Юлдошев Улуғбек Асқар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштиришда давлат-хусусий шериклик механизмидан фойдаланиш”, 08.00.13 - “Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt2054
Илмий раҳбари: Ахмедов Икром Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Икрамов Мурат Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор 
Расулов Нодирбек Мадрахимович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштиришда давлат-хусусий шериклик механизмидан фойдаланишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра, “жисмоний тарбия ва спорт соҳасини давлат-хусусий шериклик асосида бошқариш” тушунчаси давлат ва хусусий шерикнинг биргаликдаги мазкур соҳанинг бошқарув механизмини такомиллаштириш асосида аҳолини спорт объекти ва иншоотлари билан етарли даражада таъминлаш, шунингдек, аҳоли талабини жисмоний тарбия ва спорт хизматлари билан қондиришга қаратилган бошқарув функцияларидан фойдаланиш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
спорт иншоотларини барпо этиш ва улардан самарали фойдаланишда юқори самарали спорт турлари учун ДХШ моделини ўзига хос спорт саноати хусусиятлари ва асосий истеъмолчилар эҳтиёжларига мос равишда давлат (0,5-0,65), хусусий спорт клублари (0,15-0,25), томоша корхоналари (0,1-0,2) ва аҳоли (0,12-0,3) улушининг мақбул чегараларига мувофиқ шакллантириш таклифи асосланган;
мослаштирилган жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги паст талаб ҳамда кам сонли спортчилар учун давлат спорт иншоотларини қуриш ва фойдаланиш харажатларини шартномалар орқали объектдан фойдаланувчилар маблағлари ҳисобига молиялаштиришнинг тўлиқ таъминланмаслиги шароитида давлатнинг узоқ муддатли молиявий кўмагини талаб қиладиган “ҳаётийлик даври” шартномасидан фойдаланиш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик асосида жисмоний тарбия ва спорт соҳаси ривожланишнинг 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштиришда давлат-хусусий шериклик механизмидан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра, “жисмоний тарбия ва спорт соҳасини давлат-хусусий шериклик асосида бошқариш” тушунчаси давлат ва хусусий шерикнинг биргаликдаги мазкур соҳанинг бошқарув механизмини такомиллаштириш асосида аҳолини спорт объекти ва иншоотлари билан етарли даражада таъминлаш, шунингдек, аҳоли талабини жисмоний тарбия ва спорт хизматлари билан қондиришга қаратилган бошқарув функцияларидан фойдаланишга оид назарий-услубий маълумотлардан олий таълим юрти талабалари учун тавсия этилган “Жисмоний тарбия ва спорт иқтисодиёти” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректорининг 2023-йил 10-июндаги 222 И/Ч-сонли буйруғи билан тасдиқланган № ЎҚ-0000073-сонли нашр рухсатномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабалар онгида давлат-хусусий шериклик асосида жисмоний тарбия ва спорт соҳасини бошқариш бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни янада кенгайтиришга имком яратилади;
спорт иншоотларини барпо этиш ва улардан самарали фойдаланишда юқори самарали спорт турлари учун ДХШ моделини ўзига хос спорт саноати хусусиятлари ва асосий истеъмолчилар эҳтиёжларига мос равишда давлат (0,5-0,65), хусусий спорт клублари (0,15-0,25), томоша корхоналари (0,1-0,2) ва аҳоли (0,12-0,3) улушининг мақбул чегараларига мувофиқ шакллантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг томонидан амалиётга жорий этилган (Спорт вазирлигининг 2025-йил 12-июндаги, 02-16/6255-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши натижасида юқори самарали спорт турлари учун ДХШ моделини давлат, хусусий спорт клублари, томоша корхоналари ва аҳоли улушининг мақбул чегараларига мувофиқ шакллантириш имкони яратилган;
мослаштирилган жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги паст талаб ҳамда кам сонли спортчилар учун давлат спорт иншоотларини қуриш ва фойдаланиш харажатларини шартномалар орқали объектдан фойдаланувчилар маблағлари ҳисобига молиялаштиришнинг тўлиқ таъминланмаслиги шароитида давлатнинг узоқ муддатли молиявий кўмагини талаб қиладиган “ҳаётийлик даври” шартномасидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг томонидан амалиётга жорий этилган (Спорт вазирлигининг 2025-йил 12-июндаги, 02-16/6255-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши натижасида спорт иншоотлари сонини кўпайтириш ва фойдаланилмаётган бино-иншоотларни давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тадбиркорларга фойдаланиш учун бериш мақсадида давлатнинг узоқ муддатли молиявий кўмагини талаб қиладиган “ҳаётийлик даври” шартномасидан фойдаланиш имкони яратилган;
Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик асосида жисмоний тарбия ва спорт соҳаси ривожланишнинг 2030-йилгача прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг томонидан амалиётга жорий этилган (Спорт вазирлигининг 2025-йил 12-июндаги, 02-16/6255-сон маълумотномаси). ишлаб чиқилган. Мазкур таклифнинг прогноз кўрсаткичлари асосида республикада спорт соҳасидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳалари сони 2030-йилда 2024-йилга нисбатан 6,7 баробарга оширилишига эришилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish