Ҳамраева Наргиза Шодиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Абулғози Баҳодирхоннинг илмий мероси ва унинг тарихий аҳамияти”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2020.4.PhD/Tar774
Илмий раҳбар: Воҳидов Шодмон Хусенович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат унверситети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Қабулов Эшболта Атамуратович, тарих фанлари доктори, профессор, Султонов Ўктамбек Абдуғаниевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Абулғозий Баходирхоннинг тарихий – илмий мероси бўйисҳа бугунга қадар тўпланган билимлар динамикасини таҳлил этиш, мавзу бўйисҳа мавжуд маълумотларни илмий муомолага киритиш жараёнида илмий ёндошувлар, қарашлар ва замонавий муаммоларни осҳиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Хива хонлиги тарихи деярли беш аср давомида шаклланган мураккаб сиёсий, иқтисодий ва маданий жараёнларини ўрганишда Ўтамиш Ҳожи, Абулғози Баҳодирхон, Мунис, Огаҳий ва Баёний каби маҳаллий тарихчилар томонидан яратилган асарлар муҳим манба сифатида алоҳида аҳамиятга эгалиги, “Хонлар тарихи”, “Хоразмнинг таърифи” ва “Тарих бўйича рисола” сингари манбалар эса хонликнинг сиёсий тузилиши, ижтимоий-иқтисодий ҳолати ва маданий тараққиёти, шунингдек, В.В. Бартолд, Н.И. Веселовский, С.В. Жуковский каби рус ва ғарбий олимларнинг кузатувлари ҳам Хива тарихининг илмий таҳлилида муҳим ўрин тутиши, мустақиллик даврида ушбу тарихни янгича ёндашув асосида ўрганишга доир тадқиқотлар янада фаоллашганлиги, айниқса, Элбарсхон бошчилигидаги озодлик ҳаракати ва Хоразмнинг мустақил сиёсий марказ сифатида шаклланиши жараёнида юзага келган сиёсий кучлар ўртасидаги рақобат тарихий ҳужжатлар асосида чуқур таҳлил қилинган;
Абулғози Баҳодирхон туркий халқларнинг тарихий, маданий ва илмий меросида муҳим ўрин тутган давлат арбоби, тарихчи ва адиб сифатида ажралиб туриши, унинг “Шажарайи турк” асари орқали Хива хонлиги тарихида юз берган сиёсий беқарорлик, оилавий низолар ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари ҳақида бой манба эканлиги, шунингдек, Хива хонлиги ХВИ–ХИХ асрларда ўзига хос маъмурий бошқарув тизими, қудратли хонлар томонидан амалга оширилган ислоҳотлар ва қабила зодагонлари билан мураккаб муносабатлар тизими орқали яшаб келганлиги, айниқса Абулғози Баҳодирхон даврида марказий ҳокимиятни мустаҳкамлашга, бошқарув лавозимларини тартибга солишга ва давлатни барқарорлаштиришга қаратилган чуқур ислоҳотлар амалга оширилганлиги тарихий манбаларга таянилган ҳолда асосланган;
Абулғози Баҳодирхон ўзининг “Шажарайи тарокима” ва “Шажарайи турк” асарлари билан нафақат Хива хонлигининг сиёсий тарихида, балки Марказий Осиё адабий ва илмий тафаккурида ҳам чуқур из қолдирганлиги, у яратган асарлар туркий халқларнинг келиб чиқиши, маданияти, тили, урф-одатлари ва сиёсий ҳаётига доир нодир маълумотлар манбаи сифатида бугунги кунгача илмий аҳамиятини йўқотмаганлиги, асарларининг ўзбек, рус, турк, немис ва француз тилларига таржима қилиниши, уларнинг қўлёзма нусхаларининг дунёнинг турли кутубхоналарида сақланиши, ҳамда турли олимлар томонидан изчил ўрганилиши ҳақидаги маълумотлар умумлаштирилган;
“Шажарайи турк” асари Хива хонлигининг ХВИИ асрда қўшни давлатлар билан олиб борган сиёсий, ҳарбий, дипломатик ва маданий алоқаларини ёритувчи илк тарихий манбалардан бири эканлиги, унда Хива-Бухоро урушлари, уларнинг оқибатида юзага келган миграция жараёнлари, икки хонлик ўртасидаги дипломатик ҳамда маданий алоқалар батафсил тасвирланади, шунингдек, “Шажарайи тарокима” ва “Шажарайи турк” асарларида келтирилган этнографик, тарихий ва хўжалик ҳаётига оид маълумотлар, шунингдек, бошқа тарихий манбалар асосида, Хоразм халқи ўзининг тил, урф-одат, маданият ва сиёсий онг жиҳатидан мустаҳкам этник бирликка эга халқ сифатида шаклланганлиги тарихий манбалар асосида таҳлил қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хива хонлиги тарихи деярли беш аср давомида шаклланган мураккаб сиёсий, иқтисодий ва маданий жараёнларини ўрганишда Ўтамиш Ҳожи, Абулғози Баҳодирхон, Мунис, Огаҳий ва Баёний каби маҳаллий тарихчилар томонидан яратилган асарлар муҳим манба сифатида алоҳида аҳамиятга эгалиги, “Хонлар тарихи”, “Хоразмнинг таърифи” ва “Тарих бўйича рисола” сингари манбалар эса хонликнинг сиёсий тузилиши, ижтимоий-иқтисодий ҳолати ва маданий тараққиёти, шунингдек, В.