Нурметов Сардор Бахтиёровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Ўзбекистон қишлоқлари тарихи (мил. авв. ХВИИ – В асрлар), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tar1680
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сабиров Курбанбай, тарих фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Холикулов Ахмаджон Боймахамматович, тарих фанлари доктори, профессор; Маткурбанов Омонбой Одилбекович, PhD., доцент.
Етакчи ташкилот номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Мил. авв. ХВИИ-В асрларда Ўзбекистон қишлоқ жамоалари мақомига эга бўлган тураржойлар тарихини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
 бронза ва темир даврида Ўзбекистоннинг палеогеографик ҳолати, унинг антропоген ландшафти ва экология шароитида аҳолининг жойлашиши ҳамда этник муносабатлар ривожланиш босқичлари ёритилди; 
 тош даври табиий-ғор маконлар ва текисликдаги очиқ манзилгоҳлар аҳоли сони ошганлиги муносабати билан жойлашган географик доирасидан чиқиб, қўшни ҳудудларни ўзлаштириши натижасида бир-биридан фарқланадиган хўжалик-маданий типларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихига аниқлик киритилди;
 бронза даври сўнгги босқичи ва темир даврида хўжалик-маданий типлар тузилиши, уларнинг сифат ва миқдорий жиҳатдан тубдан фарқланиши, пахса-хом ғиштдан қурилган тураржойлар микровоҳалари шаклланганлиги ойдинлаштирилди; 
 Сурхон воҳасида ўтроқ суғорма деҳқончилик маданиятини олиб борган Сополлитепа аҳолисининг бинокорлик билими асосида бунёд қилинган Жарқўтон аҳолиси “коҳин” раҳнамолигида қўшни ҳудудларни (Зарафшон, Тошкент, Бухоро ва Хоразм) ўзлаштириш натижалари бўлган маданий-хўжалик типлар, микровоҳалар Фарғона водийсида (Чуст), Сурхон воҳасида (Сополлитепа) аҳоли томонидан олиб борилган ўзлаштириш муносабати билан маданий-хўжалик марказлар ва микровоҳаларда илк меъморчилик услубини акс эттирган мактабларнинг ташкил топганлиги далилланди.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон қишлоқлари тарихи (мил. авв ХВИИ – В асрлар) тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва хулосалар асосида:
Ўзбекистоннинг бронза ва темир даври палеогеографик ҳолати, антропоген ландшафти ва экология шароитида аҳолининг жойлашиши, этник муносабатлар ривожланиш босқичлари тўғрисидаги илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалидаги “Тарих кўзгуси”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Миллат ва маънавият” дастурларнинг ссенарийларини (2025-йил январ-март ойларида) тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 12-августдаги 05-09-1300-сон далолатномаси). Кўрсатувда намойиш этилган илмий материаллар телетомошабинларнинг  қадимги Ўзбекистон тарихига оид билимларини оширишга хизмат қилади; 
тош даври табиий-ғор маконлар ва текисликдаги очиқ манзилгоҳлар аҳолиси сони ошганлиги муносабати билан жойлашган географик доирасидан чиқиб, қўшни ҳудудларни ўзлаштириш натижасида бир-биридан фарқланадиган хўжалик-маданий типларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихига оид маълумотлардан Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалидаги “Тарих кўзгуси”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Миллат ва маънавият” дастурларнинг ссенарийларини (2025 йил январ-март ойларида) тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 12-августдаги 05-09-1300-сон далолатномаси). Натижаларнинг қўлланилиши қадимги Ўзбекистон маданияти тарихи ҳақидаги тасаввурларни кенгайтиришга имкон берган;
бронза даври сўнгги босқичи ва темир даврида хўжалик-маданий типлар тузилиши, сифат ва миқдорий жиҳатдан тубдан фарқланиши, пахса-хом ғиштдан қурилган турар жойлар микровоҳалари шаклланганлиги ойдинлаштирилганлиги ҳақидаги материаллардан Ўзбекистон тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази 2025-йил 06-августдаги 07/19-сонли далолатномаси). Натажада ёшлар оъртасида тарихимиз, миллий маданиятимизни оърганиш ва юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида тайёрланадиган видео материаллар ўқув қоълланмаларини ишлаб чиқишда фойдаланиш имконини берган;
 Сурхон воҳасида ўтроқ суғорма деҳқончилик маданиятини олиб борган Сополлитепа аҳолисининг бинокорлик билими асосида бунёд қилинган Жарқўтон аҳолиси “коҳин” раҳнамолигида қўшни ҳудудларни (Зарафшон, Тошкент, Бухоро ва Хоразм) ўзлаштириш натижалари бўлган маданий-хўжалик типлар, микровоҳалар Фарғона водийсида (Чуст), Сурхон воҳасида (Сополлитепа) аҳоли томонидан олиб борилган ўзлаштириш муносабати билан маданий-хўжалик марказлар ва микровоҳаларда илк меъморчилик услубини акс эттирган мактабларнинг ташкил топганлиги тўғрисидаги материаллардан Ўзбекистон тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази 2025-йил 06-августдаги 07/19-сонли далолатномаси). Бундай ёндашув Ўзбекистон тарихи бўйича билимларни бойитишга ва маданий меросни тарғиб қилишга имкон беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish