Болтаев Назарбек Нарзуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Узумчилик мажмуида ташкилий-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш”, 08.00.04 – “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt2116
Илмий раҳбар: Обломурадов Нарзулло Наимович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Халқаро қишлоқ хўжалиги университети, PhD.05/15.12.2022.I.155.01
Расмий оппонентлар: Эргашев Эркин Ирокович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Султанов Баходир Файзуллаевич иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор;
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади узумчилик мажмуида ташкилий-иқтисодий муносабатларини ривожлантириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
узумзорларни серҳосил ва касалликка чидамли навлар билан янгилашни рағбатлантиришда давлат томонидан ажратиладиган мақсадли кредитлар учун имтиёзли даврни узум кўчатларининг тўлақонли ҳосилга кириш муддати (ўртача 3-4 йил)ни инобатга олган ҳолда камида 3 йил муддатдан иборат қилиб белгилаш таклифи асосланган;
узум этиштириш, уни қуритиш, қадоқлаш, қайта ишлаш, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, сотиш, экспорт қилиш ва агротуризм йўналишларини қамраб олувчи “Ҳудудий узумчилик-виночилик кластерлари”ни ташкил этиш орқали узумчилик мажмуида ташкилий-иқтисодий механизмни такомиллаштириш асосланган;
ҳудудий узумчилик-виночилик кластерларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми хорижий валютадаги кредитлар бўйича валюта курсининг ўсиши оқибатида келиб чиқадиган зарарларни қисман субсидиялаш, шунингдек узум ҳосилини суғурталашда тўланадиган суғурта мукофотларининг 50 фоизгача бўлган қисмини қоплаб бериш орқали такомиллаштирилган;
Ўзбекистон узумчилик мажмуида узум етиштириш ҳажмига таʼсир этувчи омиллар, хусусан ҳосилга кирган токзорлар майдони, ёғингарчилик миқдори, ўртача йиллик ҳарорат ва аҳоли сони динамикаси ҳисобга олинган ҳолда 2030 йилгача узум етиштириш ҳажмининг прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Узумчилик мажмуида ташкилий-иқтисодий муносабатларини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
узумзорларни серҳосил ва касалликка чидамли навлар билан янгилашни рағбатлантиришда давлат томонидан ажратиладиган мақсадли кредитлар учун имтиёзли даврни узум кўчатларининг тўлақонли ҳосилга кириш муддати (ўртача 3-4 йил)ни инобатга олган ҳолда камида 3 йил муддатдан иборат қилиб белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 24 февралдаги 05/06-04-79-сон маълумотномаси). Натижада, кредит босимини енгиллаштириш фермерларга узумзорларни янгилаш, хусусан 3 йиллик имтиёзли давр мобайнида кўчатларни тўлиқ ҳосилга кириши ҳисобига ҳосилдорликни камида 2–2,5 баробар ошириш имконияти яратилади;
узум етиштириш, уни қуритиш, қадоқлаш, қайта ишлаш, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, сотиш, экспорт қилиш ва агротуризм йўналишларини қамраб олувчи “Ҳудудий узумчилик-виночилик кластерлари”ни ташкил этиш орқали узумчилик мажмуида ташкилий-иқтисодий механизмни такомиллаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 24 февралдаги 05/06-04-79-сон маълумотномаси). Натижада, узумчиликка ихтисослашган фермер ва деҳқон хўжаликлари, шунингдек сақлаш ва қайта ишлаш корхоналари ҳамда ушбу занжирда иштирок этувчи бошқа субектларнинг узум етиштириш – сақлаш – қайта ишлаш – сотиш – экспорт қилиш босқичлари бўйича ўзаро интеграциялашуви таъминланади;
ҳудудий узумчилик-виночилик кластерларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми хорижий валютадаги кредитлар бўйича валюта курсининг ўсиши оқибатида келиб чиқадиган зарарларни қисман субсидиялаш, шунингдек узум ҳосилини суғурталашда тўланадиган суғурта мукофотларининг 50 фоизгача бўлган қисмини қоплаб бериш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 24 февралдаги 05/06-04-79-сон маълумотномаси). Натижада, узумчилик мажмуида нафақат техник ва технологик жиҳатдан модернизация қилиш, балки мавжуд илмий салоҳият, кадрлар ҳамда моддий-техник базадан самарали фойдаланиш, замонавий механизмларни жорий этиш жиҳатидан барқарор ривожланишини таъминлаш учун кенг имкониятлар яратилади;
Ўзбекистон узумчилик мажмуида узум етиштириш ҳажмига таʼсир этувчи омиллар, хусусан ҳосилга кирган токзорлар майдони, ёғингарчилик миқдори, ўртача йиллик ҳарорат ва аҳоли сони динамикаси ҳисобга олинган ҳолда 2030 йилгача ишлаб чиқилган узум етиштириш ҳажмининг прогноз параметрлари бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 24 февралдаги 05/06-04-79-сон маълумотномаси). Натижада, республика бўйича узум етиштириш ҳажми 2010 йилдаги ўртача 987,3 минг тоннадан 2030 йилга келиб 2034,3 минг тоннага, ёки 2,1 мартага ошиши, узум етиштириладиган токзорлар майдони эса мос равишда 159,4 минг гектарни ташкил этиши прогноз қилинган.