Аллаберганов Оллаберган Арсланбековичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбекистон ССРда совет ҳокимиятининг ижтимоий таъминот сиёсати (1945 – 1991 йилларда Хоразм вилояти мисолида)” мавзусидаги, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Tar1887.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бобоев Феруз Сайфуллоевич, тарих фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кошанов Бахит Абдикеримович тарих фанлари доктори, профессор; Саидов Санжар Шавкатович сиёсий фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Хоразм Маъмун академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. 1945–1991-йилларда Ўзбекистон ССРда Совет ҳокимиятининг ижтимоий таъминот сиёсатини Хоразм вилояти мисолида ёритиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ўзбекистон ССРда Совет ҳокимиятининг ижтимоий таъминот сиёсати мазмун моҳияти бевосита Совет Иттифоқи манфатларига хизмат қиладиган аҳоли қатламларига йўналтирилганлиги, Ўзбекистон ССРда ижтимоий таъминот тизимининг шаклланиши узоқ тарихий жараён сифатида уч асосий босқичдан иборат эканлиги, ижтимоий таъминот тизими Совет Иттифоқининг қонун-қоидалари асосида шаклланган бўлиб, Ўзбекистон ССРдаги ижтимоий таъминот механизмини амалга оширувчи ташкилотлари тўгʻрисидаги маълумотлар асослаб берилган; 
Совет ҳокимиятининг Хоразм вилояти шаҳар ва қишлоқларида оналар ва болаларга қаратилган ижтимоий таъминот сиёсатидан кўзланган асосий мақсад – аҳоли сонини кўпайтириш, аёлларни ишлаб чиқаришга фаол жалб қилиш, кўп болали оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва шу тариқа Совет давлати ўз мафкуравий гʻоялари сингдирилган аҳоли қатламини шакллантиришни кўзлаганлиги таҳлилий нуқтайи назардан ўрганилган;
Совет ҳокимияти даврида Хоразм вилояти қишлоқларида ижтимоий таъминот соҳасидаги муаммо, зиддиятлар асосан ўзаро ёрдам кассалари, пенсия ва нафақа тизими ҳамда тиббий хизмат соҳаларида яққол намоён бўлганлиги, шунингдек, Хоразм вилояти қишлоқларида ишсизлик масаласи икки босқичда кечганлиги: биринчи босқичда (1945–1967) ишчи кучи етишмаслиги кузатилиб, уруш ногиронлари, ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш чоралари кўрилганлиги, иккинчи босқичда (1968–1991) аҳоли сонининг ўсиши, пенсия ислоҳоти ва иш ўринларининг қисқариб бориши натижасида ишсизликнинг кескин ортганлиги архив ҳужжатлари асосида очиб берилган;
Хоразм вилоятида ижтимоий таъминот сиёсати биринчи маротаба шаҳарлардаги ва қишлоқлардаги ижтимоий таъминот сиёсати сифатида алоҳида йўналишга ажратиб ўрганилди. Шунингдек, шаҳарларда қишлоқларга нисбатан ижтимоий таъминот сиёсати яхши ёʻлга қўйилганлиги қиёсий таҳлилий нуқтайи назардан далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон ССРда совет ҳокимиятининг ижтимоий таъминот сиёсати (1945 - 1991 йилларда Хоразм вилояти мисолида) мавзуси бўйича чиқарилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида: 
Ўзбекистон ССРда Совет ҳокимиятининг ижтимоий таъминот сиёсати мазмун моҳияти бевосита Совет Иттифоқи манфаатларига хизмат қиладиган аҳоли қатламларига йўналтирилганлиги, Ўзбекистон ССРда ижтимоий таъминот тизимининг шаклланиши узоқ тарихий жараён сифатида уч асосий босқичдан иборат эканлиги, ижтимоий таъминот тизими Совет Иттифоқининг қонун-қоидалари асосида шаклланган бўлиб, Ўзбекистон ССРдаги ижтимоий таъминот механизмини амалга оширувчи ташкилотлари тўгʻрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадикомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2024-2025 йилларда эфирга узатилган “Тарих кўзгуси”, “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурлар ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 25-августдаги 05-09-1301-сон далолатномаси). Тадқиқот натижалари, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар 1945-1991 йилларда Ўзбекистон ССРда совет ҳокимиятининг ижтимоий таъминот сиёсатини Хоразм вилояти мисолида ёритишга хизмат қилган;
 Совет ҳокимиятининг Хоразм вилояти шаҳар ва қишлоқларида оналар ва болаларга қаратилган ижтимоий таъминот сиёсатидан кўзланган асосий мақсад – аҳоли сонини кўпайтириш, аёлларни ишлаб чиқаришга фаол жалб қилиш, кўп болали оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва шу тариқа Совет давлати ўз мафкуравий гʻоялари сингдирилган аҳоли қатламини шакллантиришни кўзлаганлиги таҳлилий нуқтайи назардан ўрганилган. Ушбу илмий янгиликлар Ўзбекистон Миллий телерадикомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2024-2025 йилларда эфирга узатилган “Тарих кўзгуси”, “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурлар ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 25-августдаги 05-09-1301-сон далолатномаси). Тақдим этилган материаллар кўрсатувлар мазмунини мукаммаллаштиришга, илмий далиллар билан бойитишга хизмат қилган;
Совет ҳокимияти даврида Хоразм вилояти қишлоқларида ижтимоий таъминот соҳасидаги муаммо, зиддиятлар асосан ўзаро ёрдам кассалари, пенсия ва нафақа тизими ҳамда тиббий хизмат соҳаларида яққол намоён бўлганлиги, шунингдек, Хоразм вилояти қишлоқларида ишсизлик масаласи икки босқичда кечганлиги: биринчи босқичда (1945–1967) ишчи кучи етишмаслиги кузатилиб, уруш ногиронлари, ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш чоралари кўрилганлиги, иккинчи босқичда (1968–1991) аҳоли сонининг ўсиши, пенсия ислоҳоти ва иш ўринларининг қисқариб бориши натижасида ишсизликнинг кескин ортганлиги архив ҳужжатлари асосида очиб берилганлиги тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2025-йил 07-августдаги 10/1776-сон маʼлумотномаси). Мазкур илмий натижалар лойиҳа доирасида тайёрланган дастур, монография ва электрон ресурсларни мазмунан бойитиш имконини берган;
Хоразм вилоятида ижтимоий таъминот сиёсати биринчи маротаба шаҳарлардаги ва қишлоқлардаги ижтимоий таъминот сиёсати сифатида алоҳида йўналишга ажратиб ўрганилди. Шунингдек, шаҳарларда қишлоқларга нисбатан ижтимоий таъминот сиёсати яхши ёʻлга қўйилганлиги қиёсий таҳлилий нуқтайи назардан далилланган. Мазкур диссертация илмий натижалари, амалий таклиф ва таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Қуроли кучлар музейи манбаларини бойитишда кенг фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2025-йил 07-августдаги 10/1776-сон маʼлумотномаси). Тадқиқот негизида шаклланган амалий таклиф ва тавсияларнинг қўлланилиши Ўзбекистон ССРда совет ҳокимиятининг ижтимоий таъминот сиёсатини ўрганишга оид илмий амалий асосларни очиб беришга хизмат қилади. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish