Турсунбоева Махсуда
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Марказий Осиёда табиий офатлар ва уларнинг оқибатлари (ХИХ аср охири – ХХ аср бошлари)”, “07.00.03 – Жаҳон тарихи”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tar1739.
Илмий раҳбар: Шадманова Санавар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети “Жаҳон тарихи” кафедраси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/31/01/2024/Tar.21.03 Расмий оппонентлар:
Дониёров Алишер Худойбердиевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Хамроқулова Шохиста, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Қарши давлат университети Жаҳон тарихи кафедраси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Марказий Осиёда табиий офатлар ва уларнинг оқибатлари (ХИХ аср охири – ХХ аср бошлари) масалаларини тадқиқ қилишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Жаҳон тарихида табиий офатлар нафақат аҳоли саломатлиги ва моддий ресурсларига улкан зарар етказган, балки сивилизацияларнинг ибтидо ва интиҳоси жараёнларини ҳам белгилаб берганлиги, табиий катаклизмлар – ер қимирлаши, вулқон фаоллиги, қурғоқчилик ва сув тошқинлари ўз ўрнида сиёсий-ижтимоий тизимларнинг заифлашуви, иқтисодий инқирозларнинг кучайишига олиб келганлиги далилланган;
Россия империяси ўз манфаатларидан келиб чиқиб Марказий Осиё ҳудудларини иқлим шароити, географик хусусиятлари ва табиий офатларини тизимли равишда илмий ўрганиш учун экспедициялар ташкил этган, шунингдек, метеорологик ва сейсмик кузатув станциялари инфратузилмасини барпо этиш орқали минтақавий табиат ҳодисаларини мунтазам мониторинг қилишни йўлга қўйганлиги, шу ўринда тадқиқотга жалб қилинган мутахассислар маҳаллий аҳолининг табиат ҳодисаларини кузатиш ва башорат қилиш борасидаги анʼанавий билим ва тажрибасидан фойдаланганликлари аниқланган;
Россия империяси ҳукумати томонидан табиий офатлар ва уларнинг оқибатлари, хусусиятларини тадқиқ этишга жалб қилинган мутахассисларнинг Марказий Осиё аҳолиси томонидан бу борада шаклланган тажрибага, жумладан қум бўронларига қарши курашиш бўйича самарали билимларга эга бўлганликларини эътироф этгани ҳолда, аксинча, чигирткаларга қарши курашишнинг маҳаллий усулларига нисбатан шубҳа билан қараганликлари тарихий манбалар асосида очиб берилган;
Россия империяси ҳукумати зилзила, сув тошқинлари ва сел каби табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарларни қоплаш борасида ташаббус кўрсатган бўлса-да, амалда мавжуд молиявий ва маъмурий чекловлар сабабли етарли даражада, самарали чора-тадбирлар кўрилмагани манбалар асосида исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Марказий Осиёда содир бўлган экологик офатлар ва уларнинг оқибатларини ўрганиш натижасида олинган илмий хулоса ва таклифлар асосида қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган.
Жаҳон тарихида табиий офатлар нафақат аҳоли саломатлиги ва моддий ресурсларига катта зарар етказгани, балки сивилизацияларнинг шаклланиши ва инқироз жараёнларида ҳам муҳим омиллардан бири сифатида намоён бўлгани, ер қимирлаши, вулқон фаоллиги, қурғоқчилик ва сув тошқинлари каби табиий катаклизмлар сиёсий-ижтимоий тизимларнинг заифлашуви, иқтисодий инқирозлар ва миграцион жараёнларнинг кучайишига сабаб бўлгани каби маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар бошқармаси томонидан вазирлик музейи фаолиятини ташкил этиш ва тарихий китоб яратиш жараёнида қўлланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг 2024-йил 16-мартдаги 28/4-1182 сон маълумотномаси). Бу жараён Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятининг тарихий ривожланишини чуқур ва мантиқий изчилликда ёритишга, маънавий-маърифий ишларнинг мазмунини бойитишга ва тарғибот самарадорлигини оширишга имкон яратди.
Россия империяси Марказий Осиё ҳудудининг иқлим шароити, географик хусусиятлари ва табиий офатларини тизимли равишда ўрганиш мақсадида илмий экспедициялар ташкил этган, шунингдек, метеорологик ва сейсмик кузатув станциялари инфратузилмасини барпо этиш орқали минтақавий табиат ҳодисаларини мунтазам мониторинг қилишни йўлга қўйганлиги, мазкур тадқиқотлар жараёнида империя вакиллари маҳаллий аҳолининг табиат ҳодисаларини кузатиш ва башорат қилиш борасидаги анʼанавий билим ва амалий тажрибасидан ҳам маълум даражада фойдаланишга эҳтиёж сезганликлари ҳақидаги илмий хулосалар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар бошқармасининг музей экспозициясини яратиш ва тарихий манбаларни шакллантириш жараёнида назарий асос ва амалий йўриқнома вазифасини бажарган. (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг 2024-йил 16-мартдаги 28/4-1182 сон маълумотномаси). Мазкур ёндашув Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятининг тарихий эволюциясини тизимли асосда таҳлил қилиш, маънавий-маърифий фаолиятнинг консептуал мазмунини бойитиш ва ахборот-тарғибот ишларининг самарадорлигини оширишга кўмаклашувчи илмий-амалий платформани шакллантирди;
Россия империяси Марказий Осиё аҳолиси томонидан табиий офатларга қарши курашиш борасида шаклланган тажрибани ўрганиш жараёнида қум бўронларига қарши курашиш бўйича самарали билимларга эга бўлган ва уларни амалиётда қўллаган. Шу билан бирга, чигирткаларга қарши курашишнинг маҳаллий усулларига нисбатан шубҳа билан қараганликлари ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон тарихи» телеканалида “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси «Ўзбекистон Телерадиоканали» Давлат муассасаси 2024-йил 7-май 06-31-616 сон маълумотномаси). Мазкур илмий хулосаларнинг «Ўзбекистон тарихи» телеканалида эфирга узатилган «Тақдимот» кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда қўлланилиши тарихий билимларнинг оммалаштирилиши, табиий офатларга қарши курашиш тажрибасининг илмий асосланган ва ҳужжатли талқинда ёритилиши ҳамда телемаҳсулотлар мазмунининг илмий-назарий даражада бойитилишига хизмат қилди. Бу эса томошабинларга тарихий воқеликни янада чуқурроқ ва асосли тарзда англаш имкониятини яратди;
Мустамлака маъмурияти зилзила, сув тошқинлари ва сел каби табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарларни қоплаш борасида ташаббус кўрсатган бўлса-да, амалиётда молиявий ва маъмурий чекловлар сабабли табиий офатларнинг оқибатларини бартараф этишда етарли даражада самарали чоралар кўра олмаганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон тарихи» телеканалида «Тақдимот» кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси «Ўзбекистон Телерадиоканали» Давлат муассасаси 2024-йил 7-май 06-31-616 сон маълумотномаси). Ушбу илмий хулосалардан «Ўзбекистон тарихи» телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилиши, тарихий билимларни оммага етказишда илмий асосланган ва манбавий далилларга таянган ёндашувни шакллантиришга хизмат қилди. Натижада, телемаҳсулотларда табиий офатлар ва уларнинг ижтимоий оқибатлари ҳақида тарихий воқеликни комплекс ва асосли тарзда акс эттириш имконияти яратилди ҳамда томошабинларнинг тарихий тафаккурини чуқурлаштиришга замин тайёрланди;