан фойдаланиш, матнга асосланган интерфаол ишлаш, муаммоли ва ижодий топшириқларни бажаришда тасвирли, электрон воситалар имкониятларидан рационал фойдаланишда креатив-фаолиятли таълим муҳитини яратиш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчилар нутқидаги нуқсонларни бартараф этишда фикрни оғзаки ва ёзма шаклларда изчил, таъсирли, аниқ, равон, ҳажм жиҳатдан қисқа баён этиш кўникмаларини ривожлантиришга ва нутқий фаолиятни тартибга солувчи грамматик қоидаларни амалиётда уйғунликда ўрганишга қаратилган “Саводхон” электрон ўқув-методик таъминот ишлаб чиқилган;
мантиқий-ривожлантирувчи топшириқларни таълимий мақсадларга мос оптималлаштириш, матн билан ишлаш малакаларини иерархик ошириб бориш, интерактив ҳолда фикр алмашишга мос огʻзаки ва ёзма нутқни эркин ифода қилиш, ўз нуқтаи назарини далиллар асосида ҳимоя қилиш компетенсияларини шакллантириш натижасида инновацион ёндашувларнинг самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Она тили таълимида юқори синф ўқувчилари саводхонлигини инновацион ёндашув асосида ривожлантириш методикаси юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
она тили таълимида юқори синф ўқувчилари саводхонлигини инновацион ёндашув асосида ривожлантиришда орфоепик, фонетик, лексик-семантик (сўз қўллаш), аксентологик(урғунинг тўғрилиги), грамматик, сўз ясалиш, график (ёзув), услубий меъёрларга амал қилишлилик ҳамда ўз фикрини аниқ ва равон баён қила олишга йўналтирилган нутқий компетенсияни шакллантиришга оид таклифлар умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синф дарсликлар(янги нашр)ни яратишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2024-йил 18-декабрдаги 01/11-6-1089-сон маълумотномаси). Натижада, она тили дарсларида ўқувчиларнинг назарий билимларини амалда қўллаш самарадорлигини ошириш бўйича ўқув материаллари тизимлаштирилган;
ўқувчилар нутқидаги нуқсонларни бартараф этишда фикрни оғзаки ва ёзма шаклларда изчил, таъсирли, аниқ, равон, ҳажм жиҳатдан қисқа баён этиш кўникмаларини ривожлантиришга ва нутқий фаолиятни тартибга солувчи грамматик қоидаларни амалиётда уйғунликда ўрганишга қаратилган “Саводхон” электрон ўқув-методик таъминотидан Республика таълим маркази ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Сифатли таълим сари биргаликда” номли қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2024-йил 18-декабрдаги 01/11-6-1089-сон маълумотномаси). Натижада, юқори синф ўқувчилари саводхонлигини ошириш жараёнининг механизм ва омилларини аниқлаштириш бўйича амалий методик тавсиялар ишлаб чиқилган;
мантиқий-ривожлантирувчи топшириқларни таълимий мақсадларга мос оптималлаштириш, матн билан ишлаш малакаларини иерархик ошириб бориш, интерактив ҳолда фикр алмашишга мос огʻзаки ва ёзма нутқни эркин ифода қилиш, ўз нуқтаи назарини далиллар асосида ҳимоя қилиш компетенсияларини шакллантиришга оид таклифлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМнинг “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз” дастурларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва сценарийларини тайёрлашда (2023-2024) фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 14-октябрдаги 04-36-1113-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчилар саводхонлигини инновацион ёндашув асосида ривожлантиришга қаратилган функсионал-тизимли модели ишлаб чиқишга хизмат қилган.