Хабибуллаева Ширинхон Тохир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон матни

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни рақамли технологиялар асосида такомиллаштириш (“Ўзкимёсаноат” АЖ мисолида)”, 08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция”.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2369.
Илмий раҳбар: и.ф.д., проф.Суюнов Дилмурод Холмуродович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.19/04.07.2023.1.88.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кенжабаев Аман Тургунович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Гулямов Саидаҳрор Саидаҳмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал – Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга мойил.
II.Тадқиқотнинг мақсади рақамли технологиялар асосида кимё саноати тармоғида корпоратив бошқарувнинг институсионал ва функсионал механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
услубий ёндошувга кўра “корпоратив бошқарувни рақамли технологиялар асосида такомиллаштириш” тушунчасига муаллифлик таърифи корпоратив ташкилотларда рақамли технологиялар ёрдамида қарор қабул қилиш жараёнларини тезкорлаштириш, бошқарув жараёнларининг шаффофлигини ошириш, манфаатдор томонлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни самарали ташкил этиш ҳамда ташкилотнинг стратегик мақсадларига эришишни таъминловчи замонавий бошқарув амалиёти нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
кимё саноатидаги акциядорлик жамиятларининг корпоратив бошқарув самарадорлиги кўрсаткичи (CАПМ) га молиявий фаолият харажатлари, заҳира капитали, солиқ тўлагунга қадар фойда, инвестицион капитал ва дебиторлик қарзларининг таъсирини эконометрик баҳолаш асосида, рақамли технологияларни корпоратив бошқарув жараёнларига жорий этиш орқали ушбу омиллар таъсирини оптималлаштириш ва самарадорликни ошириш имконияти илмий асослаб берилган;
ПСЛ-СЕМ алгоритми асосида «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятларининг кузатув кенгашлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш жараёнида, уларнинг тафтиш функсияси ижобий, операсион фаолияти ва рақамли технологияларнинг таъсир доираси салбий таъсирга эга эканлиги аниқлаш орқали кузатув кенгашлари фаолиятига таъсир этувчи яширин омиллар тизимлаштирилган ва уларни тартибга солиш таклифи асосланган;
корпоратив бошқарувини рақамлаштириш асосида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг 2030-йилгача ривожланиш прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Кимё саноати тармоғидаги корпоратив бошқарувни рақамли технологиялар асосида такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
услубий ёндошувга кўра “корпоратив бошқарувни рақамли технологиялар асосида такомиллаштириш” тушунчаси корпоратив ташкилотларда ахборот-коммуникация технологиялари, сунъий интеллект, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва рақамли маълумотларни қайта ишлаш воситалари орқали қарор қабул қилиш жараёнларини тезкорлаштириш, бошқарув жараёнларининг шаффофлигини ошириш, манфаатдор томонлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни самарали ташкил этиш ҳамда ташкилотнинг стратегик мақсадларига эришишни таъминловчи замонавий бошқарув амалиёти нуқтаи назаридан такомиллаштириш таклифи «Ўзкимёсаноат»АЖ томонидан амалиётга  (2025-йил 28-майдаги  22-285-сонли маълумотнома) жорий қилинди. Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзкимёсаноат” АЖ таркибидаги акциядорлик жамиятларда ахборот-коммуникация технологиялари, сунъий интеллект, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва рақамли маълумотларни қайта ишлаш воситалари орқали қарор қабул қилиш жараёнларини тезкорлаштириш, бошқарув жараёнларининг шаффофлигини ошириш, манфаатдор томонлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни самарали ташкил этиш тушунчасидан тармоқ ва корхоналар фаолият консепсиясини ишлаб чиқишда, тизимнинг барча раҳбарлари ва ходимларининг малака ошириши жараёнида уларнинг назарий билим ва амалий кўникмаларни янада кенгайтиришга имкон яратилган; 
кимё саноатидаги акциядорлик жамиятларининг корпоратив бошқарув самарадорлиги кўрсаткичи CАПМга молиявий фаолият харажатлар [-0,051], заҳира капитал [0,16], солиқ тўлагунга қадар фойда [0,02], Инвестед cапитал [0,081], дебиторлик қарзлари [-0,106] ларнинг таъсир коеффисиентларини асослашга оид таклифи «Ўзкимёсаноат»АЖ томонидан амалиётга  (2025-йил 28-майдаги  22-285-сонли маълумотнома) жорий этилиши натижасида “Навоиазот” АЖ корпоратив бошқарув самарадорлигини 10 фоизга ёки 15,3 млрд. сўмга оширишга, корхона фаолиятини бозор талабларига кўра мувофиқликка эришиш, ташқи муҳитга мослаштириш, юк ташиш имкониятларини ҳисобга олиш ва оптимал фойда ҳажмини 8 фоизга ёки 23,5 млрд. сўмга ошириш имкони яратилган. Бу эса корхонанинг бозор талабларига мослашиш, рақобатбардошлигини ошириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва ишчи-ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни яхшилаш имконини яратади;
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятларининг корпоратив бошқарув тизимида ПСЛ-СЕМ алгоритми асосида Кенгаш операсион фаолиятининг салбий (Ф2=-0,174), Кенгашнинг тафтиш функсияси ижобий (Ф3=0,166), Кенгашга рақамли технологияларнинг таъсир доираси салбий (Ф4=-0,203) таъсирларини аниқлаш орқали кузатув кенгашининг бошқарув даражасига таъсир кўрсатувчи яширин омилларни тартибга солиш таклифи «Ўзкимёсаноат»АЖ томонидан амалиётга  (2025-йил 28-майдаги  22-285-сонли маълумотнома) жорий қилинди. Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Навоиазот” АЖда рақамли платформалардан фойдаланиш асосида корхонани ривожлантириш стратегияларини такомиллаштириш ва яширин омиллар аниқлангани туфайли бошқарувнинг шаффофлигини ошириш имкони яратилган;
корпоратив бошқарувини рақамлаштириш асосида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг 2030-йилгача ривожланиш прогноз кўрсаткичлари таклифи «Ўзкимёсаноат»АЖ томонидан амалиётга  (2025-йил 28-майдаги  22-285-сонли маълумотнома) жорий этилиши натижасида соф фойданинг 9,88 фоизга ўсиши аниқланиб, корпоратив бошқарувни рақамли технологиялар асосида такомиллаштириш бўйича узоқ истиқболдаги кўрсаткичларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган. Бу давлат бюджети учун солиқ тушумларининг ўсишига, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, инфратузилмага қўшимча инвестициялар киритиш, илғор технологияларни жалб қилиш ва янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish