Юнусова Жамила Болтабоевнанинг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.  
Шавкат Раҳмон шеъриятининг лингвопоетик хусусиятлари, 10.00.01 – Ўзбек тили. (Филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fil1732 
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Илмий раҳбар: Юлдашев Маъруфжон, филология фанлари доктори, профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.03 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Хакимова Муҳайё Каримовна, филология фанлари номзоди, доцент Аҳмедова Наргиза Шихназаровна.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шавкат Раҳмон шеърларидаги поетик актуаллашган тил бирликларини аниқлаш ҳамда уларни лингвопоетик тадқиқ этиш орқали шоирнинг тилдан фойдаланиш маҳоратини, ўзбек адабий тили ривожига қўшган ҳиссасини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Шавкат Раҳмон шеърларида қўлланган уч сариқ илон, темир пардалар, туҳмат тоши каби муаллиф метафоралари, зулфиқор руҳ, сокин исён, тирик сўз, соқов қудуқ сингари хусусий эпитетлар, ҳақорат – хотирга санчилган найза, муҳаббат – чиройли капалак каби индивидуал ўхшатишларнинг эмоционал-эстетик хусусиятлари далилланган;
шоир шеърларида қўлланган Муқанна, Искандар, Чингизхон, Машраб, Ҳотам Билол, Мансур Халлож сингари поетонимларнинг бадиий матн серқатламлилигини таъминлашдаги лингвопоетик имконияти, шоир ижод қилган давр руҳини акс эттирувчи ҳарбистон, озодруҳ, фалажруҳ каби окказионал бирликлар ва ҳулво, шомурут диалектизмларининг эстетик вазифаси асосланган;
Шавкат Раҳмон шеърларида ирония орқали мавжуд ижтимоий вазиятга субектив муносабат ифодаланиши, Шоиражон, Нодиражон каби мурожаат бирликларининг коннотатив маъно ҳосил қилиши ҳамда бадиий матнни такрор ва хиазмлар воситасида шакллантириши исботланган;
шоир шеърларида муайян бадиий мақсад билан қўлланиб зид мазмун ҳосил қилган тилло олдилар-у заҳар бердилар, зиғирдай айбингни шохга илдилар, мағзи қайғудан пўстлоғи зардан каби ибораларнинг лингвопоетик имконияти очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Шавкат Раҳмон шеърларининг лингвопоетик хусусиятларини тадқиқ қилиш натижалари асосида:
Шавкат Раҳмон шеъриятининг бадиий-ғоявий мазмуни, унинг ўзига хос бадиий тили, ўзбек адабиётида тутган ўрни ҳақидаги маълумотлардан; Шавкат Раҳмон шеърларида қўлланган уч сариқ илон, темир пардалар, туҳмат тоши каби муаллиф метафоралари, зулфиқор руҳ, сокин исён, тирик сўз, соқов қудуқ сингари хусусий эпитетлар, ҳақорат – хотирга санчилган найза, муҳаббат – чиройли капалак каби индивидуал ўхшатишларнинг эмоционал-эстетик хусусиятлари далилланган ўринлардан; диссертация илмий натижалари, хулоса ва материалларидан давлат илмий-техник дастурлари доирасида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 рақамли “Оъзбек адабиётининг коъп тилли (оъзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзудаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 9-июлдаги 01/4-3024-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа мазмуни янги материаллар билан бойиган.
Шавкат Раҳмон шеърларида қўлланган Муқанна, Искандар, Чингизхон, Машраб, Ҳотам, Билол, Мансур Халлож сингари поетонимларнинг бадиий матннинг серқатламлилигини таъминлашдаги лингвопоетик имконияти, Шоиражон, Нодиражон каби мурожаат бирликларининг коннотатив маъно ҳосил қилиши ва бадиий-эстетик вазифасига оид назарий хулосалардан давлат илмий-техник дастурлари доирасида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022–2023-йилларда бажарилган ИЛ-21091506 “Оъзбек исмларининг изоҳли имло луғати ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 30-июлдаги 01/4-3355-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳада тасвирланган исмларнинг изоҳи янада мукаммаллашган.
Тадқиқотда келтирилган Шавкат Раҳмон ижодининг бадиий-ғоявий мазмунини ёритиб беришда ирония, такрор ва хиазмларнинг ўрни, шоир шеърларида муайян бадиий мақсад билан қўлланиб зид мазмун ҳосил қилган тилло олдилар-у заҳар бердилар, зиғирдай айбингни шохга илдилар, мағзи қайғудан пўстлоғи зардан каби ибораларнинг бадиий матннинг эмоционал таъсирини оширишдаги лингвопоетик имкониятлари билан боғлиқ маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телерадиоканали ижодкорлари томонидан 2025-йил иккинчи чорагида эфирга узатилган “Бир асар тарихи” радиоешиттиришини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 21-июлдаги 11-сон маълумотномаси). Натижада муаллифнинг илмий-назарий қарашлари ва хулосалари асосида эшиттиришнинг мазмуни бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish