Нишанова Малика Санжар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Андижон вилоятининг уюшмаган аҳолисида углевод алмашинуви бузилишининг клиник ва лаборатор жиҳатлари» 14.00.03 – «Эндокринология» (тиббиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3. PhD/Tib.4842.
Илмий раҳбар: Юсупова Шахноза Кадиржановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc. 04/30.11.2024.Tib.95.02.
Расмий оппонентлар: Каронова Татяна Леонидовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Узбекова Нелли Рафиковна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: D витамини даражаси, микроэлементлар (рух ва ионлашган кальций) билан углевод алмашинувининг турли кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш ҳамда микронутриент ҳолатини ҳисобга олган ҳолда предиабет ва 2-тур қандли диабетни эрта ташхислаш ва олдини олиш алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
предиабетда, янги аниқланган 2-тур қандли диабетда D витамини танқислигининг учраши ва ифодаланиш даражаси жинс, ёш, антропометрик кўрсаткичларга боғлиқ ҳолда ортиши исботланган;
минтақада илк бор углевод алмашинуви бузилмаган шахсларга нисбатан предиабет ва 2-тур ҚД билан оғриган беморларда микронутриент ҳолатининг комплекс қиёсий таҳлил ўтказиш самарадорлиги асосланган;
D витамини даражаси билан НГБ,ГТБ ва 2-тур қандли диабетнинг асосий кўрсаткичлари ўртасида:  наҳорги гликемия, HbA1c, инсулин, HOMA-IR ишончли корреляцион боғлиқлик аниқланган ва микронутриент танқислиги углевод алмашинуви бузилишининг потенциал ўзгартириш мумкин бўлган хавф омили сифатида асосланган;
углевод алмашинуви бузилиши бўлган беморларда D витамини танқислигини скрининг қилиш, олдини олиш, даволаш интеграл алгоритми ишлаб чиқилган ва углеводлар метаболизми кўрсаткичларини яхшилашда самарадорлигини исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Соғлиқ ҳолатини яхшилаш, даволаш ва микроэлементлар таркибидаги бузилишлар билан кечувчи НГБ, ГТБ ва 2-тур қандли диабетни эрта ташхислашни тадқиқот натижалари асосида:  
биринчи илмий янгилик: предиабетда, янги аниқланган 2-тур қандли диабетда D витамини танқислигининг учраши ва ифодаланиш даражаси жинс, ёш, антропометрик кўрсаткичларга боғлиқ ҳолда ортиши исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 3 мартда №6i-29/u сон билан тасдиқланган "Клиник ва метаболик кўрсаткичларни инобатга олган ҳолда предиабет ҳолатини эрта аниқлаш алгоритмини ишлаб чиқиш" номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур таклиф  академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалининг 28.03.2025 йилдаги 70-сон, ҳамда академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиалининг 10.05. 2025 йилдаги 75-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: D витамини етишмовчилигининг аниқланган тарқалиши асосида соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида уни скрининг қилиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги шундаки, қишлоқ ва шаҳар аҳолисининг ёши ва жинсини ҳисобга олган ҳолда предиабет ва янги аниқланган 2-тур қандли диабет билан касалланган шахсларда D витамини танқислигини ўз вақтида аниқлаш ва даволаш натижасида касалхонага ётқизиш учун сарфланадиган маблағ сезиларли даражада камаяди ва беморлар амбулатория шароитида даволаниши мумкин бўлади. Хусусан, агар предиабет ва янги аниқланган 2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда D витамини танқислиги бўлганида стационар даволаш 7,5 миллион сўмдан 15 миллион сўмгача турса, ушбу патологияни амбулатория шароитида даволаш 2,5 миллион сўмдан камроқ, яъни 7 баравар арзонроқ бўлади. Хулоса: Углевод алмашинуви бузилган шахсларда D витамини етишмовчилигининг олдини олиш ва эрта ташхислаш касалликни камайтиришнинг самарали стратегиясидир.
иккинчи илмий янгилик: минтақада илк бор углевод алмашинуви бузилмаган шахсларга нисбатан предиабет ва 2-тур ҚД билан оғриган беморларда микронутриент ҳолатининг комплекс қиёсий таҳлил ўтказиш самарадорлиги асосланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 3 мартда №6i-29/u сон билан тасдиқланган "Клиник ва метаболик кўрсаткичларни инобатга олган ҳолда предиабет ҳолатини эрта аниқлаш алгоритмини ишлаб чиқиш" номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур таклиф  академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалининг 28.03.2025 йилдаги 70-сон, ҳамда академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиалининг 10.05. 2025 йилдаги 75-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган маълумотлар асосида углевод алмашинуви бузилишларида микронутриент етишмовчилигини эрта ташхислаш ва олдини олиш усуллари ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги шундаки, Андижон вилоятининг шаҳар ва қишлоқ аҳолиси орасида предиабет ва 2-тур қандли диабети бор шахсларда D витамини, рух ва кальций микроэлементлари миқдорини комплекс баҳолаш натижасида микро ва макротомир асоратларини даволаш учун сарфланадиган маблағ сезиларли даражада камаяди. Хусусан, агар предиабет ва янги аниқланган 2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда D витамини танқислиги бўлган ҳолда микро ва макротомир асоратлари мавжуд бўлса, стационар даволаш 10 миллиондан 20 миллион сўмгача турса, микро ва макротомир асоратлари бўлмаган беморларни даволаш 5 миллион сўмдан кам бўлиб, бу 2-4 баравар арзонроқдир. Хулоса: микронутриентларни комплекс баҳолаш предиабет ва 2-тур ҚДнинг олдини олиш ва назорат қилиш самарадорлигини сезиларли даражада оширади.
учинчи илмий янгилик: D витамини даражаси билан НГБ,ГТБ ва 2-тур қандли диабетнинг асосий кўрсаткичлари ўртасида:  наҳорги гликемия, HbA1c, инсулин, HOMA-IR ишончли корреляцион боғлиқлик аниқланган ва микронутриент танқислиги углевод алмашинуви бузилишининг потенциал ўзгартириш мумкин бўлган хавф омили сифатида асосланганлиги  Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 3 мартда №6i-29/u сон билан тасдиқланган "Клиник ва метаболик кўрсаткичларни инобатга олган ҳолда предиабет ҳолатини эрта аниқлаш алгоритмини ишлаб чиқиш" номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур таклиф  академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалининг 28.03.2025 йилдаги 70-сон, ҳамда академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиалининг 10.05. 2025 йилдаги 75-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: микронутриентлар танқислигининг углевод алмашинуви бузилишлари ривожланиши билан исботланган боғлиқлиги уларни комплекс профилактиканинг бир қисми сифатида бартараф этиш зарурлигини асослайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги шундаки, D витамини, рух ва кальций етишмовчилиги ҳамда метаболик кўрсаткичлар билан НГБ, ГТБ ва 2-тур қандли диабет ривожланиши ўртасидаги ишончли корреляцион боғлиқликни тасдиқлаган ҳисоб-китоблар ушбу эндокринопатияларни самарали даволаш имкониятларини сезиларли даражада оширади, чунки улар патогенетик аҳамиятга эга. Шундай қилиб, агар D витамини, рух ва кальций етишмовчилиги бўлган НГБ, ГТБ ва янги аниқланган 2-тур қандли диабетли беморларни стационар даволаш 7,5 миллион сўмдан 15 миллион сўмгача бўлса, D витамини, рух ва кальций етишмовчилиги бўлмаган беморларда бу харажат 2,5 миллион сўмдан кам бўлиб, 7 баравар арзонроқдир. Хулоса: D витамини, рух ва кальций танқислиги ҳамда углевод алмашинуви бузилишлари ўртасидаги статистик жиҳатдан аҳамиятли боғлиқликнинг мавжудлиги уларнинг патогенетик ролини тасдиқлайди.
тўртинчи илмий янгилик: углевод алмашинуви бузилиши бўлган беморларда D витамини танқислигини скрининг қилиш, олдини олиш,  даволаш интеграл алгоритми ишлаб чиқилган ва углеводлар метаболизми кўрсаткичларини яхшилашда самарадорлигини исботланганлиги, Фарғона водийси клиник амалиётига жорий этилган ушбу алгоритм углеводлар метаболизми кўрсаткичлари параметрларини 80-100% га яхшилашда яхшилашда самарадорлигини кўрсатганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 3 мартда №6i-29/u сон билан тасдиқланган "Клиник ва метаболик кўрсаткичларни инобатга олган ҳолда предиабет ҳолатини эрта аниқлаш алгоритмини ишлаб чиқиш" номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур таклиф  академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиалининг 28.03.2025 йилдаги 70-сон, ҳамда академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиалининг 10.05. 2025 йилдаги 75-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: скрининг бўйича янги инновацион технологияларнинг ишлаб чиқилиши туфайли, соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини учун мослаштирилган усуллар яратилди. Бу технологиялар клиникагача бўлган босқичда моддалар алмашинуви бузилишларини аниқлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги шундаки, мамлакатимизда предиабет, 2-тур қандли диабет ва уларнинг асоратларини скрининг текшируви ҳамда профилактикаси бўйича интеграл  алгоритмдан кенг ва доимий фойдаланиш углевод алмашинувининг асосий кўрсаткичларини мониторинг қилиш натижаларининг имкониятлари ва самарадорлигини сезиларли даражада оширади. Масалан, агар предиабет ва янги аниқланган 2-тур қандли диабетга чалинган беморларда D витамини танқислиги бўлган беморни стационар даволаш 7,5 миллион сўмдан 15 миллион сўмгача турса, ушбу патологияни амбулатория шароитида даволаш 2,5 миллион сўмдан камроқ маблағ талаб қилади, яъни 7 баравар арзонроқдир. Хулоса: микронутриент ҳолатини ҳисобга олган ҳолда интеграл алгоритмни қўллаш 2-тур ҚД ва унинг асоратларини эрта аниқлаш ва олдини олишнинг оптимал стратегияси ҳисобланади

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish