Баймуратов Исмахмуд Алиевичнинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори 
(PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Парасузувчилар кўп йиллик тайёргарлик тизимини оптималлаштиришнинг назарий ва услубий асослари”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Ped10444.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий раҳбар: Матназаров Хайрулла Юлдашович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратилла Иноятович биология фанлари доктори, профессор, Собирова Лайло Бахрамовна педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади парасузувчилар мусобақа таснифини инобатга олган ҳолда уларнинг кўп йиллик тайёргарлик тизимини оптималлаштиришнинг назарий ва услубий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат.
парасузувчилар жисмоний сифат даражаларини ривожлантиришда кўп йиллик тайёргарлик жараёнида спорт тайёргарлигига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш ва уларни таснифлаш асосида “С”-9 ва “С”-10 баттерфляй, чалқанча, кўкракда крол ва эркин усулларида сузувчиларнинг ўқув-машғулот жараёнида комплекс машғулотларни қўллаш ҳисобига мусобақаларда иштирок этадиган парасузувчилар жисмоний ва функсионал имкониятлари оширилган;
парасузувчилар техник тайёргарлигини такомиллаштиришда ўқув-машқ босқичидаги “СМ”-9 ва “СМ”-10 комплекс усулда индивидуал мусобақаларда иштирок этадиган парасузувчилар тайёргарлик жараёнига идивидуаллаштирилган тортувчи, ривожлантирувчи, зарбдор, мусобақа микроциклларини тайёргарлик ҳолати бўйича коррексия қилиш ҳисобига спортчилар спорт натижаларига эришиш имконияти кенгайтирилган;
бошланғич тайёргарлик ва ўқув-машқ босқичида шуғулланувчи “С”-9 ва “С”-10 баттерфляй, чалқанча, кўкракда крол ва эркин усулларида парасузувчиларнинг техник ҳаракатларини такомиллаштириш учун тайёргарлик дастурини ҳар бир шиддат зонаси бўйича машғулот жараёнига тадбиқ қилиш ҳисобига спортчилар спорт натижаларини ўсиш имконияти кенгайтирилган;
парасузувчилар техник тайёргарлигини такомиллаштиришда “СМ”-9 ва “СМ”-10 комплекс усулда индивидуал мусобақаларда иштирок этадиган парасузувчилар машғулот таъсирининг йўналишига коʻра ҳафталик микроциклларни тузишни спорт разрядларини бажариш ва ушлаб туриш юкламасини белгилаб бериш ҳисобига комплекс тайёрлаш услубияти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Парасузувчиларни техник усулларига ўргатиш жараёнларини оптималлаштириш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш орқали машғулот жараёнларини оптималлаштириш бўйича тадқиқотлар давомида олинган илмий натижалар асосида:
парасузувчилар жисмоний сифат даражаларини ривожлантиришда кўп йиллик тайёргарлик жараёнида спорт тайёргарлигига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш ва уларни таснифлаш асосида “С”-9 ва “С”-10 баттерфляй, чалқанча, кўкракда крол ва эркин усулларида сузувчиларнинг ўқув-машғулот жараёнида комплекс машғулотларни қўллаш тавсиялар Нукус сув спорти турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби ўқув-машғулотларига тадбиқ этилган (Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазирлигининг 2025 йил 30-майдаги 01-09/3204-сон маълумотномаси). Натижада 2024-2025 ўқув йилида ўқув машқ гуруҳи С/СМ-9, С/СМ-10 тоифасидаги парасузувчилар йиллик юклама ҳажмининг йўналишлар бўйича нисбатлари оптималлаштирилди ва бунинг натижасида спорт натижаларининг сезиларли яхшиланишига эришилган;
парасузувчилар техник тайёргарлигини такомиллаштиришда ўқув-машқ босқичидаги “СМ”-9 ва “СМ”-10 комплекс усулда индивидуал мусобақаларда иштирок этадиган парасузувчилар тайёргарлик жараёнига идивидуаллаштирилган тортувчи, ривожлантирувчи, зарбдор, мусобақа микроциклларини тайёргарлик ҳолати бўйича коррексия қилиш бўйича таклиф ва тафсиялар Урганч Олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлаш маркази парасузувчилар машғулот жараёнига татбиқ қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазирлигининг 2025 йил 30 майдаги 
01-09/3204-сон маълумотномаси). Натижада психомотор ривожланиши баҳолаш услубиятини амалга оширишда мусобақа ишончлилик профили индивидуал ҳамда бир гуруҳ спортчилар учун тузилди ва йиллик цикл мобайнида спортчи индивидуал кўрсаткичларининг профилдан фарқига қараб машғулот жараёни коррекция қилиш имконини берган;
бошланғич тайёргарлик ва ўқув-машқ босқичида шуғулланувчи “С”-9 ва “С”-10 баттерфляй, чалқанча, кўкракда крол ва эркин усулларида парасузувчиларнинг техник ҳаракатларини такомиллаштириш учун тайёргарлик дастурини ҳар бир шиддат зонаси бўйича машғулот жараёнига тадбиқ қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент шаҳридаги Олмазор тумани спорт мактабида парасузувчилар машғулот жараёнига татбиқ қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазирлигининг 2025 йил 30 майдаги 01-09/3204-сон маълумотномаси). Натижада, 2024-2025 ўқув йилида бошланғич тайёргарлик гуруҳуда шуғулланувчи С/СМ-9, С/СМ-10 тоифасидаги парасузувчилар 50 м.га эркин усилда сузуш натижалари ўртача 8,1% га, С/СМ-10 тоифасидаги парасузувчилар 50 м.га эркин усилда сузуш натижалари 9,4 % га яхшиланган;
парасузувчилар техник тайёргарлигини такомиллаштиришда “СМ”-9 ва “СМ”-10 комплекс усулда индивидуал мусобақаларда иштирок этадиган парасузувчилар машғулот таъсирининг йўналишига коʻра ҳафталик микроциклларни тузишни спорт разрядларини бажариш ва ушлаб туриш юкламасини белгилаб бериш бўйича таклиф ва тавсиялар Нукус олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида парасузувчила  машғулот жараёнига татбиқ қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазирлигининг 2025 йил 30 майдаги 01-09/3204-сон маълумотномаси). Натижада 2024-2025 ўқув йилида ўқув машқ гуруҳида шуғулланувчи С/СМ-9 тоифасидаги парасузувчилар 50 м га сузиш кўрсаткичи 10,1% га, 100 м.га сузиш кўрсаткичи 4,7 % га яхшиланган бўлса С/СМ-10 тоифасидаги парасузувчилар 50 м.га сузиш кўрсаткичи 7,6% га, 100 м.га сузиш кўрсаткичи 6,9 % га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish