Шамуротов Сабиржон Базарбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа аграр секторида сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг эконометрик моделлари (Хоразм вилояти мисолида)”, 08.00.06 - “Эконометрика ва статистика”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt4966.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Илйос Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Сауханов Жонибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Раҳимов Заҳиджон Тайирович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилояти аграр секторида барқарор қишлоқ хўжалиги маҳсулот етиштиришни таъминлашда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа аграр секторида таққослама сув ресурслари самарадорлик кўрсаткичини ДЕА (маълумотлар муҳити таҳлили) моделига кўра юқори (0,86-1,00 балл) ўрта (0,71-0,85 балл) қуйи (0,55-0,70 балл) даражаларда баҳолаш ёндашуви таклиф қилинган;
Хоразм вилояти туманлар кесимида қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминланганлик даражасининг қишлоқ хўжалигида таққослама сув ресурслари самарадорлиги кўрсаткичига таъсирини баҳолаш бўйича Боғот тумани учун y= 0,47lnx_1-1,31lnx_2+0.94lnx_3, Қўшкўпир тумани учун y= 1.29-0.22lnx_1+0,13lnx_2-0,02lnx_3, Ҳазорасп тумани учун Y=0,95- 0.02lnx_1-0.04lnx_3, Шовот тумани учун y= 1,86 -0,3lnx_1+0.13lnx_3 ва Янгибозор тумани учун y=1,23- 0,39lnx_1+0,07lnx_2+0.31lnx_3 кўп омилли регрессия моделлари ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалик ерлар таркибидаги лазерли текисланган майдон улуши ва сув тежовчи технологиялар қўлланилган майдон улуши AgWP=1786,46 + 135,28ln(LevWST)+3123,15(LevLAA), каналлар бетонлаштириш даражаси y=4104,6 + 569,76ln(LevCC) қишлоқ хўжалиги сув самарадорлиги кўрсаткичига таъсирини баҳолаш моделлари ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалиги сув ресурсларидан самарадорлик кўрсаткичи (wатер продуcтивитй), қишлоқ хўжалик ерлар таркибидаги лазерли текисланган майдон миқдори, сув тежовчи технологиялар қўлланилган майдон миқдори, бетонлаштирилган каналлар узунлиги бўйича 2025-2029-йилларга прогноз кўрсаткичлари ҳисоблаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа аграр секторида сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг эконометрик моделлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақа аграр секторида таққослама сув ресурслари самарадорлик кўрсаткичини ДЕА (маълумотлар муҳити таҳлили) моделига кўра юқори (0,86-1,00 балл) ўрта (0,71-0,85 балл) қуйи (0,55-0,70 балл) даражаларда баҳолаш бўйича таклиф Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 3-сентябрдаги 05-6-09/8915-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш жараёнида ҳудуд таққослама сув ресурсларидан самарали фойдаланиш кўрсаткичига кўра ҳудудга мос экин турларини ва оптимал миқдорини танлашда хизмат қилган;
Хоразм вилояти туманлар кесимида қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминланганлик даражасининг қишлоқ хўжалигида таққослама сув ресурслари самарадорлиги кўрсаткичига таъсирини баҳолаш бўйича Боғот тумани учун y= 0,47lnx_1-1,31lnx_2+0.94lnx_3, Қўшкўпир тумани учун y= 1.29-0.22lnx_1+0,13lnx_2-0,02lnx_3, Ҳазорасп тумани учун Y=0,95- 0.02lnx_1-0.04lnx_3, Шовот тумани учун y= 1,86 -0,3lnx_1+0.13lnx_3 ва Янгибозор тумани учун y=1,23- 0,39lnx_1+0,07lnx_2+0.31lnx_3 кўп омилли регрессия моделлари бўйича берилган таклиф Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 3-сентябрдаги 05-6-09/8915-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф Боғот тумани, Қўшкўпир тумани, Ҳазорасп ва Шовот туманларида қишлоқ хўжалиги техникаларини миқдор ва сифат жиҳатидан ошириш таққослама сув ресурслари самарадорлигини ошириш имконини берган;
қишлоқ хўжалик ерлар таркибидаги лазерли текисланган майдон улуши ва сув тежовчи технологиялар қўлланилган майдон улуши AgWP=1786,46 + 135,28ln(LevWST)+3123,15(LevLAA), каналлар бетонлаштириш даражаси AgWP=4104,6 + 569,76ln(LevCC) қишлоқ хўжалиги сув самарадорлиги кўрсаткичига таъсирини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган моделлари бўйича берилган таклиф Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 3-сентябрдаги 05-6-09/8915-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётда қўллаш қишлоқ хўжалигида сув ресурсларини баҳолаш самарадорлигини баҳолаш бўйича тузилган кўп омилли регрессион модел натижаларига кўра сув тежовчи технологияларни қўллаш даражасини 1 фоизга ошириш 1 м3 сувга тўғри келадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реал баҳода 16,35 сўм (номинал баҳода 95,16 сўм)га, лазерли текисланган майдон даражасини 1 фоизга ошириш 1 м3 сувга тўғри келадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реал баҳода 31,23 сўм (номинал баҳода 181,74 сўм)га, каналлар бетонлаштириш даражасини 1 фоизга ошириш 1 м3 сувга тўғри келадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реал баҳоларда 199,52 сўм (номинал баҳоларда 1161,34 сўм)га оширишга хизмат қилган;
қишлоқ хўжалиги сув ресурсларидан самарадорлик кўрсаткичи (wатер продуcтивитй), қишлоқ хўжалик ерлар таркибидаги лазерли текисланган майдон миқдори, сув тежовчи технологиялар қўлланилган майдон миқдори, бетонлаштирилган каналлар узунлиги 2025–2029-йилларга прогноз кўрсаткичлари бўйича берилган таклиф Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 3-сентябрдаги 05-6-09/8915-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз натижалари қишлоқ хўжалигида сув ресурслари самарадорлиги бўйича кўрсаткичларини ишлаб чиқишга хизмат қилган.