Романов Дилшод Равшанбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Шимолий-ғарбий Ўзбекистон ер қандалалари (Ҳетероптера:Лйгаеидае) фаунаси, экологияси ва хўжалик аҳамияти», 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/В1034.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Икрам Искандарович, биология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Хоразм Маъмун академияси, PhD.02/30.07.2022.В.149.01.
Расмий оппонентлар: Бекчанов Худайберган Ўринович, биология фанлари доктори, профессор; Мусаев Дилшод Мухаммаджанович, биология фанлари фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Шимоли-ғарбий Ўзбекистон ер қандалалари популятсияларининг замонавий ҳолатини баҳолаш, экологиясини асослаш ҳамда зарарли турларига қарши самарали кураш чораларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Шимоли-ғарбий Ўзбекистон ер қандалаларининг фаунасининг замонавий ҳолати таҳлил қилиниб, 3 кенжа оила 2 триба 10 авлодга мансуб 23 тури аниқланган;
Шимоли-ғарбий Ўзбекистон ҳудудида аниқланган ҳақиқий қалқонли қандалалардан Лйгаеосома анатолиcум, Л. сибириcум ва Клеидоcерйс реседае реседае турлари Ўзбекистон фаунаси учун илк бор аниқланган;
Шимоли-ғарбий Ўзбекистон ер қандалаларининг биотсеноз ва агротсенозларда тарқалган 39 оилага мансуб 170 та маданий ва бегона ўт ўсимлик турлари билан озиқланиши – трофик алоқалари очиб берилган;
Шимоли-ғарбий Ўзбекистон буғдой агробиотсенозида ер қандаласининг тарқалиши ва уларнинг зарари баҳоланган ҳамда уларга қарши кураш усуллари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шимолий ғарбий Ўзбекистон ер қандалалари (Ҳетероптера: Лйгаеидае) фаунаси, биоекологияси ва хўжалик аҳамияти бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ер қандалаларининг 2 кенжа оилага тегишли бўлган 11 турига мансуб 29 нусха ҳашарот намуналари республикада йетакчи бўлган “Зоология коллекцияси” ноёб объектига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025 йил 22 апрелдаги 4/1255-992-сон маълумотномаси). Натижада, намуналар ер қандалалари фондини бойитган ва қандалалар турлари хилма-хиллигини аниқлаш ва турларини систематик таҳлил қилиш имконини берган;
молекуляр генетик тадқиқотлар натижасида Лйгаеидае оиласи ер қандала турларининг мДНК CОИ қисми нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (НCБИ) базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (НCБИ) нинг 2025 йил 30 июндаги маълумотномаси). Натижада, Л. сибириcум тури учун – ПВ851501.1 идентификатсия рақамлари олинган бўлиб, улар халқаро миқёсда турларни аниқлаш ва филогениясини ўрганиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish