Шарипова Шахзода Хасановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Халқаро ижтимоий-иқтисодий муносабатларни ривожлантиришда туризм маданиятининг роли, 09.00.04 - Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fal576
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/13.06.2025.F.178.02 
Илмий раҳбар: Негматова Шахзода Шухратовна, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Саидқосимов Акбар Исаханович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Қобилов Рустам Ражаббоевич фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.  
II. Тадқиқотнинг мақсади туризм маданиятини юксалтириш орқали халқаро ижтимоий-иқтисодий муносабатларни ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий механизмларини очиб бериш ва уни такомиллаштириш бўйича таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туризм маданиятининг халқаро ижтимоий-иқтисодий муносабатларни ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи этномаданий, ижтимоий-иқтисодий омиллар ва рағбатлантирувчи мезонлар иқтисодиётнинг стратегик сектори сифатида қонуниятли жараён бўлиб, халқаро дипломатияни кучайтириши фактуал асосланган; 
туризм маданияти халқаро ижтимоий-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш тизими парадигмасига абдуксия усулида аксиологик ёндашиш ментал хусусиятларни четлаб ўтаётганлиги сабабли бевосита аҳоли маънавий-маданий қадриятларига таъсир кўрсатиши аксиологик, гносеологик, акмеологик жиҳатдан  исботланган;
туризм маданияти такомиллашуви маданиятлараро ҳамкорликнинг ижтимоий-функсионал, аттрактор хусусияти ва миллий тараққиёт консепсиясининг муроса ва консенсусга эришиш тамойилига кўра когерент  боғлиқлиги исботланган;
Янги Ўзбекистонда фуқароларда туризм маданиятини юксалтиришнинг обектив ва субектив асослари ҳисобланган туризм соҳасидаги ислоҳотлар, туризм  этикасини ривожлантириш маданиятлараро мулоқот тамойили, миллий қадриятларни тиклаш ва ривожлантириш кўринишидаги потенсиал имкониятлари куматоид усулида  аниқланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқаро ижтимоий-иқтисодий муносабатларни ривожлантиришда туризм маданиятининг ролини илмий жиҳатдан тадқиқ этиш асосида:
туризм маданиятининг халқаро ижтимоий-иқтисодий муносабатларни ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи этномаданий, ижтимоий-иқтисодий омиллар ва рағбатлантирувчи мезонлар иқтисодиётнинг стратегик сектори сифатида қонуниятли жараён бўлиб, халқаро дипломатияни кучайтириши фактуал асосланганлигига оид хулосалар ва таклиф-тавсиялардан Самарқанд вилояти Туризм бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сони янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-135-сон Қарори 5з-иловаси Самарқанд вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича 2024-йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурда ва ҳудудда туризм соҳасини ривожлантириш дастури ва “Йўл харита”сини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 9-августдаги 03-12-17-5066-сон маълумотномаси). Натижада, 2019-2025-йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш консепсиясининг 3-боби “Туризмни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари” бўйича вазифаларни белгилашда, туризм соҳасида туристик хизматлар рақобатбардошлигига эришиш, Самарқанд вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича 2024-йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширилишида ҳамда туризм маданияти ва ижтимоий-иқтисодий муносабатлар соҳасини оптималлаштиришнинг методологик асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
туризм маданияти халқаро ижтимоий-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш тизими парадигмасига абдуксия усулида аксиологик ёндашиш ментал хусусиятларни четлаб ўтаётганлиги сабабли бевосита аҳоли маънавий-маданий қадриятларига таъсир кўрсатиши аксиологик, гносеологик, акмеологик жиҳатдан  исботланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Самарқанд вилояти “Имкон” фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон тараққиёти марказининг 2022-йилда бажарилган 22/01/01 рақамли “Маҳаллаларда ёшларнинг диний экстремизм ва миссионерлик таъсирига тушиб қолишни олдини олишда давлат органлари билан ижтимоий шерикликни йўлга қўйиш” мавзусидаги амалий гранд лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Самарқанд вилояти “Имкон” фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон тараққиёти марказининг 2024-йил 10-июндаги 24/08-сон маълумотномаси). Натижада, гранд лойиҳасини янада такомиллаштиришга, фуқароларимизда туристик маданиятни шакллантириш ва халқаро ижтимоий-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш орқали мамлакатимиз туристик салоҳиятини  оширишга хизмат қилган;
туризм маданияти такомиллашуви маданиятлараро ҳамкорликнинг ижтимоий-функсионал, аттрактор хусусияти ва миллий тараққиёт консепсиясининг муроса ва консенсусга эришиш тамойилига кўра когерент  боғлиқлиги исботланганлигига оид илмий таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон “Адолат социал-демократик партиясининг 2020-2024-йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурининг ижросини таъминлашда ва маънавий-маърифий тадбирлар дастурининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон “Адолат социал-демократик партиясининг 2024-йил 20-июндаги 01-17/40-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда туризм соҳасини модернизациялашга, мамлакатимизда халқаро ижтимоий-иқтисодий муносабатларни функсионал жиҳатдан оптималлаштиришга доир ижтимоий лойиҳаларни ишлаб чиқаришга оид кўникмаларни шакллантирувчи туризм маданиятини юксалтиришга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда фуқароларда туризм маданиятини юксалтиришнинг обектив ва субектив асослари ҳисобланган туризм соҳасидаги ислоҳотлар, туризм  этикасини ривожлантириш маданиятлараро мулоқот тамойили, миллий қадриятларни тиклаш ва ривожлантириш кўринишидаги потенсиал имкониятларига оид илмий янгилик, методологик тавсиялар ва амалий таклифлардан Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси томонидан 2024-йил эфирга узатилган “Самарқанд-янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” кўрсатув ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 25-июндаги 01-07/163-сон маълумотномаси). Натижада, эшиттириш ва кўрсатувни ссенарийсини мазмунан бойитишга ҳамда ёшларда туризм маданиятини шакллантириш ва халқаро ижтимоий-иқтисодий муносабатларни кучайтиришда прагматик, инновацион ёндашув муҳим омил эканлигини кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish