Мелиев Вохиджон Пулатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертaция ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертaция мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат корхоналари фаолиятини рақамлаштириш самарадорлигини баҳолаш (Кимё саноати корхоналари мисолида)”, 08.00.16 - “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интегрaция”.
Диссертaция мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3654.
Илмий раҳбар: Қодиров Туйғун Узоқович – иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертaция бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик Олий мактаби ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи DSc 19/04.07.2023.1.88.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Расулова Дилфуза Валиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Норкулов Суҳроб Туракулович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор в.б.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертaция йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади саноат корхоналари фаолиятини рақамлаштириш самарадорлигини баҳолашнинг услубий воситаларини ишлаб чиқиш ҳамда рақамли технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга оид илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
саноат корхоналарини рақамли трансформaциялаш асосида мижозлар талаби, бозор шароити ва технологик инфратузилмани уйғунлаштириштирган ҳолда бизнес юритишнинг мослашувчан модели ҳамда инновaцияларни жорий этишда янги имкониятларга эга бўлиш ва иқтисодий барқарорликка эришишини таъминлашга қаратилган услубий ёндашув ишлаб чиқилган;
саноат корхоналарини рақамлаштириш жараёнлари ва уларга таъсир этувчи омиллар таснифланиб, рақамлаштириш самарадорлигини баҳолашнинг уч ўлчамли (технологик даража, иқтисодий самарадорлик, киберхавфсизлик ва тайёргарлик) ТEС модели таклиф этилган;
кимё саноати корхоналарини рақамлаштиришнинг юқори ва эталон (Industy 4.0) даражасига эришишга хизмат қиладиган, рақамли трансформaциянинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари тизими, уларнинг вазни ва мезонлари аниқланган ҳолда, иқтисодий ва технологик ўсиш индекси таклиф этилган;
кимё саноати корхоналарида рақамлаштириш даражасининг турли сценарийларида иқтисодий самарадорликка эришишнинг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноат корхоналари фаолиятини рақамлаштириш самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
саноат корхоналарида рақамли технологияларни қўллаб бизнес юритишнинг янги “Саноат корхоналарида янги рақамли технологиялар асосида бизнес юритиш” модели таклифи «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти (2025 йил 4 июндаги 22-04-06-сонли маълумотнома) томонидан амалиётган жорий этилиб, “Кимё саноатини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси”ни ишлаб чиқишда бизнес юритишнинг 5 босқичли рақамли трансформaциясидан фойдаланилган. Ушбу илмий таклифни амалиётга татбиқ этилиши натижасида бир томондан, кимё корхоналарида иш ўринлари барқарорлашади ва юқори қўшимча қиймат яратилиши ҳисобига ходимлар даромади ошади, иккинчи томондан, рақамли назорат ва мониторинг орқали ишлаб чиқариш хавфсизлиги, экологик талабларга риоя этиш, чиқиндиларни камайтириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳисобига аҳоли саломатлигини яхшилаш имкони кенгайтирилади;
саноат корхоналарида рақамлаштириш даражаси самарадорлигини баҳолаш (ТEС) модели таклифи «Ўзкимёсаноат» АЖ (2025 йил 4 июндаги 22-04-06-сонли маълумотнома) томонидан амалиётга жорий этилган. Жумладан, жамият таркибидаги “Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” АЖ корхонасида моделни қўлланилиши натижасида рақамлаштирилганлик даражасини 10.4 бирликка, маълумотлар таҳлили ва АИ/МЛ тизими қўлланилиши ҳисобига технологик рақамлаштирилганлик кўрсаткичини 9 бирликка оширишга эришилди. Бу ўз навбатида корхонада ишлаб чиқариш ва ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, технологик хатарлар ва носозликларни барвақт аниқлаш, ишчилар меҳнат шароитлари ва саноат хавфсизлигини яхшилаш ҳамда экологик таъсирни камайтиришшга хизмат қилади;
кимё саноати корхоналарини рақамлаштиришнинг юқори ва эталон (Industy 4.0) даражасига эришишга хизмат қиладиган, рақамли трансформaциянинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш учун таклиф этилган кўрсаткичлар тизими, уларнинг вазни ва баҳолаш мезонларидан “Кимё саноатини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси” параметрларини шакллантиришда фойдаланилган 2025 йил 4 июндаги 22-04-06-сонли маълумотнома). Ишлаб чиқаришни Industry 4.0 эталон даражасига яқинлаштириш орқали технологик хавфларни камайтириш, энергия ва ресурс тежамкорлигини таъминлаш ҳамда экологик юкламани пасайтириш имконияти яратилади;
кимё саноати корхоналарида рақамлаштириш даражасининг турли сценарийларида иқтисодий самарадорликка эришишнинг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари таклифи «Ўзкимёсаноат» АЖ (2025 йил 4 июндаги 22-04-06-сонли маълумотнома) томонидан амалиётга жорий этилиб, 2030 йилда ишлаб чиқариш хажмининг
1,6 баробарга, соф фойданинг 2 баробарга ўсишидан “Кимё саноатини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси” параметрларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Натижада, тармоқда рақамлаштириш бўйича қабул қилинадиган қарорларнинг илмий асосланган ва иқтисодий жиҳатдан ҳисоб-китоб қилинган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ҳамда юқори малакали янги иш ўринларини яратиш имконияти кенгаяди.