Ахмедова Назокат Фарҳод қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Хива хонлиги саройи адабий муҳити (ХИХ асрнинг иккинчи ярми - ХХ аср бошлари) 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Tar1998.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Матякубова Муборак Мадримовна, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Халикулов Ахмаджон Боймахамматович, тарих фанлари доктори, профессор; Сатимов Баҳодир Манглибой ўғли, PhD., доцент.
Етакчи ташкилот номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Хива хонлиги саройи адабий муҳитини ёритиш; Муҳаммад Раҳимхон ИИ Ферузнинг Хива хонлиги адабий муҳит ривожидаги фаолиятини тизимли очиб бериш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
    Хива хонлиги саройи адабий муҳитига оид манбалар қиёсий таҳлил қилиниб, таҳлил натижалари тадқиқотга киритилди. Адабий муҳит тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари умумлаштирилди, хонликдаги сиёсий – ижтимоий жараёнларнинг маънавий ва маданий ҳаётга таъсири ўрганилди;  
       Қўнгʻиротлар сулоласига қадар хонликдаги адабий жароёнлар жумладан шеърхонлик кечаларини хонлар рағбати ва иштироки билан амалга оширилишининг давомийлиги ўрганилди. Бу анъана Қўнгʻиротлар сулоласи даврида айниқса, Муҳаммад Раҳимхон ИИ даврида янада жонланганлиги далилланди. Саройда ташкил қилинган адабий мажлислар ва шеърият кечаларинг аҳамияти ёритиб берилди. Саройда адабий муҳитида шаклланган шоирлар ва уларнинг ижод намуналари ўрганилди. (Баъзи бир шоир номлари биринчи марта муомилага киритилди). Сарой шоирларидан ташқари халқ шоирларининг фаолияти ҳам ўрганилди. Хонлар авлодидан етишиб чиққан шоирларнинг кейинги тадқири ва  ижодий фаолияти очқиланди;
Хонликдаги шеърият ва адабиёт, илм-фан ва таълим тизимининг ҳолати унинг ўзига хос хусусиятлари, тарихнавислик, таржима, хаттотлик, қўлёзма, матбаачилик ва уларнинг хонлик адабий муҳити ривожидаги аҳамияти кўрсатиб берилди; 
Хоразмда жадидчилик фаолияти ҳамда Хоразм жадидчилик ҳаракати  намоёндаларининг адабий муҳитда тутган ўрни ёритиб берилди. Жадидчилик фаолияти замонавий руҳда таҳлил қилинди. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хива хонлиги саройи адабий муҳити (ХИХ асрнинг иккинчи ярми ХХ аср бошларида) тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва хулосалар асосида:
Хива хонлиги саройи адабий муҳитига оид манбалар қиёсий таҳлил қилиниб, таҳлил натижалари тадқиқотга киритилди. Адабий муҳит тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари умумлаштирилди, хонликдаги сиёсий – ижтимоий жараёнларнинг маънавий ва маданий ҳаётга таъсири ўрганилди. Ушбу маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалидаги “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Ғазал бўстони” радиоешиттиришларининг ссенарийларини (2024-2025йиллар)  тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24 ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 11-сентябрдаги  05-09-1424-сон  далолатномаси). Натижада телетомошабинларга Хива хонлиги саройи адабий муҳити ва унинг ривожи тўғрисида маълумотларнинг шаклланишига хизмат қилади;
Қўнгʻиротлар сулоласига қадар хонликдаги адабий жароёнлар жумладан шеърхонлик кечаларини хонлар рағбати ва иштироки билан амалга оширилишининг давомийлиги ўрганилиб, бу анъана Қўнгʻиротлар сулоласи даврида айниқса, Муҳаммад Раҳимхон ИИ даврида янада жонланганлиги далилланди. Шунингдек, саройда ташкил қилинган адабий мажлислар ва шеърият кечаларинг аҳамияти ёритиб берилди. Саройда адабий муҳитида шаклланган шоирлар ва уларнинг ижод намуналари ўрганилди. (Баъзи бир шоир номлари биринчи марта муомилага киритилди). Сарой шоирларидан ташқари халқ шоирларининг фаолияти ҳам ўрганилди.  Хонлар авлодидан етишиб чиққан шоирларнинг кейинги тадқири ва  ижодий фаолияти очқиланганлиги  тўғрисидаги маълумотлардан  Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалидаги “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Ғазал бўстони” радиоешиттиришларининг ссенарийларини (2024-2025йиллар) тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24 ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 3-сентябрдаги  05-01-21-4736-сон  далолатномаси). Ушбу тадқиқот натижалари асосида Ўзбекистон ҳудудларида жойлашган қадимий обидаларни маданий-тарихий контекстда талқин қилиш, санъат асарларининг тарихий манба сифатида ўрни ва аҳамиятини аниқлаш, халқнинг эстетик қарашларини ўрганиш ва тарғиб қилиш имконини берган. 
        Хонликдаги шеърият ва адабиёт, илм-фан ва таълим тизимининг ҳолати унинг ўзига хос хусусиятлари, тарихнавислик, таржима, хаттотлик, қўлёзма, матбаачилик ва уларнинг хонлик адабий муҳити ривожидаги аҳамияти кўрсатиб берилганлиги ҳақидаги маълумотлардан фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги 2025-йил 3-сентябрдаги  05-01-21-4736-сон  далолатномаси). Мазкур илмий натижалар ёшлар оъртасида китобхонликни тарғиб этиш, тарихимиз ва миллий маданиятимизни оърганиш, юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида тайёрланадиган видео материаллар ва тарғибот қоълланмаларини ишлаб чиқиш имконини берган.
Хоразмда жадидчилик фаолияти, Хоразм жадидчилик ҳаракати  намоёндаларининг адабий муҳитда тутган ўрни ва  Жадидчилик фаолияти замонавий руҳда таҳлил қилинганлиги ҳақидаги маълумотлардан фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги 2025-йил 3-сентябрдаги  05-01-21-4736-сон  далолатномаси). Тадқиқотнинг илмий аҳамияти шундаки, диссертациядаги янги маълумотлар Ўзбекистон тарихи бўйича Хива хонлиги саройи адабий муҳити ҳақидаги қарашларни ва назарияларни такомиллаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish