Суванова Дилноза Дилмурод қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертaция ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертaция мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли технологиялар асосида акциядорлик жамиятларида бизнес-жараёнларни самарали бошқариш”, 08.00.16 - “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интегрaция”.
Диссертaция мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2358.
Илмий раҳбар: Қодиров Туйғун Узоқович – иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертaция бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик Олий мактаби ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи DSc 19/04.07.2023.1.88.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кенжабаев Аман Тургунович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилов Хусанбой Махаммадқосим ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технолгиялари университети.
Диссертaция йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади рақамли технологиялар асосида акциядорлик жамиятларида бизнес-жараёнларни самарали бошқаришга оид илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
ривожланган мамлакатларда бизнес жараёнларини ташкил этиш, замонавий рақамли технологияларни жорий этиш ва корпоратив рақобатбардошликни оширишга оид тажрибаларини ўрганиш ва таҳлил қилиш натижасида бизнес жараёнларини бошқаришни рақамлаштириш билан боғлиқ “бизнес жараёнлар”, “бизнес жараёнларни самарали бошқариш”, “бизнес-жараёнларни рақамлаштириш”, “рақамли бизнес экотизими” каби терминларга муаллифлик таърифлари ҳамда рақамли технологиялар асосида бизнес-жараёнларни бошқариш тизимини шакллантиришга услубий ёндашув ишлаб чиқилган;
акциядорлик жамиятларида бизнес-жараёнлар таснифланиб, улар субжараёнларга ажратилди ва ҳар бир жараённи бошқаришга тавсия этиладиган рақамли технологияларнинг тавсиявий рўйхати шакллантирилиб, алоҳида жараёнлар ва акциядорлик жамияти бўйича рақамлаштириш самарадорлиги индексини баҳолаш услубияти таклиф этилди;
акциядорлик жамиятларида рақамли иқтисодиётга сарфланган харажатлар, асосий фондлар таркибида рақамли активлар улуши ва электрон платформалар орқали сотувлар улуши кўрсаткичлари асосида мавжуд ички ва ташқи муҳит шароитларни ҳисобга олувчи рақамлаштириш салоҳиятидан фойдаланиш даражасини баҳолашнинг индексли усули ишлаб чиқилди;
бизнес жараёнларни бошқаришни рақамлаштиришнинг жорий ҳолатини характерловчи кўрсаткичлар, рақамлаштириш салоҳияти ва унга таъсир этувчи омилларни ҳамда рақамли моделларини қўллаш имкониятларини эконометрик баҳолаш асосида акциядорлик жамиятларида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳажмининг 2030-йилга прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли технологиялар асосида акциядорлик жамиятларида бизнес-жараёнларни самарали бошқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
акциядорлик жамиятларида бизнес-жараёнлар, уларни самарали бошқаришга берилган таърифлар, қарашларнинг назарий асослари, ўзига хос хусусиятлари, бизнес-жараёнларни самарали бошқариш мезонларини таснифланиш, бизнес-жараёнларини самарали бошқаришда рақамли технологияларни қўллашнинг методологик асослари ва илғор ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибалари асосида янгича ёндашув таклифи Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси (2025 йил 07 июлдаги 01/53-сонли маълумотнома), “Ўзбекнефтегаз” АЖ (2025 йил 03 октябрдаги 03-18-8-917-сонли маълумотнома) ва "Ўзбектелеком" АЖ (2025 йил 03 октябрдаги 27-03-38/4899-сон маълумотнома) томонидан амалиётга жорий этилган. Мазкур илмий таклифнинг Банк-молия академияси, “Ўзбекнефтегаз” АЖ ва "Ўзбектелеком" АЖ ларнинг ўқув марказлари ўқув жараёнига жорий этилиши натижасида тингловчиларнинг рақамли технологиялар асосида бизнес-жараёнларини бошқариш бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни янада кенгайтириш ҳамда таълим сифатини оширишга имкон яратилган;
акциядорлик жамиятларида бизнес-жараёнларни таснифлаш, субжараёнларга ажратиш ва рақамли технологияларнинг тавсиявий рўйхатини шакллантириш, алоҳида жараёнлар ва акциядорлик жамияти бўйича рақамлаштириш самарадорлиги индексини баҳолаш услубияти “Ўзбекнефтегаз” АЖ (2025 йил 03 октябрдаги 03-18-8-917-сонли маълумотнома) ва "Ўзбектелеком" АЖ (2025 йил 03 октябрдаги 27-03-38/4899-сонли маълумотнома) томонидан амалиётга жорий этилган. АЖ лар бизнес-жараёнларини рақамлаштириш самарадорлигини
1 фоизга ошириш ҳисобига ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳажмини ўртача
10,8 фоизга, соф фойданинг эса 2,5 фоизга ёки ўртача 11,9 млрд.сўмга оширишига эришилган. Рақамли ечимлар асосида меҳнат унумдорлигини ошириш, харажатларни қисқартириш ва фойда ўсиши ҳисобига янги иш ўринларини яратиш, инсон капиталини ривожлантириш, меҳнатга ҳақ тўлаш фондини кенгайтириш, ходимлар даромадларининг ўсиши ва уларнинг ижтимоий фаровонлиги яхшилаш имкони яратилган;
акциядорлик жамиятларининг рақамлаштириш салоҳиятидан фойдаланиш даражасини баҳолашнинг индексли усули бўйича таклифнинг “Ўзбекнефтегаз” АЖ (2025 йил 03 октябрдаги 03-18-8-917-сонли маълумотнома) ва "Ўзбектелеком" АЖ (2025 йил 03 октябрдаги 27-03-38/4899-сонли маълумотнома) томонидан амалиётга жорий этилиши натижасида рақамлаштириш салоҳиятидан фойдаланиш даражасининг 3 фоизга ошиши ҳисобига жамият томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳажмининг 4 фоизга ошишига ва харажатларни эса 2,3 фоизга қисқартиришга эришилган. Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши корхоналар фаолиятида шаффофлик ва самарадорликни ошириб, янги иш ўринлари яратилиши, ходимлар малакасининг юксалиши, хизмат ва маҳсулотлар сифати ҳамда истеъмолчилар манфаатларининг яхшироқ ҳимоя қилинишига хизмат қилади;
бизнес жараёнларни бошқаришни рақамлаштиришнинг жорий ҳолатини характерловчи кўрсаткичлар, рақамлаштириш салоҳияти ва унга таъсир этувчи омиллар ҳамда рақамли моделларини қўллаш имкониятларини эконометрик баҳолаш асосида акциядорлик жамиятларида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳажмининг 2030 йилга прогноз кўрсаткичлари “Ўзбекнефтегаз” АЖ (2025 йил 03 октябрдаги 03-18-8-917-сонли маълумотнома) ва "Ўзбектелеком" АЖ (2025-йил 03 октябрдаги 27-03-38/4899-сонли маълумотнома) томонидан амалиётга жорий этилган. Мазкур таклифнинг прогноз кўрсаткичлари асосида "Ўзбектелеком" АЖда 2030 йилда 2024 йилга нисбатан хизмат кўрсатиш ҳажми 1,8 барофарга, соф фойда 2,1 баробарга оширилишига эришилади. Шу асосида акциядорлик жамиятларининг узоқ муддатли стратегик ривожлантириш дастурларига тегишли ўзгартиришлар киритилган.