Ғойимов Умар Эшмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг рефлексив қобилиятини шакллантириш технологияси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган Б2022.1.PhD/Ped3101
Илмий раҳбар: Жуманиязов Шихназар Рахимберганович, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти доценти, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори PhD.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи Термиз давлат педагогика институти, Илмий кенгаш рақами: PhD.03/30.07.2024.Пед.180.01
Расмий оппонентлар:
биринчи оппонент - Абдиев Умирбек Бегматович, Навоий инновациялар университети Сурхондарё кампуси “Умумий фанлар” кафедраси мудири, доцент, педагогика фанлари доктори (ДСc)
иккинчи оппонент – Мухсиева Азиза Шамсиддиновна, Ўзбекистон Миллий педагогика университети профессори, педагогика фанлари доктори ДСc.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рефлексив қобилиятни шакллантиришнинг методик тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
рефлексив қобилиятни шакллантириш жараёнининг рационал, иррационал, эмоционал даражаларини инобатга олиш ҳамда унинг билиш, ривожлантириш, тартибга солиш, мазмунни аниқлаш, қайта алоқани таъминлаш, лойиҳалаш, истиқболни белгилаш, идентификациялаш, баҳолаш функсияларига устиворлик бериш асосида ретроспекция, интроспекция, экстроспекция, перспектив акс эттириш каби рефлексив мазмунга оид таркибий компонентлари аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рефлексив қобилият шаклланганлигини белгиловчи рефлексив билим, рефлексив муносабат, рефлексив кўникма, рефлексив таҳлил, рефлексив лойиҳалаш, рефлексив баҳолаш каби педагогик параметрлари обектив ҳамда субектив омиллар таъсирини детерминантлаш, ўқув жараёнини мустақил равишда ташкил қилиш, ўқувчилар билан шахслараро алоқаларни ўрнатиш билан боғлиқ педагогик рефлекциянинг намоён бўлиш даражасини индивидуал-гуруҳли диагностикалаш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рефлексив қобилиятни шакллантиришнинг дидактик модели дуал таълимнинг ўқув ва ишлаб чиқариш, назария ва амалиёт жараёнларини уйғунлаштириш, касбий тайёрлаш сифатини ошириш, индивидуал таълим траекториясини лойиҳалаш, вариативлик хусусиятлари билан мақсадли, методологик, мазмунли, ташкилий ва натижавий-баҳолаш блокларининг оʻзаро ички интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда рефлексив қобилиятни шакллантиришнинг методик тизими фаолиятни ташкил этиш шакллари (индивидуал оʻқиш, мустақил иш, гуруҳда ишлаш, ижтимоий ҳамкорлик), ўқув топшириқлари мазмунини белгилаш (билишга доир, ривожлантирувчи, коррексиялаш) ҳамда моноконструктив, социоконструктив тавсифга эга диагностик воситаларнинг дидактоген имкониятларини оширишга хизмат қилувчи локал-модулли технологияни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилинганлиги. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рефлексив қобилиятни шакллантириш технологиясини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
рефлексив қобилиятни шакллантириш жараёнининг рационал, иррационал, эмоционал даражаларини инобатга олиш ҳамда унинг билиш, ривожлантириш, тартибга солиш, мазмунни аниқлаш, қайта алоқани таминлаш, лойиҳалаш, истиқболни белгилаш, идентификациялаш, баҳолаш функсияларига устиворлик бериш асосида ретроспекция, интроспекция, экстроспекция, перспектив акс эттириш каби рефлексив мазмунга оид таркибий компонентлари аниқлаштириш, шунингдек, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рефлексив қобилият ривожланганлигини белгиловчи рефлексив билим, рефлексив муносабат, рефлексив кўникма, рефлексив таҳлил, рефлексив конструксиялаш, рефлексив баҳолаш каби педагогик параметрлари обектив ҳамда субектив омиллар таъсирини детерминантлаш, ўқув жараёнини мустақил равишда ташкил қилиш, ўқувчилар билан шахслараро алоқаларни ўрнатиш билан боғлиқ педагогик рефлекциянинг намоён бўлиш даражасини индивидуал-гуруҳли диагностикалаш орқали аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялар 60110500-Бошланғич таълим малака талаби ҳамда “Тарбиявий ишлар методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 8-июлдаги 02/01-01-267 сон маълумотнома; Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги №314-сон буйруғи, №314-228-рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларда рефлексив қобилият шаклланганлигини белгилаш мезонлари ва бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рефлексив кўникмаларни ривожлантиришнинг педагогик йўналишларини аниқлашга хизмат қилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рефлексив қобилиятни шакллантиришнинг дидактик модели мамзунини дуал таълимнинг ўқув ва ишлаб чиқариш, назария ва амалиёт жараёнларини уйғунлаштириш, касбий тайёрлаш сифатини ошириш, индивидуал таълим траекториясини лойиҳалаш, вариативлик хусусиятлари билан мақсадли, методологик, мазмунли, ташкилий ва натижавий-баҳолаш блокларининг оʻзаро ички интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид амалий таклиф ва тавсиялардан Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури доирасида 2019-2024-йилларда бажарилган 617309-ЭПП-1-2020-1-СК-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли ТРИГГЕР (Триггеринг инновативе аппроачес анд энтрепренеуриал скиллс фор студенц тҳроугҳ cреатинг cондитионс фор градуатеъс эмплоябилитй ин Cентрал Асиа) мавзусидаги қўшма лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2025-йил 20-январдаги 06/12-182-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда инноватив ва тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган курс дастурлари самадорлигини оширишга хизмат қилган, шунингдек, талабаларда рефлексив қобилиятни шакллантиришнинг амалий-технологик тизими такомиллаштирилган;
талабаларда рефлексив қобилиятни шакллантиришнинг методик тизими фаолиятни ташкил этиш шакллари (индивидуал оʻқиш, мустақил иш, гуруҳда ишлаш, ижтимоий ҳамкорлик), ўқув топшириқлари мазмунини белгилаш (билишга доир, ривожлантирувчи, коррексиялаш) ҳамда моноконструктив, социоконструктив тавсифга эга диагностик воситаларнинг дидактоген имкониятларини оширишга хизмат қилувчи локал-модулли технологияни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга оид методик таклиф ва тавсиялардан “Тарбиявий ишлар методикаси” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги №314-сон буйруғи, №314-228-рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларда рефлексив кўникмаларни шакллантиришнинг методик тизими такомиллаштирилган, бу эса бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рефлексив қобилиятни ривожлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.