Игамбердиева Шахноза Адхамовнанинг
фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак хорижий тил ўқитувчиларини “БИТ-дарс” технологияси орқали ижодий ҳамкорлик кўникмаларини ривожлантириш” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3552.
Илмий раҳбар: Рашидова Феруза Мусаевна, педагогика фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, ПҳД.03/27.09.2024.Фил/Пед.05.09 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Аббасова Наргиза Кабиловна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доц.; Хасанова Гулсанам Хусановна, педагогика фанлари доктори (DSc), доц.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Тадқиқотнинг мақсади бўлажак хорижий тил ўқитувчиларини “БИТ-дарс” технологияси орқали ижодий ҳамкорлик кўникмаларини ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
II. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак хорижий тил ўқитувчиларини ижодий ҳамкорлик кўникмаларини ривожлантиришнинг назарий-методологик асослари тизимли таҳлил қилиниб, “БИТ-дарс” технологиясининг суҳбат, ўйин ҳамда ижодий машқ компонентлари педагогик моҳияти, таркибий тузилмаси функционал вазифалари илмий жиҳатдан асослаб берилган;
бўлажак хорижий тил ўқитувчиларини ижодий ҳамкорлик кўникмаларини ривожлантиришнинг интерфаол методлари, модераторлик ва фасилитацион таълим имкониятларини уйғунлаштирувчи педагогик модели, фаолиятга йўналтирилган тамойиллари ўқув машғлотларига коллоборатив ёндашув асосида такомиллаштирилган;
“БИТ-дарс” технологиясини ўқув машғулотларига адаптив қўллаш, фанлараро интеграция ва интерфаол ёндашув асосида такомиллаштирилиб, талабаларнинг коммуникатив, креатив ва ижтимоий ҳамкорлик компетенсиялари стратегик тизимини босқичма – босқич тадбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак хорижий тил ўқитувчиларини ижодий ҳамкорлик кўникмаларини ривожлантиришда “БИТ-дарс” технологиясининг самарадорлиги эмпирик тарзда оʻрганилиб, когнитивлик, креативлик ва мантиқийлик мезонлари асосида баҳоланишнинг илмий-методик самарадорлигини таъминловчи дифференциал ёндашувлари асосланган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Бўлажак хорижий тил ўқитувчиларини “БИТ-дарс” технологияси орқали ижодий ҳамкорлик кўникмаларини ривожлантириш” бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак хорижий тил ўқитувчиларини ижодий ҳамкорлик кўникмаларини ривожлантиришнинг назарий-методологик асослари тизимли таҳлил қилиниб, “БИТ-дарс” технологиясининг суҳбат, ўйин ҳамда ижодий машқ компонентлари педагогик моҳияти, таркибий тузилмаси функционал вазифалари илмий жиҳатдан асослаб берилганлигига оид илмий хулоса ва янгиликлар “Хорижий тилни ўқитишда маданиятлараро мулоқотни шакллантириш (ХТЎММШ) фанини ўқитишнинг креатив ёндашувлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар Вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак хорижий тил ўқитувчиларини “БИТ-дарс” технологияси орқали ижодий ҳамкорлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган интерфаол методларни такомиллаштиришга шароит яратилган;
бўлажак хорижий тил ўқитувчиларини ижодий ҳамкорлик кўникмаларини ривожлантиришнинг интерфаол методлари, модераторлик ва фасилитацион таълим имкониятларини уйғунлаштирувчи педагогик модели, фаолиятга йўналтирилган тамойиллари ўқув машғлотларига коллоборатив ёндашувига оид хулоса ва таклифлар “Хорижий тилни ўқитишда маданиятлараро мулоқотни шакллантириш (ХТЎММШ) фанини ўқитишнинг креатив ёндашувлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар Вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли нашр рухсатномаси). Натижада ижодий ҳамкорлик кўникмаларини “БИТ-дарс” технологияси асосида ривожлантиришга доир интеграллашган дарс ишланмалари шакллантирилган;
“БИТ-дарс” технологиясини ўқув машғулотларига адаптив қўллаш, фанлараро интеграция ва интерфаол ёндашув асосида такомиллаштирилиб, талабаларнинг коммуникатив, креатив ва ижтимоий ҳамкорлик компетенсиялари стратегик тизимини босқичма – босқич тадбиқ этишга доир тавсиялардан“Хорижий тилни ўқитишда маданиятлараро мулоқотни шакллантириш (ХТЎММШ) фанини ўқитишнинг креатив ёндашувлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар Вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак хорижий тил ўқитувчиларини “БИТ-дарс” технологияси орқали ижодий ҳамкорлик кўникмаларини ривожлантиришга доир методик стратегияларни такомиллаштиришга имкон яратилган;
бўлажак хорижий тил ўқитувчиларини ижодий ҳамкорлик кўникмаларини ривожлантиришда “БИТ-дарс” технологиясининг самарадорлиги эмпирик тарзда оʻрганилиб, когнитивлик, креативлик ва мантиқийлик мезонлари асосида баҳоланишнинг илмий-методик самарадорлигини таъминловчи дифференциал ёндашувлари асосланганлигига доир хулоса ва илмий янгиликлардан “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2024-2025 йилларда эфирга узатилган “Жаҳон адабиёти”, “Таълим ва тараққиёт” номли дастурлар ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2025-йил 10-октябрдаги 05-09-1590-сон маълумотномаси). Натижада эришилган “БИТ-дарс” технологиясининг самарадорлиги, дифференциал ёндашувларни очиб беришга имконият яратилган.