Жумаева Феруза Фахриддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Комплекс ёндашув асосида бошланғич синф ўқувчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини шакллантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.4.PhD/Ped6366
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат педагогика институти, PhD.03/12.02.2025.Ped.167.01.
Илмий раҳбар: Акрамова Гулбаҳор Ренатовна , педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Расмий оппонентлар: Ҳамроев Алижон Рўзиқулович педагогика фанлари доктори (DSc), профессори, Рўзиева Дилноза Исломжоновна педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади комплекс ёндашув асосида бошланғич синф ўқувчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
комплекс ва метапредметли ёндашув асосида онтогенетик ривожланиш босқичларига боғлаган ҳолда шахснинг когнитив, ижтимоий ва ахлоқий етуклик босқичлари каби категорияларни интеграциялаш ва дифференциациялаш орқали ўқувчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини шакллантириш усуллари асослаб берилган;
ҳуқуқий саводхонликни шакллантириш методикаси “микро видеодарс”, “ҳуқуқий квест”, “синф судига мурожаат”, “яширин камера” каби интерфаол усулларни ҳуқуқий мазмунли топшириқлар мазмунига сингдириш асосида интеллектуал, аффектив, аксиологик-қадриятли ҳуқуқий онгни фаоллаштириш ва реал ижтимоий вазиятларда ҳуқуқий хулқни моделлаштириш имкониятлари очиб берилган ҳамда ҳуқуқий саводхонликни ривожлантиришга йўналтирилган комплекс методик тизим такомиллаштирилган, шунингдек, ўқувчиларнинг ҳуқуқий билим, кўникма ва муносабатларини ўлчовчи мезонлар ва индикаторлар тизими ишлаб чиқилган;
квест технологиясини натижавий-мезонли компонентли конвергент тизим сифатида интеграциялаш орқали ҳуқуққа рефлексив муносабат интенсив такомиллаштирилиб, бошланғич таълим жараёнида ҳуқуқий тушунчаларнинг ўзлаштирилиш динамикасини уч босқичли ривожлантириш механизми (ахборот – амалий – рефлектив) асосида ҳуқуқий саводхонликни шакллантиришнинг интегратив, тарбиявий ва психологик жиҳатларини қамровчи илмий-назарий комплекс модели такомиллаштирилган;
ҳуқуқий саводхонликни шакллантириш методикасининг самарадорлигини “edu-quest” технологияси (визуал, эмоционал ва когнитив фаолиятни ривожлантирувчи гамификация) асосида ошириш тизимини яратиш орқали ҳуқуқий ахборотни излаш, танлаш, реал вазиятларга қўллаш ва коммуникатив кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган ахборот-методик таъминот такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Комплекс ёндашув асосида бошланғич синф ўқувчиларида ҳуқуқий саводхонликни шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
комплекс ва метапредметли ёндашув асосида онтогенетик ривожланиш босқичларига боғлаган ҳолда шахснинг когнитив, ижтимоий ва ахлоқий етуклик босқичлари каби категорияларни интеграциялаш ва дифференциациялаш орқали ўқувчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини шакллантириш усуллари асослаб берилган, шунингдек, ўқувчиларда ҳуқуқий саводхонликни шакллантиришнинг дидактик имкониятлари аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Инсон ҳуқуқи маданияти маркази Бухоро вилояти бўлинмаси томонидан 2024-2025 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди гранти асосида “Ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда ҳуқуқий саводхонликнинг аҳамияти” мавзусидаги лойиҳаси вазифаларини амалга оширишда фойдаланилган (Инсон ҳуқуқи маданияти маркази Бухоро вилояти бўлинмаси 2025-йил 4-августдаги 5-сон маълумотномаси). Натижада, комплекс ёндашув асосида бошланғич синф ўқувчиларида ҳуқуқий саводхонликни шакллантириш билан боғлиқ назарий билим, амалий кўникма, малака ва компетенсияларни қарор топтиришга хизмат қилган;
ҳуқуқий саводхонликни шакллантириш методикаси “микро видеодарс”, “ҳуқуқий квест”, “синф судига мурожаат”, “яширин камера” каби интерфаол усулларни ҳуқуқий мазмунли топшириқлар мазмунига сингдириш асосида интеллектуал, аффектив, аксиологик-қадриятли ҳуқуқий онгни фаоллаштириш ва реал ижтимоий вазиятларда ҳуқуқий хулқни моделлаштириш имкониятларини ўқув топшириқлари мазмунига имплементациялаш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва методик тавсиялардан “Бошланғич таълимда тарбия фани” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йилдаги 136-сонли буйруғи, № 967290 рақамли нашр рухсатномаси, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази 2025-йил 2-июндаги 02/01-01-185-сон маълумотномаси). Натижада, комплекс ёндашув асосида бошланғич синф ўқувчиларида ҳуқуқий саводхонликни шакллантириш методикаси мазмуни бойитилган, шунингдек, ҳуқуқий саводхонликни ривожлантиришга йўналтирилган комплекс методик тизим такомиллаштирилган, шунингдек, ўқувчиларнинг ҳуқуқий билим, кўникма ва муносабатларини ўлчовчи мезонлар ва индикаторлар тизими ишлаб чиқилган;
ҳуқуқий саводхонликни шакллантириш методикасининг самарадорлигини “edu-quest” технологияси (визуал, эмоционал ва когнитив фаолиятни ривожлантирувчи гамификация) асосида ошириш тизимини яратиш орқали ҳуқуқий ахборотни излаш, танлаш, реал вазиятларга қўллаш ва коммуникатив кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсиялардан умумий ўрта таълим мактаблари ўқув фаолиятини ташкил этиш назорат-тажриба синовлари жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази 2025-йил 15-сентябрдаги 01/11-6-628-сон маълумотномаси). Натижада, ҳуқуқий саводхонликни шакллантиришнинг интегратив, тарбиявий ва психологик жиҳатларини қамровчи илмий-назарий комплекс модели такомиллаштирилган ҳамда бошланғич синф ўқувчиларида ҳуқуқий саводхонликни шакллантиришга доир фаолият самарадорлигини оширишнинг ахборот-методик таъминот такомиллаштирилган.