Исаходжаева Зулфия Шухратуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Агробизнес ва электрон тижорат соҳаларида мутахассисларни масофавий ўқитиш механизимларини такомиллаштириш”, 08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” бўйича ихтисослик.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2024.1.PHD/Iqt3908.
Илмий раҳбар: Кучкаров Тахир Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси президенти хузуридаги Статистика агентлиги қошидаги Кадрлар малакасини ошириш ва Статистик тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, DSc.19/04.07.2023.1.88.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бердиназаров Зафар Улашович, иқтисодиёт фанлари доктори, Садинов Азиз Зиядуллаевич и.ф.н. доц., (PhD),
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Агробизнес ва электрон тижорат соҳаларида мутахассисларни масофавий ўқитишнинг интеграллашган рақамли тизимни такомиллаштириш таклифларидан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
агробизнес ва электрон тижорат соҳаларида мутахассисларни масофавий ўқитишнинг интеграллашган рақамли тизимни бошқариш самарадорлигини баҳолаш (онлайн, анъанавий, гибрид) усулларини жорий қилиш, мониторинг қилиш ҳамда масофавий таълим хизматларни кўрсатишнинг асосий параметрлари ишлаб чиқилган;
масофавий ўқитиш фаолиятини ташкил этиш ҳамда масофавий ўқитишда ягона таълим стандарти, тадбиркорлик фаолиятида ҳуқуқий меъёрлар, электрон тижорат, рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш, масофавий таълим ҳизматларини кенгайтириш мақсадида АЛТЕРНАТУС онлайн платформаси амалиётга жорий этиш асосланган;
агробизнес ва электрон тижорат соҳаларида мутахассисларни масофавий ўқитиш фаолиятини ривожлантириш асосида масофавий ўқитишнинг интеграллашган рақамли технологиялар, ривожланиш тенденсиялари, иқтисодий режалаштириш, дастурлаш ҳамда истиқболни белгилаш мезонларини қўллаш консепсияси ишлаб чиқилган;
агробизнес ва электрон тижорат соҳаларида мутахассисларни масофавий ўқитиш фаолиятини рақамлаштириш самарадорлигини оширишга қаратилган 2026-2030 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
агробизнес ва электрон тижорат соҳаларида мутахассисларини масофавий ўқитишнинг интеграллашган рақамли тизимни бошқариш самарадорлигини баҳолаш (онлайн, анъанавий, гибрид) усулларини жорий қилиш, мониторинг қилиш ҳамда масофавий таълим хизматлари кўрсатишнинг асосий параметрлари бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан аграр бизнес ва электрон тижорат соҳасида замонавий билимларга эга бўлган малакали кадрлар тайёрлашда бошқариш самарадорлигини баҳолашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2024 йил 28 майдаги 05/06-02-363-сонли маълумотномаси);
масофавий ўқитиш фаолиятини ташкил этиш ҳамда масофавий ўқитишда ягона таълим стандарти, тадбиркорлик фаолиятида ҳуқуқий меъёрлар, электрон тижорат, рақамли ахборот технологиялардан самарали фойдаланиш, масофавий таълим ҳизматларини кенгайтириш мақсадида АЛТЕРНАТУС онлайн платформаси амалиётга жорий этиш таклифи Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент давлат аграр университетида масофавий ўқитиш тизимини жорий этиш ва ушбу тизим асосида таълим бериш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2024 йил 28 майдаги 05/06-02-363-сонли маълумотномаси);
агробизнес ва электрон тижорат соҳаларида мутахассисларин масофавий ўқитиш фаолиятини ривожлантириш асосида масофавий ўқитишнинг интеграллашган рақамли технологиялар, ривожланиш тенденсиялари, иқтисодий режалаштириш, дастурлаш ҳамда истиқболни белгилаш мезонларини қўллаш консепсияси бўйича ишлаб чиқилган таклифи таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан аграр бизнес ва электрон тижорат соҳаларида масофавий ўқитиш тизимини инновасион ахборот тизимлари ва технологиялари асосида илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграсиясини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2024 йил 28 майдаги 05/06-02-363-сонли маълумотномаси);
Агробизнес ва электрон тижорат соҳаларида мутахассисларин масофавий ўқитиш фаолиятини рақамлаштириш самарадорлигини оширишга қаратилган 2024-2030 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари масофавий таълим шакли битирувчиларнинг бандлик даражасини оширишда олий таълим муассасаларини ривожлантиришда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2024 йил 28 майдаги 05/06-02-363-сонли маълумотномаси).