Наргиза Фаҳритдинбек қизи Ширинованинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Туркистонда миллий тиб тарихи (19-юзйиллик иккинчи ярми ‒ 20-юзйиллик бошлари)”. 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2019.4.PhD/Tar583
Илмий раҳбар: Шерзодхон Маҳмудов, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти. DSc.02/30.12.2019.Tar.56.01.
Расмий оппонентлар: Гавҳар Мўминова, тарих фанлари доктори, профессор;
Азизбек Бадалов, тарих фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 19-юзйиллик иккинчи ярми – 20-юзйиллик бошларидаги Туркистон миллий тиб тарихини ёритиш ва соҳада рўй берган ўзгаришларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
19-юзйилликнинг иккинчи ярми – 20-юзйиллик бошларида Туркистонда табобатга оид янги асарлар яратиш сезиларли даражада камайган бўлса-да, характер жиҳатдан бу даврга оид асарларни уч қисимга ажратиш мумкин: биринчиси, шу даврда тадқиқот олиб борган табиблар томонидан ҳам миллий, ҳам замонавий тиббиёт ютуқларни ўзида мужассамлаштирган асарлар, иккинчиси мавжуд тиббий асарларни кўчириш асносида янги билимлар ва тажрибалар билан бойитилган асарлар ва учинчиси табиблар ва хаттотлар томонидан ҳеч қандай ўзгартиришларсиз кўчирилган асарларга ажралиши далилланган.
Туркистон ўлкасида тиббий таълим олиш икки шаклда бўлиб, биринчиси махсус тиббий соҳага ихтисослашган мадрасаларда (Доруш-шифо), иккинчиси қолган барча мадрасаларида махсус курс сифатида ўқитилганлиги, Доруш-шифони битирувчилар назарий ва амалий машғулотларни ҳамоҳанг олиб боришгани ва битиргач имтиҳон асосида табиблик васиқасига эга бўлишгани, иккинчи турдаги мадраса битирувчилари ҳам махсус тиббий имтиҳондан ўтказилиб, улардан бошланғич тиббий билимлар ва гиёҳларнинг хусусиятлари, зарарли ва фойдали томонлари, уларни ишлатишга доир бирламчи малака талаб қилингани аниқланган;
Туркистонда фаолият юритаётган табиблар бу даврда жарроҳлик (кўз катарактаси, қалқонсимон без жарроҳлиги амалиёти, хатна қилиш, риштани олиб ташлаш), эмлаш (чекчи, чечакка қарши эмлаш), синиқчилик ва доялик билан шуғулланиб, ҳудудга хос 30 дан ортиқ касалликларни даволаш тажрибасига эга бўлишган ва 19-юзйилликда рус шифокорлари ҳам ушбу миллий даволаш усулларидан фойдаланишган бўлишсада, ўз хотиралари, ҳисоботлар ҳамда расмий ҳужжатларда миллий даволаш усулларини камситиб, яроқсиз усул сифатида талқин қилишгани далилланган;
19-юзйиллик охири 20-юзйиллик бошларида табиблар амалдаги даволаш (парҳез, дори истеъмоли ва қўл тадбирлари), дори тайёрлаш(шифобахш ўсимликлар, минерал маъданлар, ҳайвон аъзолари орқали) ва касалликларга қарши курашиш усулларидан фойдаланишган бўлишсада, ўлкадаги илғор табиблар(Маҳмуд Яйфоний, Мирзо Сирож Ҳаким, Боситхон Шоший) замонавий тиббий ютуқларни миллий тажрибалар билан уйғун ҳолда олиб боришган ҳамда умуммиллий тиб тизимини ислоҳ қилишга қаратилган ҳаракатларни бошлагани асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
19-юзйилликнинг иккинчи ярми – 20-юзйиллик бошларида Туркистонда табобатга оид янги асарлар яратиш сезиларли даражада камайган бўлиб, характер жиҳатдан бу даврга оид асарларни уч турга: биринчиси, шу даврда тадқиқот олиб борган табиблар томонидан миллий ва замонавий тиббиёт ютуқларни ўзида мужассамлаштирган асарлар, иккинчиси мавжуд тиббий китобларни янги билимлар билан бойитилган асарлар ва учинчиси ҳеч қандай ўзгартиришларсиз кўчирилган асарларга ажралганлигига доир маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтида бажарилган ПЗ 20170921162 “ХИХ аср охири –ХХ аср бошларида Туркистонда тиббиёт ва халқ табобати (тошбосма асарлар, архив ҳужжатлари ва даврий матбуот материалларини тизимлаштириш ва тадқиқ этиш)” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 28-феврал санасидаги 3/1255-531-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижалари 19–20-юзйиллик бошларидаги миллий тиб меросига оид билимларни кенгайтиришга хизмат қилган.
Туркистонда тиббий таълим махсус тиббий соҳага ихтисослашган мадрасаларда (Доруш-шифо), ҳамда бошқа мадрасаларида махсус курс сифатида ўқитилганлиги, Доруш-шифо битирувчилари назарий ва амалий машғулотларни ҳамоҳанг олиб боришгани ва битиргач имтиҳон асосида табиблик васиқасига эга бўлишгани, иккинчи турдаги мадраса битирувчилари ҳам махсус тиббий имтиҳондан ўтказилиб, улардан бошланғич тиббий билимларга доир бирламчи малака талаб қилинганини кўрсатиб берувчи маълумотлардан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Очиқ дарс” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2021-йил 15-апрелдаги 02-40-568-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижалари Туркистонда тиббий таълим жараёни ёки табиблар тайёрлаш тизимига оид янги ёндашувларни шакллантиришга хизмат қилган.
Бу даврда фаолият юритаётган Туркистонда табиблари жарроҳлик (кўз катарактаси, қалқонсимон без жарроҳлиги амалиёти, хатна қилиш, риштани олиб ташлаш), эмлаш (чекчи, чечакка қарши эмлаш), синиқчилик ва доялик билан шуғулланганлиги, ҳудудга хос 30 дан ортиқ касалликларни даволаш тажрибасига эга бўлганлиги ва 19-юзйилликда рус шифокорлари ҳам ушбу миллий даволаш усулларидан фойдаланганликлари, аммо, манбаларда миллий даволаш усулларини камситиб, яроқсиз усул сифатида талқин қилганликларини кўрсатиб берувчи маълумотлардан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Ибтидо” кўрсатувини ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2021-йил 15-апрелдаги 02-40-568-сон маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистон тиббиёт тарихини чуқурроқ ўрганишга хусусан, Туркистоннинг Россияга мустамлака даврида миллий тиб ҳолати ҳақида тўғри хулоса чиқаришга ёрдам берган.
19-юзйиллик охири 20-юзйиллик бошларида табиблар амалдаги даволаш (парҳез, дори истеъмоли ва қўл тадбирлари), дори тайёрлаш(шифобахш ўсимликлар, минерал маъданлар, ҳайвон аъзолари орқали) ва касалликларга қарши курашиш усулларидан фойдаланишган бўлишсада, ўлкадаги илғор табиблар(Маҳмуд Яйфоний, Мирзо Сирож Ҳаким, Боситхон Шоший) замонавий тиббий ютуқларни ўрганиш орқали умуммиллий тиб тизимини ислоҳ қилишга ҳаракат қилганликларига оид хулосалардан ЎзР ФА Тарих институтида бажарилган ЎзР Фан ва технологиялар агентлигининг ОТФ 1135 рақамли “ХИХ – ХХ аср бошларида ўзбек халқининг интеллектуал маданий мероси: анʼаналар ва трансформация жараёнлари” фундаментал лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 28-феврал санасидаги 3/1255-531-сонли маълумотномаси). Натижалари мустамлака ҳукумат томонидан Туркистонда миллий тиб қолоқ даражада кўрсатилган маълумотларни инкор этган ҳолда, янги хулосаларни шакллантиришга хизмат қилган.