Абдураззахов Абдурасул Абдураззаховичнинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш воситаси сифатида спорт-соғломлаштириш туризми дастурини такомиллаштириш”, 13.00.04 - Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Ped8870.
Илмий раҳбар: Мирзанов Шерзод Сирлибоевич педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратулла Иноятович биология фанлари доктори, профессор; Мухаммадиев Комил Бурхонович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тадқиқотнинг мақсади Олий таълим муасаслари жисмоний тарбия тизимида спорт-соғломлаштириш туризми воситаларини қўллаш орқали талабаларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш услубиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жисмоний тарбия машғулотларида туристик турмуш малакаларини визуал динамик тарзда ҳордиқ ва жисмоний ҳаракат муҳитини вариатив қўллаш ҳисобига самарали ривожлантиришга йўналтирилган машқлар мажмуасини туризм билан шуғулланувчи талабаларнинг функсионал кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида юкламалар беришни бошқариш жараёни такомиллаштирилган;
спорт-соғломлаштириш туризми машғулотлари жараёнида талабаларнинг жисмоний сифатларини (куч, тезкорлик, чаққонлик, чидамлилик, эгилувчанлик) ривожлантиришга йўналтирилган, туризм элементларини ўз ичига олган ҳаракатли ўйинларни саралаш орқали ва уларни табақалаштирилган ҳолда қўллаш методикасини ишлаб чиқиш ҳисобига жисмоний сифатларни ошириш имконияти кенгайтирилган;
талабаларнинг жисмоний ва функсионал имкониятларини ривожлантириш, уларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда спорт-соғломлаштириш туризмини таълим жараёнига самарали интеграция қилиш мақсадида “Спорт-соғломлаштириш туризми” мобил иловасини тайёргарлик жараёнига киритиш ҳисобига мустақил таълим машғулотларини ташкил этиш методикаси такомиллаштирилган;
“спорт-соғломлаштириш туризми” дастури асосида жисмоний сифатларни ривожлантиришга йўналтирилган махсус жисмоний машқлар комплекси ва туристик фаолиятга хос ҳаётий-амалий кўникмаларнинг (табиий шароитда ҳаракатланиш, лагер базасини ташкил этиш, йўналишни аниқлаш, харита ва компасдан фойдаланиш) вариатив қўллаш ҳисобига талабаларнинг жамоа бўлиб ишлаш кўникмалари ривожлантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаси талабаларининг дарсдан ташқари машғулотларида жисмоний тайёргарлигини ривожлантиришга қаратилган спорт-соғломлаштириш туризмидан фойдаланиш натижасида олинган илмий натижалар асосида:
спорт-соғломлаштириш туризми машғулотлари жараёнида талабаларнинг жисмоний сифатларини (куч, тезкорлик, чаққонлик, чидамлилик, эгилувчанлик) ривожлантиришга йўналтирилган, туризм элементларини ўз ичига олган ҳаракатли ўйинларни саралаш ва уларни табақалаштирилган ҳолда қўллаш методикаси бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабалари билан ўтказиладиган туризм машғулотларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 23-сентябрдаги 02-16/10188-сон маълумотномаси), (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 20-июндаги 03-10-17/532475-сон маълумотномаси). Натижада, соғломлаштириш туризми билан шуғулланувчи талабаларнинг жисмоний тайёргарлик кўрсаткичи
11,4 % га, функсионал ҳолати эса 8,1 % га яхшиланишига эришилган;
жисмоний тарбия машғулотларининг услубий тузилмасида туристик турмуш малакаларини визуал динамик тарзда самарали ривожлантиришга йўналтирилган машқлар мажмуасини ҳордиқ ва жисмоний ҳаракат муҳитини вариатив қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар, Тошкент шаҳар Алфраганус университети талабалар туризм машғулотларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг
2025-йил 23-сентябрдаги 02-16/10188-сон маълумотномаси), (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 20-июндаги 03-10-17/532475-сон маълумотномаси). Натижада, соғломлаштириш туризми билан шуғулланувчи талабаларнинг жисмоний тайёргарлик кўрсаткичи 9,8 % га, функсионал ҳолати эса
7,6 % га яхшиланишига эришилган;
талабаларнинг жисмоний ва функсионал имкониятларини ривожлантириш, уларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда спорт-соғломлаштириш туризмини таълим жараёнига самарали интеграция қилиш мақсадида “Спорт-соғломлаштириш туризми” мобил иловаси тайёргарлик жараёнига киритиш бўйича таклиф ва тавсиялар, Бухоро давлат университети талабалари туризм машғулотларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 23-сентябрдаги 02-16/10188-сон маълумотномаси), (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 20-июндаги 03-10-17/532475-сон маълумотномаси). Натижада, соғломлаштириш туризми билан шуғулланувчи талабаларнинг жисмоний тайёргарлик кўрсаткичи 10,2 % га, функсионал ҳолати эса 7,9 % га яхшиланишига эришилган;
“спорт-соғломлаштириш туризми” дастури асосида жисмоний сифатларни ривожлантиришга йўналтирилган махсус жисмоний машқлар комплекси ва туристик фаолиятга хос ҳаётий-амалий кўникмаларнинг (табиий шароитда ҳаракатланиш, лагер базасини ташкил этиш, йўналишни аниқлаш, харита ва компасдан фойдаланиш) вариатив қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар асосида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабалари билан ўтказиладиган туризм машғулотларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 23-сентябрдаги
02-16/10188-сон маълумотномаси). Натижада, талабалар туризм машғулотларида жамоа бўлиб ишлаш кўникмалари шакиллантирилган.