В. Бартолд, Н.И. Веселовский, С.В. Жуковский каби рус ва ғарбий олимларнинг кузатувлари ҳам Хива тарихининг илмий таҳлилида муҳим ўрин тутиши, мустақиллик даврида ушбу тарихни янгича ёндашув асосида ўрганишга доир тадқиқотлар янада фаоллашганлиги, айниқса, Элбарсхон бошчилигидаги озодлик ҳаракати ва Хоразмнинг мустақил сиёсий марказ сифатида шаклланиши жараёнида юзага келган сиёсий кучлар ўртасидаги рақобат оид хулосалардан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди фаолиятида фойдаланилган. (Халқаро Олтин мерос хайрия жамоат фондининг 2022-йил 24.09 даги 01-35 сонли далолатномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши Абулғози Баҳодирхон илмий–маданий меросининг аҳамиятини янада сҳуқурроқ тасавур этишга хизмат қилган;
Абулғози Баҳодирхон туркий халқларнинг тарихий, маданий ва илмий меросида муҳим ўрин тутган давлат арбоби, тарихчи ва адиб сифатида ажралиб туриши, унинг “Шажарайи турк” асари орқали Хива хонлиги тарихида юз берган сиёсий беқарорлик, оилавий низолар ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари ҳақида бой манба эканлиги, шунингдек, Хива хонлиги ХВИ–ХИХ асрларда ўзига хос маъмурий бошқарув тизими, қудратли хонлар томонидан амалга оширилган ислоҳотлар ва қабила зодагонлари билан мураккаб муносабатлар тизими орқали яшаб келганлиги, айниқса Абулғози Баҳодирхон даврида марказий ҳокимиятни мустаҳкамлашга, бошқарув лавозимларини тартибга солишга ва давлатни барқарорлаштиришга қаратилган чуқур ислоҳотлар амалга оширилганлигига оид хулосалардан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди фаолиятида фойдаланилган. (Халқаро Олтин мерос хайрия жамоат фондининг 2022 йил 24.09 даги 01-35 сонли далолатномаси). Натижаларнинг жорий этилиши аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида илмий билимларнинг бойишга хизмат қилган;
Абулғози Баҳодирхон ўзининг “Шажарайи тарокима” ва “Шажарайи турк” асарлари билан нафақат Хива хонлигининг сиёсий тарихида, балки Марказий Осиё адабий ва илмий тафаккурида ҳам чуқур из қолдирганлиги, у яратган асарлар туркий халқларнинг келиб чиқиши, маданияти, тили, урф-одатлари ва сиёсий ҳаётига доир нодир маълумотлар манбаи сифатида бугунги кунгача илмий аҳамиятини йўқотмаганлиги, асарларининг ўзбек, рус, турк, немис ва француз тилларига таржима қилиниши, уларнинг қўлёзма нусхаларининг дунёнинг турли кутубхоналарида сақланиши, ҳамда турли олимлар томонидан изчил ўрганилиши ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” Давлат унитар корхонасининг 2022-йил 13-майдаги 02-31-622-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши Абулғози Баҳодирхоннинг илмий меросини маданий, ҳарбий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан ўзига хос томонлари бўйисҳа аниқ хулосалар сҳиқариш имконини берган;
“Шажарайи турк” асари Хива хонлигининг ХВИИ асрда қўшни давлатлар билан олиб борган сиёсий, ҳарбий, дипломатик ва маданий алоқаларини ёритувчи илк тарихий манбалардан бири эканлиги, унда Хива-Бухоро урушлари, уларнинг оқибатида юзага келган миграция жараёнлари, икки хонлик ўртасидаги дипломатик ҳамда маданий алоқалар батафсил тасвирланади, шунингдек, “Шажарайи тарокима” ва “Шажарайи турк” асарларида келтирилган этнографик, тарихий ва хўжалик ҳаётига оид маълумотлар, шунингдек, бошқа тарихий манбалар асосида, Хоразм халқи ўзининг тил, урф-одат, маданият ва сиёсий онг жиҳатидан мустаҳкам этник бирликка эга халқ сифатида шаклланганлигига доир илмий маълумотлардан Ўзбекистон телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” Давлат унитар корхонасининг 2022-йил 13-майдаги 02-31-622-сон маълумотномаси). Ушбу маълумотлар томошабинларда Хива хонлигининг ХВИИ асрда қўшни давлатлар билан олиб борган сиёсий, ҳарбий, дипломатик ва маданий алоқалари ҳақида умумий маълумотлар шаклланишига хизмат қилган.