Абдурахмонова Рухсорахон Хотамжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Предиабетда кардиоваскуляр асоратлар хавф омилларининг тарқалишини баҳолаш ва олдини олиш» 14.00.03 – «Эндокринология» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2. PhD/Tib4454.
Илмий раҳбар: Юсупова Шахноза Кадиржановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти,     DSc. 04/30.11.2024.Tib.95.02.
Расмий оппонентлар: Халимова Замира Юсуфовна тиббиёт фанлари доктори, профессор; Артикова Дилфуза Махаматова тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиёт университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: предиабет билан хасталанганларда эпидемиологик, клиник-метаболик, лаборатор кўрсаткичлар асосида кардиоваскуляр асоратлар ривожланиши хавфини прогнозлашни математик моделини ишлаб чиқиш ва индивидуаллашган профилактикага ёндашувни асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
предиабетда янги аниқланган кардиоваскуляр асоратларини учраши ва ифодаланиш даражаси артериал гипертензия, ортиқча вазн, семизлик, гиподинамия, нотўғри овқатланиш кўрсаткичларига боғлиқ ҳолда ортиши исботланган;
предиабет билан хасталанган шахсларда юрак-қон томир асоратларининг шаклланишида: гиперурикемия, ултра сезгир C-реактив оқсил даражасининг ортиши, D витамини танқислиги ноанъанавий хавф омиллари сифатида аниқланган ва D витамини даражаси билан клиник - метаболик кўрсаткичлари ўртасида ишончли ўзаро боғлиқлик исботланган;
D витамини танқислиги ренин-ангиотензин-алдостерон (RAAT)  тизими фаоллигининг кўрсаткичи ренин даражасининг ортишига олиб келиши натижасида предиабет билан беморларда глюкозага толерантликнинг ва наҳорги гликемиянинг кўрсаткичлари ортиши ўртасидаги корреляцион боғлиқлик исботланган;  
яратилган математик моделнинг алгоритми предиабетда кардиоваскуляр асоратларни хавфини эрта аниқлаш, индивидуал баҳолаш, юқори прогностик аниқлик билан асоратларини мақсадли олдини олиш имкониятини бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
предиабетда юрак-қон томир касалликларининг саломатлик ҳолати ни яхшилаш, даволаш ва эрта диагностикани амалга ошириш илмий изланиш натижалари асосида: 
биринчи илмий янгилик: предиабетда янги аниқланган кардиоваскуляр асоратларини учраши ва ифодаланиш даражаси артериал гипертензия, ортиқча вазн, семизлик, гиподинамия, нотўғри овқатланиш кўрсаткичларига боғлиқ ҳолда ортиши исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 4 апрел №6i-40/u-сон билан тасдиқланган “Предиабетга чалинган шахсларда юрак-қон томир асоратлари хавфи SCORE-2 шкаласини жорий этиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур таклиф, академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалининг 24.04 2025 йилдаги 73-сон ва  академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг  Фарғона филиалининг 10.05. 2025 йилдаги 74-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича: Андижон вилояти қишлоқ ва шаҳар аҳолиси ўртасида предиабет билан хасталанган беморларда юрак-қон томир асоратларининг анъанавий хавф омиллари (гипертония, жисмоний камҳаракатлилик, ёмон одатлар, ортиқча тана вазни) юзага келиш частотасини ўрганиш натижасида уларни скринингдан ўтказиш бўйича тегишли амалий тавсиялар ишлаб чиқилди. Илмий инновациянинг иқтисодий самарадорлиги шундан иборатки: Андижон вилояти қишлоқ ва шаҳар аҳолиси ўртасида предиабет билан ҳасталанган беморларда юрак-қон томир касалликларининг анъанавий хавф омиллари (гипертония, нотўғри овқатланиш, ортиқча вазн) ўз вақтида аниқланган ҳолда касалхонага ётқизиш учун сарфланадиган маблағ сезиларли даражада камаяди ва беморни амбулатория шароитида даволаш мумкин бўлади. Иқтисодий самарадорлик: предиабет билан ҳасталанган беморларда стационар даволаш 4,5 миллион сўмдан 6,5 миллион сўмгача бўлса, бу патология бўйича амбулатор даволанаётган беморлар учун 1,5 миллион сўмдан кам, яъни 2 баробар арзон. Хулоса: предиабет билан ҳасталанган беморларда юрак-қон томир асоратларининг анъанавий хавф омилларини  излаш асоратлардан касалланиш ва ўлимни оширишни камайтиришнинг энг яхши усули ҳисобланади.
иккинчи илмий янгилик: предиабет билан хасталанган шахсларда юрак-қон томир асоратларининг шаклланишида: гиперурикемия, ултра сезгир C-реактив оқсил даражасининг ортиши, D витамини танқислиги ноанъанавий хавф омиллари сифатида аниқланган ва D витамини даражаси билан клиник - метаболик кўрсаткичлари ўртасида ишончли ўзаро боғлиқлик исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 4 апрел №6i-40/u-сон билан тасдиқланган “Предиабетга чалинган шахсларда юрак-қон томир асоратлари хавфи SCORE-2 шкаласини жорий этиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур таклиф, академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалининг  24.04 2025 йилдаги 73-сон ва академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг  Фарғона филиалининг 10.05. 2025 йилдаги 74-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича: предиабет билан хасталанган беморларда D витамини даражаси билан клиник - метаболик кўрсаткичлари ўртасида ишончли ўзаро боғлиқлик исботланганлиги, юрак-қон томир асоратлари ривожланишига ноанъанавий хавф омиллари (сийдик кислотаси, ултра сезгир C-реактив  оқсил, D витамини) таъсирини ўрганиш туфайли, уларнинг эрта ташхислаш ва олдини олишнинг тегишли усуллари ишлаб чиқилди.  Илмий инновацияларнинг иқтисодий самарадорлиги шундан иборатки, юрак-қон томир тизими асоратлари бўлган предиабет билан хасталанган беморларда стационар шароитда даволаш 7 миллиондан 10 миллион сўмгача бўлган бўлса, юрак-қон томир тизими асорати бўлмаган беморлар учун амбулатор даволанишда 2 миллион сўмдан кам, яъни 3 баробар арзонга тушади.  Хулоса: ноанъанавий хавф омилларининг (сийдик кислотаси, ултра сезгир C-реактив  оқсил, D витамини), D витамини даражаси билан клиник - метаболик кўрсаткичларни ўртасидаги тасдиқланган ишончли боғлиқлик предиабет билан хасталанган беморларда, юрак-қон томир асоратлари ривожланишига таъсирини ўрганиш уларнинг тарқалишини камайтиришнинг энг яхши усули ҳисобланади.
учинчи илмий янгилик: D витамини танқислиги ренин-ангиотензин-алдостерон (RAAT)  тизими фаоллигининг кўрсаткичи ренин даражасининг ортишига олиб келиши натижасида предиабет билан беморларда глюкозага толерантликнинг ва наҳорги гликемиянинг кўрсаткичлари ортиши ўртасидаги корреляцион боғлиқлик қайд этилганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 4 апрел №6i-40/u-сон билан тасдиқланган  “Предиабетга чалинган шахсларда юрак-қон томир асоратлари хавфи SCORE-2 шкаласини жорий этиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур таклиф, академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалининг  24.04 2025 йилдаги 73-сон ва  академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг  Фарғона филиалининг 10.05. 2025 йилдаги 74-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича: РААТнинг функционал ҳолатини ўрганиш ва унинг ГТБ, НГБ билан хасталанган беморларда D витамини етишмовчилиги билан боғлиқлигини аниқлаш туфайли уларни бирламчи тиббий ёрдам даражасида кенг қўллаш бўйича тегишли амалий тавсиялар ишлаб чиқилди. Илмий инновациянинг иқтисодий самарадорлиги шундан иборатки, РААТнинг функционал ҳолатини ўрганиш ва унинг ГТБ, НГБ билан хасталанган беморларда D витамини етишмовчилиги билан боғлиқлигини аниқлаш орқали углевод алмашинуви кўрсаткичларини бошқариш имкониятлари сезиларли даражада ошади. Иқтисодий самарадорлик: предиабет билан хасталанган беморларда D витамини танқислиги билан касалланган беморни стационарда даволаш 4,5 миллиондан 5,5 миллион сўмгача бўлса, бу патология бўйича амбулатор даволанаётган беморлар учун 2,5 миллион сўмдан кам, яъни 2 баробар арзон.  Хулоса: ГТБ, НГБ билан оғриган беморларда РААТнинг функционал ҳолатини ўрганиш ва унинг D витамини етишмовчилиги билан боғлиқлигини аниқлаш юрак-қон томир асоратлари ва ўлимнинг олдини олишнинг кенг тарқалган усули ҳисобланади.
тўртинчи илмий янгилик: аниқлаш, индивидуал баҳолаш, юқори прогностик аниқлик билан асоратларини мақсадли олдини олиш имкониятини бериши яратилганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 4 апрел №6i-40/u-сон билан тасдиқланган  “Предиабетга чалинган шахсларда юрак-қон томир асоратлари хавфи SCORE-2 шкаласини жорий этиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур таклиф, академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалининг  24.04 2025 йилдаги 73-сон ва  академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг  Фарғона филиалининг 10.05. 2025 йилдаги 74-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича: предиабет билан хасталанган беморларда КВА ривожланишини башорат қилишнинг математик моделини ишлаб чиқиш туфайли уни бирламчи тиббий ёрдам даражасида кенг қўллаш бўйича тегишли амалий тавсиялар киритилди. Иқтисодий самарадорлик: предиабет билан хасталанган беморларда КВА ривожланишини башорат қилишнинг математик моделини ишлаб чиқиш туфайли уларни эрта аниқлаш имкониятлари сезиларли даражада ошади, предиабет билан хасталанган беморларда КВА билан касалланган беморни стационар даволаш 4,5 миллион сўмдан 5,5 миллион сўмгача бўлса, бу патологияни амбулатор даволашда бўлган беморлар учун - 2,5 миллион сўмдан кам, яъни 2 баробар арзон. Хулоса: предиабет билан хасталанган беморларда юрак-қон томир асоратлари ривожланишини башорат қилиш учун математик моделни ишлаб чиқиш уларнинг ўсишини олдини олишнинг муҳим усули ҳисобланади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish