Нурмаматов Шероз Эралиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Астрономиядан лаборатория машғулотларини ўтказишда оптик кузатувлардан олинган натижаларини таҳлил қилиш методикаси” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (астрономия).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ped4157
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети
Илмий раҳбар: Мухамедов Гафуржан Исраилович, кимё фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги PhD.03/27.09.2024.FM.82.04 рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган Бирмарталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич - Бухоро давлат университети профессори, педагогика фанлари доктори, профессор.
Нарбаев Азамат Бахрамович - Термиз давлат университети доценти, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оптик кузатувлардан олинган натижаларни таҳлил қилиш асосида педагогика олий таълим муассасаларида астрономия курсидан лаборатория машғулотларини ташкил этиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
астрономиядан лаборатория машғулотларини ўтказишда оптик кузатувлардан олинган натижаларни таҳлил қилишнинг педагогик-психологик имкониятлари астрономия фанини ўқитишнинг илғор тажрибаларини педагогик таълим амалиётига татбиқ этишда интегратив ёндашув ва рефлексив таҳлилга кўра талабаларнинг индивидуал академик фаолиятини мотивацион-фаолият ва шахсга йўналтирилган ёндашувларга мувофиқ дидактик-моделлаш асосида аниқлаштирилган;
кузатув натижаларини таҳлил қилиш асосида талабаларнинг илмий-тадқиқотчилик компетенсияларини ривожлантириш модели таълимий, ривожлантирувчи ва тарбиявий мақсадларни уйғунлаштирган ҳолда репродуктив, муаммоли ва тадқиқий методларни бирлаштирувчи мазмунли-процессуал компонентни, босқичма-босқич илмий-тадқиқот фаолиятига йўналтириш механизмларини ҳамда баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичларини тизимлаштириш асосида ишлаб чиқилган;
лаборатория машғулотларини ўтказишда оптик кузатувларга асосланган машғулотларнинг методик талаблари ва самарадорлигини оширишга қаратилган ўқув-методик таъминот ишлаб чиқилиб, оптик кузатув натижаларини таҳлил қилиш орқали талабаларда астрономик ҳодисаларни илмий асосда тушуниш, таҳлил қилиш ва мустақил хулоса чиқариш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган дидактик тизим такомиллаштирилган;
оптик кузатувлардан олинган натижаларни таҳлил қилиш орқали талабаларда илмий-тадқиқотчилик кўникмасини баҳолаш меъзонлари IRAF ва MaxIm DL дастурий воситаларни таълим жараёнига дидактик материал сифатида тадбиқ этиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Астрономиядан лаборатория машғулотларини ўтказишда оптик кузатувлардан олинган натижаларини таҳлил қилиш методикаси боъйича олинган илмий натижалар асосида:
астрономия фанини ўқитишнинг илғор тажрибаларини педагогик таълим амалиётига татбиқ этишда интегратив ёндашув ва рефлексив таҳлилга кўра талабаларнинг индивидуал академик фаолиятини мотивацион-фаолият ва шахсга йўналтирилган ёндашувларга мувофиқ дидактик-моделлаш асосида аниқлаштирилган астрономиядан лаборатория машғулотларини ўтказишда оптик кузатувлардан олинган натижаларни таҳлил қилишнинг педагогик-психологик имкониятларига оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон миллий телерадио компанияси “Ўзбекистон телерадиоканали”да эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурлар сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадио компанияси “Ўзбекистон телерадиоканали”нинг 2023-йил 24-июлдаги 04-36-1126-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур кўрсатувлар талабаларнинг таянч ва фанга оид илмий-тадқиқотчилик компетенсиялари таркибий қисмларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
таълимий, ривожлантирувчи ва тарбиявий мақсадларни уйғунлаштирган ҳолда репродуктив, муаммоли ва тадқиқий методларни бирлаштирувчи мазмунли-процессуал компонентни, босқичма-босқич илмий-тадқиқот фаолиятига йўналтириш механизмларини ҳамда баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичларини тизимлаштириш асосида ишлаб чиқилган кузатув натижаларини таҳлил қилиш асосида талабаларнинг илмий-тадқиқотчилик компетенсияларини ривожлантириш моделига доир тавсиялардан “Астрономия курси 1,2 (Астрономия курсидан лаборатория ишлари)” номли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сонли буйруғига асосан 416686-сонли гувоҳномаси). Натижада, талабалар астрономия курсини самаралироқ ўзлаштириб, уларнинг илмий-тадқиқотчилик компетенсияларини ривожлантиришга эришилган;
лаборатория машғулотларини ўтказишда оптик кузатувларга асосланган машғулотларнинг методик талаблари ва самарадорлигини оширишга қаратилган ўқув-методик таъминот ишлаб чиқилиб, оптик кузатув натижаларини таҳлил қилиш орқали талабаларда астрономик ҳодисаларни илмий асосда тушуниш, таҳлил қилиш ва мустақил хулоса чиқариш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган дидактик тизимини такомиллаштиришга доир тавсияларидан “Астрономия курси” номли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сонли буйруғига асосан 260591-сонли гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг астрономия курсини ўзлаштириш самарадорлигини оширишга эришилган;
оптик кузатув натижаларини таҳлил қилиш орқали талабаларда астрономик ҳодисаларни илмий асосда тушуниш, таҳлил қилиш ва мустақил хулоса чиқариш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган дидактик тизим такомиллаштирилган лаборатория машғулотларини ўтказишда оптик кузатувлардан олинган натижаларни таҳлил қилишнинг дидактик тизими, IRAF ва MaxIm DL дастурий воситаларда продуктивликда ишлашга мотивацияловчи ўзаро таъсирли иш турларини тезкор мониторингли қўллашнинг амалий-методик платформасини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган оптик кузатувлардан олинган натижаларни таҳлил қилиш орқали талабаларда илмий-тадқиқотчилик кўникмасини баҳолаш меъзонларига оид тавсиялардан Ўзбекистон республикаси Фанлар академияси М.Улуғбек номидаги Астрономия институтининг ВА-ФА-Ф-2-010-рақамли “Сайёралар тизими жисмларининг фазовий ва кинематик хусусиятларини оптик кузатувлар асосида тадқиқ этиш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашда фойдаланилган (2023-йил 24-июлдаги 163-сонли маълумотнома). Натижада, педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг дастурий педагогик воситалардан фойдаланиш бўйича билим, кўникма ва малакаларини ривожлантиришга эришилган.
Илмий кенгаш раис: Б.Х.Эшчанов
Илмий кенгаш котиби: С.З.Рахманов
Илмий раҳбар: Г.И.Мухамедов
Талабгор: Ш.Э.Нурмаматов