Давронов Абдулоҳ Норпўлат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ҳарбий кадрлар тайёрлаш тарихи (1992-2020 йй.)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tar668
Илмий раҳбар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Қобулов Эшболта Атамурадович, тарих фанлари доктори, профессор, Ерметов Аваз Абдуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1992–2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида Қуролли кучларнинг шаклланиши ва ҳарбий таълимнинг ривожланиш тарихини илмий жиҳатдан таҳлил қилиш ва баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Мустақилликнинг дастлабки йилларида армияда бошқарувнинг сусайиши, унинг назоратдан чиқиши жамият учун хатарли эканлигини англаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси раҳбариятининг мудофаа соҳасида амалий ҳаракатларнинг бошланиши мамлакат мудофаасини таъминлаш баробарида давлатнинг ҳарбий стратегик сиёсатининг шаклланишига замин яратганлиги асосланган;
мудофаа тизимига профессионал даражадаги ҳарбийларни тайёрлаш ва амалиёт жараёнига йўналтириш тузилмаси, касбий фаолиятга тайёрлашни таъминлашга хизмат қилувчи касбий ва шахсий омилларнинг аҳамиятли жиҳатлари орқали асослаб берилган;
Қуролли кучлар тизимида ҳарбий ватанпарварлик тарбияси масалалари ўз вақтида қатъийлик билан ҳал қилиниб, ҳарбий ватанпарварлик тарбиясининг ривожланиши бой миллий маданий-тарихий анъаналарга, урф-одатлар ҳамда умумбашарий қадриятларга асосланган ҳолда амалга оширилганлиги исботланган;
ҳарбий таълим муассасаларида замон талабларига жавоб берадиган ислоҳотларни ўтказиш, ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, намунали хизмати учун муносиб рағбатлантиришнинг тизимли ташкил этилиши Ўзбекистон ёшлари онгида ҳарбий-ватанпарварлик иммунитетини шакллантиришнинг тарғибот технологияси сифатида амал қилиши асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг шаклланиши ва ҳарбий таълимнинг ривожланиш тарихи бўйича ишлаб чиқарилган хулоса ва таклифлар асосида:
Ўзбекистонда қабул қилинган қонунлар, фармонлар, қарорлар, йўриқномалар ҳамда низомларнинг ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга таъсир этган омиллар, тарих фанида тан олинган методология ва фанлараро ёндашувлар асосида ХХ аср охири ва ХХИ аср бошларида Ўзбекистон Республикасида ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизмининг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги зиддиятли муаммолари тадқиқ этишда қўлланилиши мумкин бўлган назарий-услубий жиҳатлар, олий ва ўрта махсус маълумотли ҳарбий кадрлар тайёрлайдиган ўқув юртлари фаолиятини ўзига хос жиҳатларига оид илмий-тарихий маълумотларга сосланган ҳолда амалга оширилганлигига оид натижалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалидаги 2024 йил январда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2024-йил 7-февралдаги 02-28-185-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши телетомошабинларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар тизимининг 1992–2020-йиллардаги ташкил топиш тарихи, ундаги ислоҳотлар ва ҳарбий ватанпарварлик тарбияси масалаларининг йўлга қўйилиши борасидаги тасаввурларини кенгайтиришга имкон берган.
Мудофаа тизимида профессионал даражадаги ҳарбийларни тайёрлаш ва амалиёт жараёнига йўналтириш каби маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2024-йил 7-февралдаги 02-28-185-сондаги маълумотномаси). Натижада ёшларга касбий тайёргарлик, ҳарбий кадрлар тайёрлаш жараёнининг аҳамияти тўғрисидаги салоҳиятини оширишга хизмат қилган.
Қуролли кучлар тизимида ҳарбий ватанпарварлик тарбияси масалалари ўз вақтида қатъиятлик билан ҳал қилиниб, ҳарбий ватанпарварлик тарбиясининг ривожланиши, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини ривожлантириш, ҳарбийлар, ватан ҳимоячиларига ҳурмат уйғотиши, ватанни ҳимоя қилишни энг шарафли бурч эканлигини кенг тарғиб қилиш каби материаллардан фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 12-сентябрдаги 974-сонли маълумотномаси). Натижада ҳарбий ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини ёшлар онгига сингдиришга хизмат қилган.
Ҳарбий таълим муассасаларида замон талабларига жавоб берадиган ислоҳотларни ўтказиш, ҳарбий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, намунали хизмати учун муносиб рағбатлантиришнинг тизимини ташкил этилиши каби маълумотлардан Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИВ йўналиши “Ватанпарварлик” туйғуларини ривожлантиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш доирасида фойдаланилган. (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 12-сентябрдаги 974-сонли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон ёшлари онгида ҳарбий-ватанпарварлик иммунитетини шакллантиришнинг тарғибот технологияси сифатида амал қилиш лозимлиги кўрсатиб берилган.