Тошалиева Саодат Тохировнанинг
фанлари доктори (DSc) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақаларни  иқтисодий ривожлантиришнинг методологик асослари”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Iqt448.
Илмий маслахатчи: илмий маслахатчисиз.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Кадиров Абдурашид Маджитович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мадрахимов Қахрамон Эгамберганович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақаларни иқтисодий ривожлантиришнинг методологик асосларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги. 
минтақаларнинг иқтисодий ривожланишига таъсир қилувчи омиллар тизими аҳамиятлилик даражаси бўйича “асосий ҳаракатлантирувчи”, “барқарор ривожланишни таъминловчи” ва “иқтисодий фаоллик учун табиий ва ижтимоий асос яратувчи” омиллар гуруҳларига ажратиш асосида такомиллаштирилган; 
минтақавий иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолатини комплекс баҳолашнинг композит кластерли индекс ( ), иқтисодий динамика-интеграл индекси ( ), САМ самарадорлик индекси ( ) ҳамда меҳнат унумдорлиги ва бандлик самарадорлиги индекси ( ) усуллари ишлаб чиқилган;
ҳудудларни базавий таҳлил қилиш, салоҳият ва рақобат устунликларини аниқлаш, сенарий ва прогноз моделлаш, стратегия ва кластер асосида ривожлантириш, мониторинг, иқтисодий таъсирни баҳолаш ва қайта алоқа босқичларини қамраб олган минтақаларни иқтисодий ривожлантиришнинг комплекс интеграллашган методологияси таклиф этилган;
минтақаларнинг иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланишга асосланган консептуал модел ва минтақалар иқтисодиётини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизми асосида ҳудудларнинг ўзаро интегратсия қилиш, инвестицион муҳитнинг жозибадорлигини ошириш ва ижтимоий фаровонликни мустаҳкамлашнинг “ихтисослашув – самарадорлик – барқарорлик” модели таклиф этилган;
Ўзбекистон минтақалари иқтисодиётининг ривожланиш истиқболларини белгиловчи асосий кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлиги асосида 2025-2030-йилларга мўлжалланган узоқ муддатли прогноз сенарийлари ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақаларни иқтисодий ривожлантиришнинг методологик асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақаларнинг иқтисодий ривожланишига таъсир қилувчи омиллар тизими аҳамиятлилик даражаси бўйича “асосий ҳаракатлантирувчи”, “барқарор ривожланишни таъминловчи” ва “иқтисодий фаоллик учун табиий ва ижтимоий асос яратувчи” омиллар гуруҳларига ажратиш таклифи  Сурхондарё вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий этилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 5-сентябрдаги 01/012-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида вилоят иқтисодиётининг ривожланишига таъсир этувчи омилларни аниқлаш, аҳамиятлилиги бўйича тизимлаштирган ҳолда уларнинг таъсир самарасини оширишга доир чора-тадбирларни такомиллашувига олиб келган;
минтақавий иқтисодиётнинг ривожланиш ҳолатини комплекс баҳолашнинг композит кластерли индекс ( ), иқтисодий динамика-интеграл индекси ( ), САМ самарадорлик индекси ( ) ҳамда меҳнат унумдорлиги ва бандлик самарадорлиги индекси ( ) усуллари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий этилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 5-сентябрдаги 01/012-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф амалиётга жорий этилиши натижасида вилоят иқтисодиётининг ривожланиш ҳолатини комплекс баҳолаш ва шу асосида олинадиган хулосаларнинг аниқлик даражасининг 5-8 фоизга яхшиланишига эришилган;
ҳудудларни базавий таҳлил қилиш, салоҳият ва рақобат устунликларини аниқлаш, сенарий ва прогноз моделлаш, стратегия ва кластер асосида ривожлантириш, мониторинг, иқтисодий таъсирни баҳолаш ва қайта алоқа босқичларини қамраб олган минтақаларни иқтисодий ривожлантиришнинг комплекс интеграллашган методологияси Сурхондарё вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий этилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 5-сентябрдаги 01/012-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудий иқтисодиётни ривожлантиришнинг тартиб-тамойилларини ишлаб чиқишнинг услубий асосларини такомиллаштириш имкони яратилган;
минтақаларнинг иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланишга асосланган консептуал модел ва минтақалар иқтисодиётини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизми асосида ҳудудларнинг ўзаро интегратсия қилиш, инвестицион муҳитнинг жозибадорлигини ошириш ва ижтимоий фаровонликни мустаҳкамлашнинг “ихтисослашув – самарадорлик – барқарорлик” модели Сурхондарё вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий этилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 5-сентябрдаги 01/012-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида вилоятнинг иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг консептуал асослари ва унинг ташкилий-иқтисодий механизми ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон минтақалари иқтисодиётининг ривожланиш истиқболларини белгиловчи асосий кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлиги асосида 2025-2030-йилларга мўлжалланган узоқ муддатли прогноз сенарийлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий этилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 5-сентябрдаги 01/012-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудни иқтисодий ривожлантиришнинг чора-тадбирлари ва прогнозлари асосида узоқ муддатли даврдаги истиқбол кўрсаткичларнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish