Орзиев Далер Завқиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “2-тур қандли диабет фонидаги юрак ишемик касаллиги билан оғриган беморларда тери орқали коронар аралашувдан кейинги антиагрегант даволашни оптималлаштириш” 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Тib3506.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Акбар Хатамович, тиббиет фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Собиров Мақсуд Атабаевич, тиббиет фанлар доктори, профессор; Муллабаева Гузал Учкуновна, тиббиет фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: 2- тоифа қандли диабет фонида стабил юрак ишемик касаллиги билан оғриган ҳамда тожсимон артерияларда стентлаш амалиёти ўтказган беморларда клиник-лаборатор ҳамда молекуляр-генетик таҳлилларга асосланиб самарали антиагрегант даво схемасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги :
2-тоифа қандли диабет фонида стабил юрак ишемик касаллиги бўлган ва тожсимон артерияларда стентлаш ўтказилган беморларда тикагрелор ва ацетилсалицил кислотаси комбинациясининг самарадорлиги ҳамда хавфсизлиги илк бор клиник-демографик ва гемодинамик кўрсаткичлар асосида баҳоланиб, индивидуаллаштирилган антиагрегант даво тактикаси меъёрлари асосланган;
беморларда тикагрелорга индивидуал жавобнинг фарқланиши, яъни сезгир ва чидамли тоифалар комплекс клиник-биокимёвий, ҳамда CYP2C19 ген полиморфизмлари ва уларнинг тикагрелор резистентлигидаги аҳамияти, беморларнинг инфарктдан кейинги прогнозига таъсири аниқланган;
антиагрегант дори воситасига резистентликка эга беморларда яллиғланиш кўрсаткичлари, интерлейкинлар, гемостаз тизими ва липид алмашинуви параметрлари илк бор комплекс баҳоланиб, уларнинг самарадорлигини генетик фон ва яллиғланиш ҳолатига қараб аниқлаш имконияти асосланган.
антиагрегант даволаш стратегиясини беморнинг тромбоцитлар фаолияти динамикасига мувофиқ индивидуаллаштиришнинг самарали усули ишлаб чиқилиб, бу касаллик асоратлари хавфини камайтиришда клиник аҳамиятга эга экани асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:                                          
2-тоифа қандли диабет фонида юрак ишемик касаллиги билан оғриган ҳамда тожсимон артерияларда стентлаш амалиёти ўтказган беморларда клиник-лаборатор ҳамда молекуляр-генетик таҳлилларга асосланиб самарали антиагрегант даво схемасини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар  асосида.
биринчи илмий янгилик. 2-тоифа қандли диабет фонида стабил юрак ишемик касаллиги бўлган ва тожсимон артерияларда стентлаш ўтказилган беморларда тикагрелор ва ацетилсалицил кислотаси комбинациясининг самарадорлиги ҳамда хавфсизлиги илк бор клиник-демографик ва гемодинамик кўрсаткичлар асосида баҳоланиб, индивидуаллаштирилган антиагрегант даво тактикаси меъёрлари асосланганлиги Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 10.07.2024 йилдаги 364-сонли ва Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 06.12.2024 йилдаги 254-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 17 июль №22/10-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Миокард инфаркт ва тромбоз ривожланиш хавфини камайтиради ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: Ушбу ёндашув бир йилда тери орқали коронар аралашувдан кейин беморни олиб бориш харажатларини 32% га қисқартириш имконини берди. Хулоса: Олинган тадқиқот натижалари 2 тоифа қандли диабет фонида юрак ишемик касаллигига эга беморларда стентлаш амалиётидан кейинги даврда тромбоцитар фаоллигини самарали назорат қилиш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: беморларда тикагрелорга индивидуал жавобнинг фарқланиши, яъни сезгир ва чидамли тоифалар комплекс клиник-биокимёвий, ҳамда CYP2C19 ген полиморфизмлари ва уларнинг тикагрелор резистентлигидаги аҳамияти, беморларнинг инфарктдан кейинги прогнозига таъсири аниқланганлиги Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 10.07.2024 йилдаги 364-сонли ва Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 06.12.2024 йилдаги 254-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 17 июль №22/10-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Фармакогенетик ёндашувларни клиник амалиётга жорий этиш орқали дори воситаларига индивидуал жавобни башорат қилиш, асоратлар сонини камайтириш ва хавфсиз давони таъминлаш имкони яратилди. Иқтисодий самарадорлиги: Ушбу ёндашув генетик скрининг орқали нотўғри антиагрегант танловни олдини олиш орқали беморларда йиллик даволаш харажатларини қисқартиришга хизмат қилади. Хулоса: беморларда молекуляр генетик таҳлиллар асосида антиагрегант дори воситаларига чидамли ва сезгир гуруҳларга ажратиш ва асоратларни олдини олиш орқали тромбоз билан боғлиқ асоратлар олди олинди ва беморларнинг ижтимоий фаоллигини сақлашга эришилади.
учинчи илмий янгилик: антиагрегант дори воситасига резистентликка эга беморларда яллиғланиш кўрсаткичлари, интерлейкинлар, гемостаз тизими ва липид алмашинуви параметрлари илк бор комплекс баҳоланиб, уларнинг самарадорлигини генетик фон ва яллиғланиш ҳолатига қараб аниқлаш имконияти асосланганлиги Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 10.07.2024 йилдаги 364-сонли ва Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 06.12.2024 йилдаги 254-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 17 июль №22/10-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Беморларнинг яллиғланиш ҳолатини баҳолаш орқали давони индивидуал танлаш, тромбоз ва инфаркт қайталанишини олдини олиш имкони яратилди. Иқтисодий самарадорлиги: антиагрегант дори воситасига резистентликка эга беморларда яллиғланиш кўрсаткичлари, интерлейкинлар, гемостаз тизими ва липид алмашинуви параметрлари эрта диагностикаси антиагрегант даво орқали қайта госпитализация ва ўлим хавфи қисқаришига сабаб бўлди. Хулоса: Бу тадқиқот 2 тоифа қандли диабет фонида юрак ишемик касаллиги билан оғриган беморларда ногиронлик ва ўлим ҳолатларини камайтиришда муҳим аҳамиятга эга. 
тўртинчи илмий янгилик: антиагрегант даволаш стратегиясини беморнинг тромбоцитлар фаолияти динамикасига мувофиқ индивидуаллаштиришнинг самарали усули ишлаб чиқилиб, бу касаллик асоратлари хавфини камайтиришда клиник аҳамиятга эга экани асосланганлиги Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 10.07.2024 йилдаги 364-сонли ва Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 06.12.2024 йилдаги 254-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 17 июль №22/10-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: беморларда оптимал антиагрегант даво режимини қўллаш юрак қон томир касалликлари профиллактикаси самарадорлигини оширишда, ногиронлик ва вақтидан олдин ўлимни камайтиришга ёрдам берди. Иқтисодий самарадорлиги: Индивидуал даво схемаси беморларни олиб бориш ва даволаш харажатларини қисқаришига сабаб бўлди. Хулоса: 2 тоифа қандли диабет фонида юрак ишемик касаллиги билан оғриган беморларда стентлаш амалиётидан кейинги даврда эрта юрак-қон томир асоратлари хавфига мойилликни аниқлаш ва олдини олиш имконини яратади. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish